5- маъруза: Амир Темур давлати худудларининг кенгайтирилиши: уч йиллик ва беш йиллик юришлар
Download 34.14 Kb.
|
5-маъруза. Амир Темур М.К
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хуросоннинг забт этилиши Уч йиллик ҳарбий юриш Беш йиллик харбий юриш ва унинг натижалари
- Мулоҳаза юритинг: Нима учун Амир Темур Мазондаронга уюштириладиган юришни бу сафар ҳам кейинга қолдирди
5- маъруза: Амир Темур давлати худудларининг кенгайтирилиши: уч йиллик ва беш йиллик юришларМаърузачи: Б.А. Усмонов Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, тарих фанлари доктори Режа: Хуросоннинг забт этилиши Уч йиллик ҳарбий юриш Беш йиллик харбий юриш ва унинг натижалари Хуросоннинг забт этилиши Кўпчилик тарихчиларнинг эътироф этишича 1381 йилдан бошлаб Амир Темур фаолиятининг иккинчи даври бошланади. Бу даврда Соҳибқирон асосан ўз давлати худудларини кенгайтиришга, Буюк Ипак йўли тармоқлари устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилди. Бу вақтга келиб Мовароуннаҳрнинг ғарбий, шимолий ва шарқий худудларида хавфсизликни таъминлашга эришган Соҳибқирон учун Хуросон ерларини ўз давлати таркибига қўшиб олиш учун қулай вазият пайдо бўлган эди. Бу вақтда Эрон бир неча мулкларга бўлиниб кетган ва ўзаро урушлар гирдобида қолган эди. Хуросонда ҳукмронлик қилаётган Курдлар сулоласининг вакили Малик Ғиёсиддин Амир Темур томонидан юборилган Ҳожи Сайфуддинбек бошчилигидаги элчиларни турли баҳоналар билан Ҳиротда ушлаб туриш баҳонасида шаҳар атрофини мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўраб олишга эришди. Натижада элчилари Ҳирот волийсининг рухсатисиз Самарқандга қайтдилар ва урушнинг бошланиши муқаррар бўлиб қолди. 1380 йили Амир Темур ўғли Мироншоҳ мирзони Хуросон ҳукмдори деб эълон қилди ва уни 25 минг кишилик қўшин билан Балхга жўнатди. 1381 йилнинг феврал ойида Амир Темур фармонига биноан йиғилган катта лашкар Хуросон томон йўлга чиқди. Амир Темур қўшинлари дарёдан кечиб ўтиб Андхуд шаҳрига етиб келишгач, Соҳибқирон шу ерлик авлиё Бобо Сангуни зиёрат қилади. Шарофуддин Али Яздий бу воқеани қуйидагича ҳикоя қилади: “Ва Бобо Сангу, жазаба ва ҳолатиким, анда бор эди, бир қўйнинг тўшини ҳазрат қошига ташлади. Ул ҳазрат шу кун тутиб, тўшни олиб дедиким, “Хуросонким, ер юзининг тўши тутур, бизга тангри бергуси тутур”1. Амир Темур қўшинлари дастлаб Малик Ғиёсиддиннинг укаси бошқараётган Сарахс қалъасини жангсиз буйсундирдилар. Шунингдек, Соҳибқирон қўшинлари Малик Ғиёсидин қўшинларини бирлашишига йўл қўймаслик мақсадида тезлик билан Кусуй ва Жом вилоятлари томон ҳаракат қилди. Натижада Кусуй ҳукмдори Паҳловон Маҳдий ҳам иложсиз қолиб, жангсиз таслим бўлишни маъқул кўрди. Соҳибқирон бошчилигидаги ҳарбий кучлар юришни давом эттириб, Хуросоннинг йирик қалъаларидан бири ҳисобланадиган Фушанж қалъасини қамал қилдилар. Қалъани эгаллаш учун 3 кун тайёргарлик кўрилди ва тўртинчи куни ҳужум бидан қалъа забт этилди. Соҳибқироннинг ўзи ҳам бу жангда жиба(совут)сиз қатнашиб, ўз аскарларини мардонавор жанг қилишга чорлаб турди, икки бора қалқони уни камон ўқларидан сақлаб қолди. Шундан сўнг барча қўшинлар Ҳирот томон юриб, янги бунёд этилган ҳисорни қамал қилди. Дастлабки жанглардан сўнг Амир Темур тинч аҳоли агарда жангда қатнашмаса уларга зарар етказилмаслиги ҳақидаги хабарни Ҳиротда тарқатишга эришгач, қаршилик кескин пасайиб кетди ва Малик Ғиёсиддин таслим бўлишга мажбур бўлди. Шундай қилиб Яздийнинг таъкидлашиса 1381 йилнинг апрел ойида Хуросон пойтахти Хирот шаҳри эгалланди. Ҳиротнинг яна бир мустаҳкам қалъаси Ашкалчада турган Малик Ғиёсиддиннинг ўғли Амир Ғурий ҳам ўз қалъасини ғолибларга топшириб, таслим бўлишни маъқул кўрди. Соҳибқирон фармонига кўра Ҳиротнинг ташқи қалъаси бузиб ташланди. Наққошлик санъатининг олий намуналари бўлмиш темир дарвозалар Кеш шаҳрига юборилди. Шунингдек, Ҳиротлик машҳур уламо Мавлоно Қутбиддин ва яна 200 нафар ўз ишининг усталари ҳунармандлар Самарқанд шаҳрига кўчирилди. Ҳирот забт этилгач, Соҳибқирон амир Жаҳоншоҳ Жакуни Нишопур томон жўнатиб, ўзи асосий кучлар билан Хуросон юришида қатнашишни истамаган Алибек Жониқурбонийнинг мулклари бўлмиш Тус ва Калот томон юрди. Юриш хабари келиши билан Алибек ва Сабзавор ҳокими Хожа Али Муаййид Сарбадор келиб таслим бўлдилар. Мазондорон ҳокими Амир Валибекка қарашли Исфароин шаҳри эса жанг билан эгалланди. Амир Темур Самарқандга қайтиш олдидан Сарахсни ўғли Мироншоҳ мирзога инъом этди. Хуросоннинг қолган худудларини эса ўз ҳокимлари ихтиёрида қолдириб, уларни қарам мулк сифатида сақлашни маъқул кўрди. Кейинги йили Амир Темур яна Хуросонга юриш қилишга мажбур бўлди. Мазондорон ҳокими амир Вали Соҳибқирон ҳукмронлиги тан олган Сабзавор шаҳрига ҳужум қилганлиги ушбу юришнинг бошланишига сабаб бўлди. Амир Темур дастлаб имкон қадар итоатсизлик қилаётган амир Алибекнинг устига бостириб борди ва Калот қалъасини қамал қилди. Қамал вақтида Соҳибқирон фармонига биноан Калот яқинидаги Қаҳқа қалъаси қайта тикланади. Академик В.В. Бартольд бу қалъа Амир Темур томонидан янги қурилганлигини таъкидлаган бўлсада, профессор А. Аҳмедов Яздийнинг маълумотларига асосланиб, Соҳибқирон томонидан қайта тикланганлигини тўғри таъкидлайди2. Калотни қамалда қолдирган ҳолда Соҳибқирон қолган қўшинлари билан юришни давом эттирди ва Туршиз вилоятига кириб бориб, унинг қалъасини забт этди. Бу мастаҳкамлиги билан машҳур қалъанинг бошлиғи Амир Али Садидий бўлиб, садидийлар жамоасининг етакчиси эди. Садидийларларнинг келиб чиқиши Ғур вилояти билан боғлиқ бўлиб, ушбу жамоа баҳодирлиги ва қалъаларни ҳимоя қилишдаги маҳорати бўйича шуҳрат топган эди. Уруш тугагач Амир Темури садидийларни Дашти Қипчоқ чегарасидаги Туркистон вилоятининг қалъаларни ҳимоя қилиш учун шимолий чегараларга кўчирди. Амир Темурнинг Хуросондаги фаол ҳаракатлари Форс шоҳи Шужоъни хавотирга солди ва у Умаршоҳ бошчилигида ўз элчиларини жўнатди. Элчилар ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш борасида келишиб, аслида эса Амир Темур қўшинларнинг салоҳияти ва мақсадлари ҳақида дастлабки маълумотларни олиб ортга қайтдилар. Бу орада Мазондарон ҳокими Валибек ҳам итоат этганлигини билдириб элчи жўнатди. Амир Темур Самарқандга қайтаётганида Калот қалъаси ҳам эгалланди ва унинг ҳокими Алибек Жониқурбоний бор уруғ аймоғи билан Самарқандга кўчирилди. Бу сафар аввалгидек фақат Сарахс эмас, бутун Ҳирот вилояти Мироншоҳ мирзога тақдим этилди. Шунингдек, Ҳирот ҳокими Малик Ғиёсиддин, унинг ўғли Амир Ғурий ва иниси Малик Муҳаммад Андижон ва Самарқадга кўчирилди. Лекин кўп ўтмай улар қатл этилди. Бунинг сабаби ўша вақтда Ҳиротда юз берган нохуш воқеалар эди. Мироншоҳнинг ҳали Ҳиротга келиб улгурмаганлиги ва бу ерда темурийларнинг ҳокимяти у қадар мустаҳкам эмаслигидан фойдаланган Ғурийларнинг Малик Ғиёсиддинга душман бўлган қабилалари (Амир Темур уларни Ғур вилоятини ҳукмдори этиб тан олган эди) Ҳиротга кириб келдилар ҳамда шаҳарни эгаллаб олдилар. Мироншоҳ тезда етиб келиб исённи бостирди. Шу исён сабабли Ғурийлар сулоласи ҳукмронлиги тўлиқ тугатилди. 1383 йили Амир Темур яна Мазондарон томон юриш бошлади. Бу вақтда Сабзавор ҳокими этиб тайинланган Шайх Довуд Сабзаворий ҳам исён бошлади. Лекин тез орада бу исён ҳам бостирилди. Исён бостирилгач Амир Темур Ҳирот ва Сабзавор аҳолисини исёнда иштирок этганлиги учун жазолашга қарор қилди. Жазо тариқасида ҳар икки шаҳар аҳолисидан моли омон пули йиғиб олинди. Шунингдек, Сабзавор қалъаси ҳам бузиб ташланди ва шаҳар аҳолисидан икки минг киши ўлдирилди. Соҳибқирон эса Мазондороннинг ичкарисига кириб бормай Сейистон томон юришни давом эттирди. Сейистондаги жангларда Амир Темурнинг ўзи ҳам бир неча бор жангга кириб, мардлик намунасини кўрсатди. Ниҳоят 1383 йилнинг 22-25 декабр кунлари Сейистон ҳам фатҳ этилди ва Шоҳ Қутбиддин яқинлари билан Самарқандга кўчирилди. Мулоҳаза юритинг: Нима учун Амир Темур Мазондаронга уюштириладиган юришни бу сафар ҳам кейинга қолдирди? Шундан сўнг Амир Темур қўшинлари Сейистондан Қандаҳор томон юрдилар ва йўллардаги бир неча қалъаларни эгаллаб, афғон қабилаларини бўйсундириб, Қандаҳор вилоятини ҳам темурийлар давлати таркибига киритиб Самарқандга қайтдилар. Шундай қилиб, 1381-1383 йиллар давомида Хуросон, Сейистон ва Қандаҳор вилоятлари забт этилди. 1384 йилнинг баҳоридан Мазондаронни бўйсундириш учун ҳал қилувчи юриш бошланди. Бу юриш бошланишидан аввал Амир Темурнинг набираси Пир Муҳаммад Жаҳонгир Форс шоҳи Жалолиддин Шужоънинг қизига уйланиб икки сулола ўртасида иттифоқ мустаҳкамланди. Натижада бўйсунмас Мазондарон ҳукмдори Амир Валибек икки сулола ўртасида яккаланиб қолди. Бу эса Шимолий Эроннинг энг бўйсунмас худуди бўлмиш Мазондарон вилоятини ҳам Амир Темур давлати таркибига киритилишига олиб келди. Мазондарон вилояти забт этилгач Амир Темур ҳар ўн жангчидан учта яхшисини олиб Рай шаҳри томон юриш бошлашни буюрди. Соҳибқирон қўшинлари Рай эгаллаган пайтда Боғдод ҳукмдори Султон Аҳмад Жалойир Султония шаҳрида турган эди. У Амир Темур қўшинлари хабарини эшитиши билан ўғлини қўшин билан Султонияда қолдириб ўзи Табриз шаҳрига чекинди. Соҳибқирон саркардаларидан Умар Аббос 60 кишилик ҳарбий қисм билан Султония атрофида пайдо бўлиши биланоқ рақиблар шаҳарни ташлаб Табриз томон қочдилар. Амир Темур қишни Рай шаҳрида ўтказди. Эрта баҳорда Султония шаҳри томон юрди ва уни ҳокимлигини Форс вилояти шоҳларининг йирик саркардаларидан бўлган, Соҳибқирон хизматига кирган Сариқ Одилга берди. Шундан сўнг 1385 йили Рустамдор вилояти ва Омул ҳамда Сори ўлкалари бўйсундирилди. Бу ўлкаларнинг ҳокимлари Саййид Камолиддин ва Саййид Разиуддинларга Астробод ҳокими Луқмон подшоҳга бўйсуниш ҳақида фармон берилди. Download 34.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling