4. Пармалар билан ишлов бериш


Download 42.81 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi42.81 Kb.
#1325280
Bog'liq
3 (1)


4. Пармалар билан ишлов бериш

Тешиклари бўлмаган бут деталларда тешиклар пармалар ёрдамида очилади. Бу усул 10-12 квалитет аниқликни ва Рз=80-40 мкм ғадир-будирликни таъминлайди, бу, аниқ тешиклар олишда бошлангич ишлов бериш усули сифатида қўлланилади (12.3,а-расм). Қора тешиклар учун бир марта ишлов бериш билан кифояланилади.




12.3-расм. Тешикларга ишлов бериш усуллари: (а)- пармалаш,
(б)- зенкерлаш, (в)- разверткалаш.

5. Зенкерлар ёрдамида ишлов бериш

Зенкерлашни бирламчи пармалашдан кейин ёки танаворларни қуйиш ва уриб тушириш (прошивка) натижасида олинган тешикларга ишлов беришда қўлланилади (12.3, б-расм). Биринчи ҳолда зенкер танаворлар қатламларининг бир-қанча қисмини кесиб туширади, пармалашдан ҳосил бўлган тешик ўқи оғишини ва шакл хатоликларини тўғрилайди (айниқса кондуктор мосламада ишланса). Бу мосламада кўзда тутилган зенкер ёъналтиргич втулка (кондуктор втулкаси деб аталувчи) орқали амалга оширилади. Иккинчи ҳолда зенкер танавор тешигига тўғри шакл бериб ўқини оғишини тўғрилайди. Қуйма ва уриб туширилган тешикларни зенкерлаш 9 квалитет аниқликни, Рз=80-40 мкм оралиғидаги ғадир-будирликни беради. Пармалашдан кейин зенкерлаш еса 8 квалитет аниқликни ва Рз=40-20 мкм ғадир-будирликни таъминлайди. Қуйма тешикларни (кулранг чўяндан тайёрланган танаворлар ҳам киради) совутгичлар ёрдамида бир марта зенкерлаш усулида 9 квалитет аниқликка ва тозалиги Рз=40-20 мкм юзалар ғадир-будирлигига еришилади.



6. Разверткалар ёрдамида ишлов бериш
Разверткалашни танаворлар тешикларига якунловчи ишлов бериш усули сифатида қўлланилади ёки тешикларни хонинглашдан олдин ўтувлараро усул сифатида қўлланилади (12.3б-асм). Разверткалаш усули, тешик ўқининг егилиши ва силжиб қолиши каби хатоликларни тўғрилай олмайди, аммо аниқ диаметриал ўлчамлар олиш учун ишлатилади.
Тешикларга қўйилган талабларга кўра; нормал ,аниқ ва юпқа разверткалаш усуллари ишлатилади. Бу кўринишдаги разверткалаш усуллари асосан разверткалар диаметриал ўлчамларига қўйилган допускларнинг миқдори билан фарқланади (1-жадвалга қаранг).
1-жадвал

т/т
Н

Разверткалаш
Усули

Квалитет аниқлиги

Ғадир-будирлиги Ра

Развертка аниқлиги квалитети

1
2
3

нормал
аниқ
юпқа

8,9
7,8
6,7

2,5-3,2
1,25
0,63

8
7
6 квал. Допускининг 0,6 қисми



Диаметрлари 25-500 мм оралиғида бўлган 6-7 квалитет аниқликда якунловчи ишлов бериш мақсадида сузувчи (плавающиэ) пластинкалар ўқ оғиши ва силжиши хатоликларини тўғрилай олмайди, аммо фақат юқори аниқликдаги ўлчамлар олиш учун ишлатилади.
Download 42.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling