9-мавзу. Корпоратив низолар. Корпоратив муносабатлар иштирокчилари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш


Download 16.61 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi16.61 Kb.
#1540993
TuriУчебник
  1   2   3
Bog'liq
9-мавзу.маъруза (3)


9-мавзу. Корпоратив низолар. Корпоратив муносабатлар иштирокчилари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
1. Корпоратив низолар
2. Хўжалик жамиятлари органлари қарорлари устидан шикоят қилиш, улар бўйича низолашиш
3. Хўжалик жамиятлари томонидан тузилган битимлар бўйича низолашиш.
Зарурий адабиётлар:
Корпоративное право: учебник / Е.Г. Афанасьева, В.Ю. Бакшинскас, Е.П. Губин и др.; отв. ред. И.С. Шиткина. 2-е изд., перераб. и доп. М: КНОРУС, 2015. С. 763-812
Nicola de Luca. European company law: text, cases and materials. New York: Cambridge University Press, 2017. С. 454-501
Paul L. Davies, Sarah Worthington. Gower’s Principles of Modern Company Law 10th ed (eBook). Sweet & Maxwell Ltd. 2016. С. 305-352
Корпоратив конфликтлар – иштирокчи (акциядор)лар ва / ёки жамиятнинг ҳуқуқлари ва (ёки) қонуний манфаатларини жамиятнинг менеджменти ёки бошқа иштирокчилари томонидан бузилиши.
Корпоратив низолар – жамиятларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги низолар.
Хорижий олимларнинг таъкидлашича, ҳар қандай мамлакат корпоратив муносабатларида уч турдаги конфликтлар тавсифланади:
1) менежерлар ва акциядорлар ўртасидаги қарама-қаршилик;
2) назорат килувчи ва миноритар акциядорлар ўртасидаги қарама-қаршилик;
3) компания (гуруҳ сифатида акциядорлар) ва кредиторлар ва ходимлар каби ташқи гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар.
Миноритар ва асосий акциядорлар ўртасида дивидендни тўлаш (фойданинг тақсимоти) масаласида қарама-қаршиликлар юзага келганда анча жиддий зиддиятлар кузатилади.
Корпоратив шантаж (гринмейл– бу хўжалик жамиятининг бощқаруви жараёнига сезиларли даражада таъсир кўрсатишга рухсат бермайдиган пакет акциялар (улушлар)га эга акциядор (иштирокчи)лар томонидан ўзларининг корпоратив ҳуқуқларни суиистеъмол қилиш йўли билан жамиятга ўз акция (улуш)ларини назорат қилувчи акциядор (иштирокчи) ларга ёки акциядорлик жамиятининг ўзига оширилган нархларда сотиш ёки кўрсатилган шахслардан бошқа мол-мулкни олиш (аксарият ҳолларда хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш ва ҳоказо битимлар кўринишида) мақсадида жамият фаолиятига сезиларли даражада тўсқинлик қилиш.
Корпоратив конфликтларлар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган корпоратив низоларнинг сабабчисидир, деган фикрга аксарият олимлар қўшилишади.
Акциялар билан тасдиқланган акциядорлар (иштирокчилар) ҳуқуқлари бузилган тақдирда, қуйидаги даъво талабларининг тақдим этилиши кенг тарқалган:
- акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши қарорини бекор қилиш;
- жамият директорлар кенгаши ёки ижро этувчи бошқарув органларининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, шу жумладан акциядорлар (иштирокчилар) талабига кўра ҳаракатларни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор);
- жамият акциядорлари (иштирокчилари) ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилиш, шу жумладан, эълон қилинган дивидендларни тўлаш ёки МЧЖ соф фойдасини бўлиш билан боғлиқ;
-жамиятни МЧЖ иштирокчилари бўйича юридик шахсларнинг ягона давлат реестридаги ахборотга ҳамда уларга тегишли улушларни бошқа шахсларга бегоналаштирилаётгандп улушлар миқдорига ўзгартиришлар киритишга мажбур этиш;
- устав қоидаларини, ички ҳужжатларни ва жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги битимларни ёки умуман кўрсатилган барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш.

Download 16.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling