8-Амалий машғулот Электр юритмага мотор қувватини танлашни хисоблаш


Download 147.84 Kb.
bet1/2
Sana16.01.2023
Hajmi147.84 Kb.
#1096027
  1   2
Bog'liq
8 Amaliy mashg’ulot Elektr yuritmaga motor quvvatini tanlashni xisoblash.


8-Амалий машғулот
Электр юритмага мотор қувватини танлашни хисоблаш.
Машғулотни бажаришдан мақсад. Электр юритмаларнинг узоқ муддатли, қисқа муддатли ва такрорланувчи қисқа муддатли ишлаш режимларида қувватларни ҳисоблашни ва турларини танлашни ўрганиш.


Электр юритмаларнинг қувватларини танлаш усуллари.
Узоқ муддатли ишлаш режимидаги юритгичларнинг қувватларини хисоблаш.
Бундай режимда ишлайдиган юритмаларнинг юкламалари икки хил, ўзгармайдиган ва ўзгарадиган бўлиши мумкин.
Юкламаси ўзгармайдиганларга насослар, вентиляторлар, компрессорлар, ўзгармас юкли конвейерларнинг юритмалари киради. Уларнинг қувватлари қуйидаги келтирилган тегишли формулалар орқали ҳисобланади ва маълумотномадан қабул қилиш шартларига асосан электр юритгичнинг русуми танланади.
Насослар юритгичларининг қувватлари.
кВт
бу ерда: - насоснинг унумдорлиги м3/с.
- насоснинг зўриқмаси м
К - захира коэффициенти - (Қ 160м3/с бўлса К=1,2 1,3 ва Қ 160м3/с бўлса К=1,1 1,15 олинади).
- кон сувининг зичлиги кг/м3
- 9,81 м/сек2 – эркин тушиш тезланиши
- насоснинг ф.и.к.
- узатманинг ф.и.к.
Вентилятор юритгичларининг қувватлари.
кВт
бу ерда: - вентиляторнинг унумдорлиги м3/сек
- вентиляторнинг босими Па
- захира коэффициенти (К=1,05-1,1 ўқ чизиқли вентиляторлар учун, К=1,1 1,15 марказдан қочма вентиляторлар учун)
- вентиляторнинг ф.и.к. ( марказдан қочма вентиляторлар учун, ўқ чизиқли вентиляторлар учун)
- узатманинг ф.и.к.
Компрессорлар юритгичларининг қувватлари.
кВт
бу ерда: - компрессорнинг унумдорлиги, м3/мин.
- компрессорнинг ф.и.к.
- узатманинг ф.и.к.
- энг юкори хайдаш босимигача ва адиабатик сикишларга мувофик солиштирма иш кДж/м3.
Турли босимлар учун микдорлари.
Хайдаш босими кПа 500 600 700 800 900 1000
Ау кДж/м3 158 175 191 204 216 225
Аа кДж/м3 200 230 256 280 300 320
Тасмали конвейерлар юритгичларининг қувватлари.
кВт
бу ерда: - конвейернинг унумдорлиги м/c
- конвейернинг узунлиги м
- юкни кутариш (тушириш) баландлиги м
- захира коэффициенти
- узатманинг ф.и.к.
-конвейернинг унумдорлигига ва узунлигига боглик булган хисоблаш коэффициенти, жадвалдан олинади.



Л, м

Қ, м/c

10

50

200

400 ва ундан ортик

10

2,00

0,92

0,50

0,37

50

0,66

0,35

0,22

0,18

200 ва ундан ортик

0,35

0,21

0,14

0,12

Юкламалари ўзгарадиганларга кўпгина машина ва механизмларнинг юритмалари киради, масалан, қазиб олиш комбайнлари, бурғулаш қурилмалари, ўзгарувчан юкли конвейерлар, электровозлар ва ҳоказо.


Бундай юритмалардаги юритгичларнинг қувватларини ҳисоблаш учун, уларнинг юкламалари диаграммалари яъни, ; ; ; - қувват, момент, ёки токларнинг ва тезликнинг вақт бўйича ўзгариш графиклари келтирилган бўлиши керак (19-расм). Маълумки, юритгичларнинг бундай диаграммалари, ишчи машина ва механизмларнинг бажарадиган технологик жараёнларига мувофиқ бўлган юкламалар диаграммаларига асосан қурилади.
Берилган юкламалар диаграммасига асосан ўртача қувват, ток ёки момент бўйича, заҳира коэффициентини ҳисобга олиб, тахминий тарзда юритгичнинг русуми танланади.
кВт
бу ерда: - вақтлар давомидаги микдорлари.
- юкламалар
булади.
Юритгичнинг тўғри танланганлиги бир неча усулларнинг бири билан текширилади.



Download 147.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling