Анорганик ёки минерал боғловчи моддалар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади ва аст -секин қотиши натижасида суний тошга айланади


Download 227.26 Kb.
bet1/8
Sana27.06.2023
Hajmi227.26 Kb.
#1656718
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
БОҒЛОВЧИ Курс лойиҳаси намунас1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Фарғона политехника институти
Қурилиш факультети
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш” кафераси
Боғловчи моддалар” фанининг
К У Р С Л О Й И Ҳ А С И
Мавзу: “Ишлаб чиқариш қуввати 100 минг тонна/йил қурилиш гипси ишлаб чиқариш цехини лойиҳаси”

Бажарди: гурух талабаси


Қабул қилди: доцент М.А.Мирзажонов


ФАРҒОНА - 2023

Курс лойиҳаси учун маълумотлар


Корхонани ишлаб чиқариш қуввати: 300000т/йил;
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот: Биринчи нав қурилиш гипси
Мустаҳкамлик бўйича маркаси Г-5
Ишлатиладиган хом ашёлар: табиий гипс тоши, намлиги-13%
аралашмалар миқдори-12%

I. КИРИШ

Анорганик ёки минерал боғловчи моддалар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади ва аст -секин қотиши натижасида суний тошга айланади.


Анорганик боғловчиларни ишлатилишига ва хоссаларига кўра қуйидаги группаларга бўлиш мумкин:
1) Ҳавода қотадиган боғловчи материаллар: оҳак, гипс ва каустик магнезит;
2) Гидравлик боғловчилар. Бундай материаллар фақат ҳавода эмас, балки сувда ва намликда ҳам қотиш хусусиятига эга. Масалан, портландцемент, шлакли портландцемент, кенгаювчи цементлар ва бошқалар;
3) Кислоталарга чидамли боғловчилар. Бундай боғловчиларниниг қотиш
процессидан кейинги мустахкамлигининг ортиши кислоталар тасирида ҳам давом етаверади. Бунга кислотага чидамли эрувчан суюқ шиша асосида олинадиган цементлар ва қоришмалар мисол бўла олади.
Боғловчилар замонавий қурилишнинг асоси ҳисобланади. Уларни тўғри танлаш учун уларнинг таркиби ва хоссаларини ўрганиш, сифатини аниқлай олиш ва техник талабларга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқариш керак.
Гипс тоши жинсларини куйдириш натижасида олинган моддалар ананавий минерал боғловчи ҳисобланиб, инсониятга бир неча минг йиллардан бери маълумдир.
Гипс боғловчи моддалар нафақат сувокчиликда, балки хажмли қурилиш буюмлари олишда ҳам кенг кўламда ишлатилади. Боғловчи модда олишда хом ашё табиий тог жинслари (гипсли тош жинслари, ангидрит), ва хамда таркибида кальций сульфат бўлган ишлаб чиқариш чикиндилари (фосфогипс, борогипс, олтингугурт ишлаб чиқаришдаги чикиндилар) хизмат қилади.
Жаҳонда ҳаммаси бўлиб 35-40 млн.т. гипс боғловчи моддалари ишлаб чиқарилади, шундан 90% қурилиш ишларида ишлатилади.
АҚШ, Франция, Англия, Испания энг кўп миқдорда гипс боғловчи моддалар ишлаб чиқарадиган давлатлар ҳисобланади.
Ўзбекистонда гипс боғловчи моддалар ишлаб чиқариш Бухоро ва Фаргона вилоятларида яхши ривожланган. Тошкент, Фаргона, Самарканд вилоятларида ишлаб чиқариш чикиндиларидан фойдаланиб гипс ишлаб чиқариш устида анча ишлар қилинаяпти.
Гипсли боғловчи моддалар кўйдирилган гипс-тошини майда қилиб туйиб ҳосил қилинади (гипс-тош асосан таркибида икки молекула суви бўлган кальций сульфатли CаSО4∙2Н2О дан иборат). Гипс-тошининг кўйдирилиш температурасига ва шароитига қараб қурилиш гипси, жуда мустаҳкам гипс ҳамда ангидридли цемент ҳосил бўлади.
Гипс боғловчи моддалар парда деворлар, қурилишда жуда кўп ишлатиладиган гирс плиталари (гипс ва ёгоч кипигидан ишланган), «қуруқ сувок» деб аталадиган тахталар (икки когоз орасига қуйилган гипс тахта), деворбоп блоклар, токи-равок буюмлари ишлашда катта ахамиятга эга. Бундан ташқари гипс боғловчи моддалар бино деворларининг ички томонини сувашда, наккошликда ва безак буюмлар тайёрлашда кўп ишлатилади.
Гипс утга чидамли бўлганлиги учун, бундан бинони шамоллатувчи курилмалар, лифт катаклари ва бошкалар тайёрланади.


  1. Download 227.26 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling