5-маъруза. Ер ости иншоотларини барпо этиш технологиялари


Download 0.67 Mb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.67 Mb.
#1014994
  1   2   3
Bog'liq
5- маъруза


5-маъруза.
ЕР ОСТИ ИНШООТЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
1. Ер ости иншоотларини қуриш учун ―грунт ичида девор технологияси.
2.Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль цикли ишлари
3.Котлованни қазиш ва заминни тайѐрлаш
4.Бинонинг ер ости қисмини монтажи
Фан ўқ: Э.Т.Ашуров
1.Ер ости иншоотларини қуриш учун ―грунт ичида девор технологияси.
Ер ости иншоотлари гидрогеолик шароитлар ва ўрнатилиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда турли усулларда амалга оширилади, улардан асосийлари – очиқ, ―грунт ичидаги девор‖ ва туширилган қудуқ усулларидир.
―Грунт ичидаги девор‖ технологиясининг моҳияти шундан иборатки, грунтда планда турли хил шаклга эга бўлган қазилмалар ва траншеялар барпо этилиб, улар устига монолит ѐки йиғма темир бетондан иборат ер ости иншоотининг тўсувчи конструкциялари барпо этилади, сўнгра бу конструкциялар ҳимоясида ички грунтли ядро ишлаб чиқилади, туби қурилади ва ички конструкциялари барпо этилади.
Мамлакатимиз амалиѐтида ―грунт ичидаги деворусулининг бир қанча турлари қўлланилади:
қозиқли, бунда тўсувчи конструкциялар бурғулаб тўлдирилган вертикал қатор қозиқлардан ташкил топади;
траншеяли, монолит бетондан ѐки йиғма темирбетон элементлардан зич девор тарзида ишланади.
Бундай технология шаҳар қурилиши шароитларидаги мавжуд бинолар яқинида, корхоналарни қайта қуришда, гидротехник қурилишдаги ерости иншоотларини барпо этишда истиқболга эга.
―Грунт ичидаги девор технологиясидан фойдаланиб, қуйидагиларни барпо этиш мумкин:
фильтрлашга қарши тўсиқлар;
юзага яқин жойлашган туннеллар метро учун;
ерости гаражлари, автомобиль йўлларидан ўтиш йўллари ва кесишмалар;
суюқлик сақловчи идишлар ва тиндиргичлар;
турар – жой ва саноат бинолари пойдеворлари.
Монолит конструкцияларнинг ―грунт ичидаги девор усули билан қуришдаги ишлар кетма – кетлиги қуйидагича
- қамраб олишда четки қудуқларни бурғулаш;
- траншеяни айрим қисмларга ажратиб ишлов бериш ѐки бутун узунлиги бўйича кетма – кет очиқ сиртни бентонитли қоришма билан траншеяни алоҳида қамровларга чегаралагичлар билан ажратиб, доимий тўлдириш;
- тўла очиқ қамровда арматура каркасларини монтаж қилиш ва траншея тубига бетонқуювчи қувурларни тушириш;
- бетон қоришмасини вертикал силжувчи қувур усули билан жойлаштириб лойли қоришмани захира идишга ѐки траншеянинг ишлов бериладиган қўшни қисмига сиқиб чиқариш билан,.
―Грунт ичидаги девор арматураси даврий профилли пўлатдан қилинган фазовий каркасдан иборат бўлиб, у траншея кенглигидан 10... 12 см кичикроқ бўлиши керак. Ёпишиб қоладиган лой плѐнкаси қалинлигини камайтириш ва арматуранинг бетон билан ишлашини ошириш учун арматурали каркасларни траншеяга туширишдан аввал сув билан хўллаб олиш мақсадга мувофиқ.
Бетонлашни бетон қоришмасини узлуксиз ѐтқизиш ва у билан бутун қамровни бир маромда пастдан юқорисигача тўлдириш вертикал силжувчи қувур усули билан амалга оширилади.
Қурилиш майдонини ўзлаштириш жараѐнида дастлаб уни вертикал режалаш бўйича ишлар бажарилиши, вақтинчалик йўллар қурилиши ѐки доимий йўллар учун монолит темир бетон асослар қурилиши, трансформатор подстанцияси монтаж қилиниши керак.
Ноль циклидаги ишлар таркибига қуйидагилар киради:
- котлованни кавлаб, асосини фундамент (пойдевор) учун тозалаш;
сувни чиқариш ва сув сатхини камайтириш;
- бинонинг ерости қисмини монтаж қилиш учун тайѐргарлик ишлари – ўзиюрар кран учун кучайтирилган асосни қуриш;
- ковланган котлованда пойдеворлар ўқларини режалаш;
бинонинг ерости қисмини, шу жумладан пойдеворни, пойдевор тўсинларини, ертўла деворларини монтаж қилиш;
- водопровод, канализация, газопровод, иссиқлик тармоғи, сув оқиб чиқиши, дренаж канализацияси, телефон ва электрокабелларнинг ерости коммуникацияларини ўтказиш;

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling