Амда чет эл юридик шахслари билан
Download 167.71 Kb. Pdf ko'rish
|
489 14.08.2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ҲАМДА ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА- ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1- иловага мувофиқ; Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ; Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ; Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ; Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ; Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ушбу қарорга 5 ва 6-иловалар 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади. 3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритсинлар; манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда ҳисобот топшириш муддатларига риоя қилмаган ҳамда тўлов интизомини бузган тадбиркорлик субъектлари мансабдор (жисмоний) шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш ваколатини солиқ органларига беришни ва солиқ ҳуқуқбузарликка оид ишларни электрон юритиш тизимини жорий этишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Download 167.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling