5-казуз жавоби


Download 17.6 Kb.
Sana02.02.2023
Hajmi17.6 Kb.
#1147957
Bog'liq
ҳуқуқ тарихи


5-казуз жавоби;
“Варварлар ҳақиқатининг” асосий қисми жиноят ва жазо масалаларига бағишланган. “Варварлар ҳақиқатида” жазо деганда аввало бировга озор етказиш ва унинг мулкига ёки шахсига зарар етказиш, қироллик тинчлигини бузиш тушунилади. Шу тариқа Франклар давлати Рим жиноят ҳуқуқи меъёрларини қилмаган ва уларда ўлим жазоси кенг тарқалмаган. Франкларда асосий жазо тури жарима жазоси бўлган.
Ушбу масалага қонунчилик нуқтаи назаридан қарайдиган булсак, Франклар давлати қонунчилигида Варвар хақиқатлари ичида “Сали хақиқати” алохида эътироф этилади. “Сали ҳақиқати”да жиноят тушунчасини англатадиган қатор ҳуқуқбузарликлар алоҳида ажратиб кўрсатилган. Умуман, “Сали ҳақиқати”да маълум бўлган барча жиноятлар тўрт турга: 1) шахсга қарши жиноятлар (одам ўлдириш, тан жароҳати етказиш ва бошқалар); 2) мулкка қарши жиноятлар (ўғрилик, босқинчилик); 3) суд қилиш тартибига қарши жиноятлар (судга келмаслик, ёлғон гувоҳлик бериш); 4) қирол фармойишларини бажармасликка бўлинади. Сали хақиқатида жаримага тортиш нормалари асосий урин тутади. Жумладан, тан жароҳатлари етказиш, уриш-дўппослаш, ҳақорат қилиш каби жиноятларнинг турли кўринишлари батафсил санаб ўтилган. Tан жароҳатлари етказганлик учун жарималарнинг миқдори 9 солиддан 200 солидгача белгиланган. Лотар исмли шахс қирол чиновниклари билан урушганлиги сабабли 9-200 солидгача жаримага тортилиши мумкин. Шунингдек, ”Варварлар ҳақиқатлари”да одам ўлдириш жинояти ”ҳақиқатлар”нинг диққат марказида туради. . “Сали ҳақиқати” бўйича, графни, қироллик мансабдорини ўлдирганлик учун 600 солид миқдорида вергелд ўрнатилган эди. Лотар исмли жамоа аъзосига одам ўлдирганлик учун ундириладиган вергелднинг миқдори фақат ўлган шахснинг ижтимоий аҳволига эмас, балки унинг ёши, жинсига ҳам қараб белгиланади.
Лотарьнинг суд ишлари йирик феодаллардан сайланган еттита рахинбург иштирокида (рахинбурглар судида) кўрилган. Варварлар ҳақиқатлари” судялар учун қўлланма вазифасини бажарувчи судебник вазифасини утаган. Айбланувчи Лотарь “Сали ҳақиқати”, VIII титул, 1-моддасига кура, суд қарорини ихтиёрий равишда бажаришдан бош тортганлиги учун, унга нисбатан жазони графнинг ўзи ижро этади. Агар кимдир графнинг суд қарорини бажаришига тўсқинлик қилса, қаттиқ жазоланади. Франклар давлатида олий суд ҳокимияти қиролга тегишли. Қирол суди Лотарни ҳар бир чақирилганда судга келмаганлиги учун жарима ундирилади. “Сали ҳақиқати” жавобгар ва гувоҳнинг судга узрли сабабларсиз кел-маганлиги учун 15 солид жарима белгилайди ( 1-титул, 1-модда).
Энди бу масалани ўша вақтдаги бошқа мамлакатлар билан солиштириб қиёсий таҳлил қиламиз:
Германия давлатининг асосий қонуни ҳисобланган “Каролина” бўйича, жиноят содир этганлик учун жавобгарлик, одатда айб-қаст ёки эҳтиётсизлик бўлганда келиб чиққан. Лекин ўрта асрлардаги Германия кўпинча айбсизлик ҳолатида бошқа шахсларнинг айби учун айбсизлик ўрнатган ва бу орқали кўпинча айбсиз одамлар жавобгарликка тортилган.Германиянинг “Каролина” қонунида одам ўлдириш жинояти шахсга қарши қаратилган жиноятлар туркумига киритилиб,бундай жиноят содир қилган шахсларни жазолашда жазолар тизимининг асосийси бўлган-қўрқитиш усулидан фойдаланилган.Бу усулга ўлим жазоси, тана аъзосидан маҳрум қилиш, тан жазолари, шарманда қилувчи жазолар, ҳайдаб юбориш, турмага ташлаш ва жарима каби жазолар қўлланиши мумкин бўлган.
Англияда 13-асрда айб шаклларини тушунишда инглиз ҳуқуқшуносларининг таълимотлари, асарлари жуда катта таъсир ўтказган. Масалан, Брактон кақстдан ёки эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдириш тушунчаларини талқин қилиб, “агар одам ўлдирган киши тақиқланган иш билан шуғулланиб, одам ўлдириш содир этса” ҳатто унинг айби бўлмаса ҳам “жавобгарлик келиб чиқади” деб кўрсатади.У бунда қилмишга ўзи жавоб бера олишлик тўғрисидаги диний-ахлоқий таълимотнинг “Ноқонуний иш билан шуғулланган киши зиммасига жиноятдан келиб чиққан, барча жавобгарлавк юклатилади” деган қарашга асосланган. 13-асрда ҳатто тасодифан бировни ўлдириб қўйган одам ҳам қиролнинг афв этишига муҳтож эди.Одам ўлдириш қуроли ҳамма ҳолатларда мусодара қилинган. У қурол сотилган ва ундан тушган пуллар марҳумнинг тинч ётган жойини “ сақлаш учун” хайрли мақсадларга сарф қилинган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки Франклар давлатида жазо тизимида ўлим жасози кам кузатилган, аксинча бунинг ўрнида кўпинча жарима жазоси қўлланилган. Франклар давлатидаги жазо тизимининг бошқа давлардан фарқи ҳам айнан шунда бўлган.Бунинг асосий сабаби қилган жинояти учун ўлим жазоси белгиламаслик турли хил хонадонлар, жамоалар ва уруғлар ўртасида ўзаро урушлар, қонли қасос олишлар ва шу каби бошқа душманлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган. Бу нарсаларнинг барчаси ўша даврдаги Европада машҳур бўлган “Сали ҳақиқатида” ўз аксини топган. Давлат ҳукмдори аслида бу қоидалар орқали бирор нарса изоҳталаб бўлса, қиролга мурожаат қилиши кераклиги белгилаб қўйилган, қирол эса ўз навбатида қандай жазо бериш ва бошқа шу каби масалаларда ўз манфаатлари юзасидан жавоб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлиги сир эмас. “Сали ҳақиқати” шубҳасиз Франклар давлатида қирол ҳокимятининг кучайганлигини кўрсатади.
Юқоридаги ҳолатни ўзимизнинг мамлакатимиз билан солиштирадиган бўлсак бизда инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади.Бу Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 24-моддасида ҳам айтиб ўтилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида қастдан одам ўлдириш ўта оғир жиноят ҳисобланиб бу қилмишни содир қилган шахсларга нисбатан 10 йилдан 15 йилгача озодликдан чеклаш жазоси белгилаб қўйилган. Бундан кўриниб турибдики бизнинг мамлакатимизда инсоннниг қадри ва шаъни доим биринчи ўринда туради.
Download 17.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling