Абу райҳон беруний асарларидан иқтибослар, Ҳикмат ва ривоятлар


Download 182.5 Kb.
bet1/5
Sana27.12.2022
Hajmi182.5 Kb.
#1069670
  1   2   3   4   5
Bog'liq
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ АСАРЛАРИДАН ИҚТИБОСЛАР


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ АСАРЛАРИДАН ИҚТИБОСЛАР, ҲИКМАТ ВА РИВОЯТЛАР

Шарқда илк Уйғониш даврининг қомусий олимларидан бири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний (973, 4 сентябр — 1048, 11 декабр) умумжаҳон табиий-илмий ва ижтимоий фанлар ривожига катта таъсир кўрсатган буюк ақл-заковат соҳибидир. Унинг дунёқараши Х асрнинг иккинчи ярми ва ХI асрнинг бошида Марказий Осиёда ривожланган феодализм қарор топаётган ғоят мураккаб, жўшқин воқеаларга бой тарихий вазиятда шаклланди. Биринчи устози бўлмиш Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқ уни Эвклид геометрияси ва Птолемей асарлари билан таништиради. Ибн Ироқ унга Хоразмнинг турли шаҳарларидаги мадрасаларда ва машҳур устозларидан таълим олишга яқиндан ёрдам берган. Шунингдек, Абу Райҳон Берунийнинг табиий-илмий ва маърифий-педагогик ҳамда психологик қарашларининг шаклланишида қомусий олимлардан Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850), Абу Аббос Аҳмад Фарғоний (IX аср), Марвозий (IX аср), Жавҳарий (IX аср), Абу Наср Форобий (870-950), Абул Вафо Бузхоний (840-938), Абу Саид ас-Сижий (951-1024) ҳамда юнон олимларидан Фалес, Пифагор, Архимед, Гален, Гиппократ, Эвклид, Птолемей, Платон, Аристотель, ҳинд олими Брамагупта ва бошқаларнинг асарлари таълим ва тарбия мактаби вазифасини ўтади. Беруний бу олимларнинг асарларини ўқиб билиш учун ёшлигиданоқ араб, форс, юнон, санскрит, яҳудий тилларини пухта ўрганди.
Астрономия, астрология, фалсафа, математика, физика, геодезия, геология, фармакогнозия, минералогия, тарих, адабиётшунослик, таржимонлик, луғатшунослик каби соҳаларда тадқиқотлар олиб бориб, бадиий асарлар яратиб буюк самараларга эришди.Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Масъуд даврида Беруний ўзининг фалакиёт ва физикага оид машҳур “Қонуни Масъуд” асарини ёзиб, уни Масъуд номига бағишлайди. Шунингдек, олим ана шу даврда яратилган “Жойлар чегараларини аниқлаш учун турар жойларнинг масофаларини белгилаш” (“Геодезия”) асарида Қуёш ва Ойнинг тутилиш сабабларини, жойларнинг жўғрофик кенгликларини аниқлаш йўлларини тушунтириб беради. “Жавоҳирларни билиш ва умумий китоб” (“Минералогия”) асарида қимматбаҳо тош ва минералларни, уларнинг хосса ва хусусиятларини, солиштирма оғирлиги, қаттиқлик даражаси, ранги, тиниқлиги ва бошқа физик хоссаларни баён қилган. “Сайдана” (“Фармакогнозия”) асарида Беруний қадимги юнон ва ўрта аср Шарқи, Марказий Осиё, Эрон, Ҳиндистон ва араб мамлакатларининг маданият тарихини тадқиқ қилиш ишига ҳам улкан ҳисса қўшди. Олимнинг энг машҳур асарларидан бири «Осор ул-боқия»« (Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»)дир. Беруний 150 дан зиёд бебаҳо асарлар ёзиб қолдирди. Улардан бизгача 30 дан ортиқ асар етиб келган, холос.


Download 182.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling