5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари


Download 101.61 Kb.
bet1/6
Sana19.10.2023
Hajmi101.61 Kb.
#1710460
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-МАВЗУ

1-Мавзу. “БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ” ФАНИГА КИРИШ .

Таянч иборалар: Бухгалтерия хисобининг тарихи, марказлашган бухгалтерия, марказлашмаган бухгалтерия, тамойил, бухгалтерия хисобининг вазифалари.


Бухгалтерия хисоби фанининг урни ва вазифалари
Ўзбекистон Республикаси хисоб тизимида бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари
1
2

1.1 Бухгалтерия хисоби фанининг ўрни ва вазифалари .

БУХГАЛТЕРИЯ (нем.Buchhalter)

1) бухгалтерия ҳисобини юритиш;

2) корхона, муассасаларнинг молиявий ишларини қайд этиб бориш, назорат қилиш, жумладан ходимларга иш ҳақи ёзиш, бухгалтерия ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботлар тузиш билан шуғулланувчи махсус бўлими. Одатда Бухгалтерияни бош ҳисобчи (бухгалтер) бошқаради.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ — хўжалик ҳисоби турларидан бири; хўжалик фаолияти жараёнида корхона маблағларининг айланиши ва мулк ҳаракатини ифодаловчи маълумотлар мажмуаси.

Бухгалтерия ҳисоби жорий ҳужжатларга асосланади, узлуксиз, ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган маблағлар ва хўжалик операцияларини пул ҳисобида акс эттиради, ягона қоида ва халқаро стандартларга мос равишда ташкил этилади. ЎзР да Бухгалтерия ҳисоби 1996 й. 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ юритилади.


«Бухгалтерия хисоби» фани бухгалтерия хисобининг асосий назарий қисми бўлиб, унда бухгалтерия хисобининг жамиятдаги ўрни, аҳамияти, вазифаси, предмети, объекти, тамойиллари, усуллари ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ўрганилса, «Молиявий хисоб ва хисобот» ва «Бошқарув хисоби» фанларида бухгалтерия хисобининг тамойиллари, усуллари амалиётда қандай қўлланиши урганилади.
«Бухгалтерия хисоби» фани нафақат бухгалтерия хисоби тизими учун балки, барча иқтисодий фанлар учун ҳам назарий манба ҳисобланади. Айниқса иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида барча маъмурий - бошқарув ходимлари ва ишчи-хизматчилари иқтисодий тушунча ҳамда жараёнлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак. Бундай иқтисодий тушунча ҳамда жараёнлар мазмуни «Бухгалтерия хисоби» фанида куриб утиладиган усул ва тамойиллар орқали ифодаланади.
Бухгалтерлар ахборот берувчилардир, яъни бухгалтерия - акциядорлар ва бошқарувчилар каби фойдаланувчиларга бизнесни молиявий ҳолатини санъат даражасида етказиб беришдир. Маълумотлар умумий молиявий хисоботлар шаклида бўлиб, бошқарув назоратида иқтисодий ресурсларни рақамларда кўрсатади.
Бухгалтерия хисоби фани аниқ, қизиқарли, тортишувли ва муаммоли фанлардан бири ҳисобланади. Тарихий маълумотларга кўра бухгалтерия хисобини ташкил қилиш ва такомиллаштириш борасида тўртта йирик давлат: италян, француз, немис ва Англия-Америка мактаблари мавжуддир.
Бухгалтерия хисобининг ташкилий жиҳатлари борасида бу мактабларнинг қарашлари бир-бирига ухшамайди. Уларнинг таълимотларига кўра бухгалтерия хисоби фанининг асоси ҳам хар хил талқин қилинади.
Масалан, италян мактаби вакиллари бухгалтерия хисоби фанининг асосини альгебра ва ҳуқуқ, француз мактаби вакиллари сиёсий иқтисод, немис мактаби вакиллари математика, англия-америка мактаби вакиллари психология деб қарайдилар. Шу сабабли бухгалтерия хисоби фанининг вазифаси, предмети, объекти, усул ва услубиёти, тамойиллари ҳамда таркибий тўзилиши борасидаги уларнинг қарашлари турличадир.
Бухгалтерия хисоби тадқиқотчилари шуни тасдиклайдики, Л.Пачолидан кейинги 200 йиллик даврида бухгалтерия хисоби математиканинг бир қисми сифатида, кейинги 200 йиллик даврида ҳуқуқнинг бир қисми, охирги 100 йиллик даврда эса бухгалтерия хисоби сифатида ривожланган.

Download 101.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling