8-маъруза. Атмосферани радиозондлаш режа: «метеорит марз»


Download 1.64 Mb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1589384
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МЗУ-8-Атмосферани радиозондлаш


8-маъруза. АТМОСФЕРАНИ РАДИОЗОНДЛАШ


РЕЖА:
«метеорит - марз» радиозонд тизими. «метеорит» ва «метеорит-2» радиолокация станциялари. Марз русумли радиозондлар ва уни учиришга тайёрлаш.
4. Радиозонд сигналларини қабул қилиш ва ишлаш. Зондлаш натижаларини олиш ва аэрологик телеграммани тузиш.
Таянч сўз ва иборалар: Радиозонд, бўғин, тартиб, тизимлар, радиолокация, станциялар, русум, сигнал, қабул, ишлаш, мажмуа,


3.5. «Метеорит - МАРЗ» радиозонд тизими
3.5.1. «Метеорит» ва «Метеорит-2» радиолокация станциялари
«Метеорит-2» радиолокация станциясини яратишдан асосий мақсад радиозондни кузатиш масофа узоқлигини янада орттиришдан иборат бўлиб, «Метеорит» радиолокация станциясини модернизациялаш натижасида вужудга келди. Шу сабабли «Метеорит-2» радиолокация станциясининг қабул тизими бирмунча юқори сезгирликка эга. Сезгирликни орттиришга радиолокаторнинг қабул тизимини кириш қисмида ўзининг шовқини кам даражада бўлган электрон параметрли кучайтиргич (ЭПУ) ўрнатиш йўли билан эришилди. Радиозондни тўғридан-тўғри учириш пайтидан бошлаб кузатиш учун (яъни, тахминан 75-200 м бўлган кичик узоқликдан), «Метеорит-2» радиолокация станцияси таркибига катта қувватга эга бўлган асосий магнетрон узаткичдан ташқари кам қувватли узаткич ҳам ўрнатилди.
Айрим пайтлари шар учирилгандан кейин, радиолокация станциясининг антеннаси устида (зенит) юқорига кўтарилади ёки катта бурчакли тезликда ҳаракатланади. Бу ҳолларда антеннани ирғитилиш тезлиги етарли бўлмай қолади. Бурчаксимон қайтаргич ва радиозондларни бошланғич вақтларда автотуткич вазифасини енгиллаштириш учун радиолокация станцияси антеннали дистанция пульт бошқаргич билан жиҳозланган.
«Метеорит» радиолокация станциясининг асосий тактико-техник маълумотлари:

Узатиш частотаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

(1782 ± 8) мГц

Узаткич импульс частотасининг ўтиши . . . . . . . . . . . . . .

833 Гц

Узаткич импульсининг қуввати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . ..

200 кВт

Узаткич импульсининг давомийлиги . . . . . . . . . . . . . . . .

0,8 мкс

Қабул тизимининг сезгирлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

6,5·10-13 Вт

Антенна ойнасининг диаметри . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

1,83 м

Қуввати яримга тушганда йўналтириш
диафрагмасининг кенглиги . . . . . . . . . . .



(6,5 ± 1) °

Радиозондни автоматик кузатув узоқлиги . . . . . . . . . . . .

150 км

Ишлаш чегараси




азимут бўйича . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Чегараланмаган

жойнинг бурчаги бўйича . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

3 – 90°

Кўплаб аэрологик станциялар ва айниқса об-ҳаво кемаларида радиолокатор антеннаси шамол, ёғингарчилик ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида махсус «радиошаффоф» мослама билан ёпилади.
«Метеорит-2» радиолокация станциясининг асосий тактико-техник маълумотлари:

Узатиш частотаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

(1782 ± 8) мГц

Узаткич импульс частотасининг ўтиши . . . . . . . . . . . . . . . .

416 Гц

Магнетрон узаткич импульсининг қуввати . . . . . . . . . . . . .

200 кВт

Камқувватли узаткич импульсининг қуввати . . . . . . . . . . . .

1 кВт

Магнетрон узаткич импульсининг давомийлиги . . . . . . . . .

1,5 мкс

Камқувватли узаткич импульсининг давомийлиги . . . . . . .

0,7 мкс

Қабул тизимининг сезгирлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

5·10-14 Вт

Антенна ойнасининг диаметри . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

2,5 м

Қуввати яримга тушганда йўналтириш
диафрагмасининг кенглиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

(5 ± 1) °



Радиозонд координати ва метеорологик маълумотларни регистрация қилувчи автоматик кузатув узоқлиги . . . . . . .

300 км



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling