“Alfa Invest” sug`urta kompaniyasi


Download 1.49 Mb.
Sana10.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1762657
Bog'liq
“Alfa Invest”

“Alfa Invest” Суғурта компанияси


Bajardi:__________________________________

«ALFA INVEST» Масъулияти чекланган жамият шаклидаги Суғурта ташкилоти – 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий суғурта соҳасидаги ихтиёрий ва мажбурий суғурта бўйича жуда кенг турдаги (қонунда кўзда тутилган барча класслар) суғурта хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон суғурта бозоридаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

  • «ALFA INVEST» Масъулияти чекланган жамият шаклидаги Суғурта ташкилоти – 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий суғурта соҳасидаги ихтиёрий ва мажбурий суғурта бўйича жуда кенг турдаги (қонунда кўзда тутилган барча класслар) суғурта хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон суғурта бозоридаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
  • Ўзбекистон Суғурта бозорида барқарор фаолият олиб бораётган ва кўп йиллик тажрибага эга компаниялар орасида, «ALFA INVEST» МЧЖ СТ суғурта мукофотларини тўплаш ва суғурта қопламаларини тўлаб бериш бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

Жуда бой суғурта фаолияти тарихига, ходимларнинг юқори даражали касбий маҳоратига таянган ҳолда, миллий суғурта бозорида қайта суғурталаш ҳимоя портфелининг анча самарали тизимига ҳамда Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий тузилмаларнинг кенг тармоқларига эга бўлган ALFA INVEST компанияси эришган юқори даражадаги ишончлилик ва молиявий барқарорликни сақлаб қолган ҳолда, суғурта фаолияти кўламларини мунтазам равишда кенгайтириб боришга муваффақ бўлмоқда.

  • Жуда бой суғурта фаолияти тарихига, ходимларнинг юқори даражали касбий маҳоратига таянган ҳолда, миллий суғурта бозорида қайта суғурталаш ҳимоя портфелининг анча самарали тизимига ҳамда Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий тузилмаларнинг кенг тармоқларига эга бўлган ALFA INVEST компанияси эришган юқори даражадаги ишончлилик ва молиявий барқарорликни сақлаб қолган ҳолда, суғурта фаолияти кўламларини мунтазам равишда кенгайтириб боришга муваффақ бўлмоқда.
  • Компаниянинг ишончлилик ва юқори ривожланиш суръатларининг тасдиғи сифатида молиявий кўрсаткичларининг доимий равишда ўсиб бораётганини, шунингдек унинг йирик маҳаллий корхона ва муассасалар билан кўп йиллик ҳамкорлигини келтириш мумкин.

Эришган ютуқларимиз йилдан йилга сони ортиб бораётган мижозларимизнинг бизга бўлган ишончи натижасидир. Бу эса ўз навбатида, юқори сифатли суғурта хизматлари бўйича қўшимча кафолатларни ҳамда янги-янги йўналишлар ривожини таъминлаб беради.

  • Эришган ютуқларимиз йилдан йилга сони ортиб бораётган мижозларимизнинг бизга бўлган ишончи натижасидир. Бу эса ўз навбатида, юқори сифатли суғурта хизматлари бўйича қўшимча кафолатларни ҳамда янги-янги йўналишлар ривожини таъминлаб беради.
  • Турли тендерлар, танловларда эришилган қатор ютуқлар, махсус нашрларда эгалланган етакчи ўринларнинг барчаси тақдим этиладиган суғурта хизматлари сифатининг юқорилиги сабаблидир.
  • «ALFA INVEST» МЧЖ СТ ўз фаолияти давомида турли соҳаларда фаолият юритувчи етакчи компаниялар: нефть-газ тармоғи, энергетика тармоғи, банк ва молия соҳаси, шунингдек, давлат муассасаларига суғурта хизматларини тақдим этиб келмоқда.

«ALFA INVEST» МЧЖ СТнинг бош вазифаси – мижозларнинг талаблари ва истакларини эътибордан қолдирмаслик. Зиммамизга олган мажбуриятларни бажариш бўйича барча амалдаги мижозларимиз билан самарали ҳамкорликни сақлаб қолиш ва янада кенгайтириш, суғурта маҳсулотларимизнинг юқори технологияси ҳамда турли-туманлиги орқали янги мижозларни жалб этиш, уларга комплекс ёндашиш биз учун муҳим аҳамият касб этади.

  • «ALFA INVEST» МЧЖ СТнинг бош вазифаси – мижозларнинг талаблари ва истакларини эътибордан қолдирмаслик. Зиммамизга олган мажбуриятларни бажариш бўйича барча амалдаги мижозларимиз билан самарали ҳамкорликни сақлаб қолиш ва янада кенгайтириш, суғурта маҳсулотларимизнинг юқори технологияси ҳамда турли-туманлиги орқали янги мижозларни жалб этиш, уларга комплекс ёндашиш биз учун муҳим аҳамият касб этади.

КОМПАНИЯ МАҚСАДИ

  • Ўзбекистонда бизнес ҳамкорларга, қариндошларга ва дўстларга тавсия этиладиган суғурта компанияси бўлиш.
  • Компания муваффақияти акциoнерлар учун даромадни ва ходимларга лавозим поғонасида ўсишни кафолатлаган ҳолда, мижозларга юқори даражали хизматлар кўрсатиш, инновацияларни жорий этиш, профессионаллик ва жамоа бўлиб ишлашга асосланади.
  • Бизнинг мижозларимиз – суғурта компанияси бизнесининг негизини ташкил этади, чунки айнан уларнинг содиқлиги компаниянинг барқарор ривожланишини таъминлаб беради. Мижозларимиз муваффақияти – бизнинг ғалабамиз!

КОМПАНИЯ СТРАТЕГИЯСИ

  • Танланган РИВОЖЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
  • Эътиборни жамлаш стратегияси
  • Барча саъй-ҳаракатларни мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиш ҳамда долзарб ва замонавий суғурта маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқишга қаратиш.
  • Молиявий стратегия
  • Тўлашга қодирлик чегараси ва юқори ликвидли активлар нормативлари каби режалаштирилган молиявий кўрсаткичларга эришиш ҳамда максимал инвестиция даромади олиш, операцион ва соф фойдани ошириш;
  • Маркетинг стратегияси
  • Саноат соҳасидаги мижозлар ва банк секторидаги мижозлар ўртасида профессионал технологик компания имиджини яратиш. Ўзбекистонда В2В ва В2С мижозларнинг суғурта саводхонлиги даражасини кўтариш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва ҳудудий тармоқларни янада кенгайтириш.
  • Бозор стратегияси
  • Онлайн суғуртани жорий этиш ёрдамида компаниянинг бозордаги улушини ошириш, хусусан, банк соҳасида ва авторитейлда ҳамкорлик тармоқларини янада кенгайтириш йўли билан. Қайта суғурталаш ва халқаро стандартларга мувофиқ суғурта қарорларини тақдим этиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш.
  • HR стратегия
  • Компания билан бирга ўсадиган, ривожланадиган профессионал, самара келтирадиган ва содиқ жамоани шакллантириш.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling