Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар


Download 52.05 Kb.
bet1/3
Sana11.01.2023
Hajmi52.05 Kb.
#1088980
  1   2   3
Bog'liq
Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар.


Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар.
Аннотация. Аҳолининг ёш таркибидаги ўзгариш , кексаларнинг улуши меҳнатга лаёқатли аҳолига нисбатан ошиб бориши турли даражада иқтисодий - ижтимоий ривожланган дуне мамлакатларининг катта қисмини қамраб олмоқда . Ҳозирда “ қари ” давлатлар гуруҳига ( 65 ёш ва ундан кекса фуқаролар аҳоли улушининг 14% дан ортиғини ташкил этаётган ) 54 давлат киради , қариётган (65 ёшдан кекса одамлар аҳоли улушининг 7-14% гача ташкил этган )давлатлар эса 42 та бўлиб , 2950- йилга келиб , биринчи гуруҳдаги давлатлар сони 111 , иккинчи гуруҳдаги давлатлар сони 36 га ( дунё аҳолисининг 87% и ) етиши кутилмоқда .Ушбу жараёнларнинг кўлами ва тезлиги эса қарияларнинг таъминоти харажатларининг ошиб бориши билан боғлиқ бўлган бир қатор қийинчиликларни туғдирмоқда . Мақолада пенсия тизими ислоҳотларининг аҳоли умр кўриш даражаси узайиши таъсирига оид саволлар , тизимлар барқарорлиги , авлодлар бирдамлиги , пенсиядаги тенглик каби вазифалар уйғунлашуви мураккаблиги кўриб чиқилади . Кексалар ва уларнинг яқин қариндошларини ташвишга солаётган тиббий хизматларга , айниқса , узоқ муддатли муолажаларга сарф харажатларнинг ошиб бориши , давлат ёрдамисиз ушбу муолажаларнинг қоплай олинмаётгани баён этилган . Шунингдек , бутун умр давомида инсонларнинг моддий таъминоти ва хавфсизлигининг таъминланиши фаол кексаликнинг асосий омили эканлиги хусусида фикр юритилган .
Калит сўзлар: пенсия тизимлари , инсон капитали , умр кўриш давомийлиги , фаол кексалик , узок муддатга мўлжалланган хизмат кўрсатиш .

Аҳоли ёш таркибининг ўзгариши , унда кекса ёш вакилларининг улуши йилдан - йилга ортиб бориш тенденцияси гарчи ҳар бир давлатда турли даража , ва суръатларда бўлса - да , меҳнат бозори , тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш , давлат молиявий ресурслари тақсимланиши соҳаларига кўрсатаётган иқтисодий ва ижтимоий таъсири сезиларли асоратлар билан кечмоқда . Ҳозирда дунёда туғилишдаги умр кўриш ёши 1990 - йилдаги 65,4 ёшдан 2022-йил бошидаги 72,7 ёшга етди ва сўнгги йиллардаги тадқиқотларга кўра 2050- йилга бориб 76,7 ёшга етади.1 Европа ва шимолий Америкада эса ҳозирнинг ўзида ушбу кўрсаткич 78 ёшдан ошди , умумий аҳоли ўртача ёши мос равишда 42 ва 35 ёшни ташкил қилмоқда . Сўнгги 10-15 йил ичида меҳнат бозорида 55 ёш ва ундан юқори бўлган аҳоли қатлами улуши сезиларли тарзда ошди . Америка , Осиё , Тинч Океани , ва Европа ҳудудларида уларнинг улуши умумий иш кучининг 15-17%ини ташкил этган (Pension at a glance ...,2021.P.27; What about ....2018 .pp.2-8).


Бугунги кунда ушбу демографик ўзгаришлар нисбатан катта бўлган ривожланган давлатларда жамиятдаги ёшлар ҳолатининг ёмонлашуви , авлодлар бирдамлигининг бузилиши , яратилган маҳсулот ва хизматларнинг жамиятнинг фаол эмас , аксинча , нофаол қисмига тақсимланиши натижасида юзага келган “демографик инқироз” ўрнига нисбатан мувофиқлаштирилган ёндашувлар қўлланилмоқда (Whitehouse , Whiteford , 2006). Янги ёндашув стандартлари кекса аҳоли қатлами бандлигининг ҳақ тўланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган бўлишига , кексалар учун яхши ҳаётий шароитлар яратилиши , уларнинг сифатли тиббий хизматдан ўз вақтида фойдалана олиш имкониятини ошириш , шунингдек , кексаларнинг солиқ ва бошқа турдаги тўловларни амалга оширишдаги улушини ошириш (ривожланган давлатларда уларнинг улуши умумий солиқ тўловчи аҳолига нисбатан 30-50% ни ташкил этмоқда ) , қариялар эҳтиёжларини давлат ҳисобидан эмас , аксинча , уларнинг ўзларининг жамғарилган активлари ёки даромадлари ҳисобидан амалга оширишларини таъминлашдан иборатдир .
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда кекса аҳоли қатлами улуши умумий аҳолига нисбатан юқори эканлигидан ташқари , уларнинг эҳтиёжлари таркиби ва ҳажми ҳам турличадир . Жумладан , аҳоли жон бошига нисбатини кўрадиган бўлсак , Швецияда 65 ёшга етган фуқаронинг эҳтиёжлари харажати , тиббий хизматлар , шунингдек , узоқ муддатли тиббий парваришни қўшиб ҳисоблаганда 30-49 ёшдаги аҳоли ўртача ойлик даромадининг 50% ига тенгдир . 80 ёшга етган шведларда эса бу кўрсаткич 80% гача етади , 90 ёшда эса 130% ни ташкил этади . 85 ёшдан ошган кексалар эҳтиёжлари ҳаражатларининг аҳоли жон бошига нисбатан энг юқори кўрсаткичи ҳозирда АҚШ , Япония ва Финляндияда қайд этилган . Ривожланаётган ёки ўтиш даври иқтисодиётини олиб бораётган давлатларда эса аҳоли ёш гуруҳларининг аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар улушида сезиларли фарқ кузатилмайди. Хитойда аҳоли жон бошига истеъмол даромадининг энг юқори улуши 30-49 ёшдаги ишчилар орасида бўлиб (60%) , 25 ёшгача бўлган ёшлар орасида эса аҳоли жон бошига истеъмол харажатлари ҳам юқоридир . Бошқа ёш гуруҳлари , жумладан , кекса ёш қатламининг ҳам эҳтиёж ҳаражатлари ушбу базавий кўрсаткичнинг 30-35%ини ташкил этади (болалар -20%). Ушбу ҳисоб - китоблар олиб борилган Уругвай ва Жанубий Кореяда ҳам Хитойга ўхшаш кўрсаткичлар қайд этилган(Cylus , Figuera , Normand , 2019, p.24).
65 ёш ва ундан кекса фуқаролар харажатларининг иқтисодий таъминот манбалари тизими ҳатто ижтимоий - иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари бир - бирига яқин , аммо ижтимоий таъминот ва суғурта тизими турли моделларга асосланган давлатларда ҳам турличадир . Австрия мисолида кўришимиз мумкинки , классик тақсимотга асосланган пенсия тизимида 85% харажатларни давлат трансфертлари , 10% ини хусусий жамғармалар ва 5 %ини бандликдан келган даромад ташкил этади . Швецияда эса биринчи параметр улуши 90% дан ошиқ , Германияда эса трансферлар 58% ни ташкил этиб пенсионернинг ўзига тегишли жамғармалар 40% ни ташкил этади . Буюк Британияда ушбу икки асосий даромад манбаи мос равишда 45% ва 50% ни ташкил қилса , ғарбий Европа давлатларида бандлик улуши 2-3% га тушиб кетади . Европа ҳудудига кирмайдиган , бозорлари шаклланаётган давлатларда (Хитой , Жанубий Корея , Лотин Америкаси давлатлари ) эҳтиёжлар харажатларининг 50 % и давлат трансфертларидан қопланиб , уларнинг асосий қисмини оилавий қўллаб - қувватлаш ва бандлик даромадлари ташкил этади (Cylus , Figuera , Normand , 2019 , p .25).
Кўпгина давлатларда пенсионерлар даромад солиғи учун махсус , асосан имтиёзли қоидалар қўлланилади . Аммо истисноли ҳолатлар ҳам мавжуд : ИҲТТ доирасидаги ( Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти )10 та давлатда пенсионерлардан ундириладиган индивидуал даромад солиғи миқдори ишловчи фуқароларники билан бир хилдир , ғарбий Европадаги қатор давлатларда эса ( Дания , Швеция , Исландия ) пенсия солиқ тўлови бандлик даромад солиғидан юқоридир . Шу билан бир қаторда пенсионерлардан солиқ ундириш бутунлай бекор қилинган ҳолатлар ҳам мавжуд . Кўп ҳолларда солиқ имтиёзлари суғурта бадалларига ҳам жорий этилади , одатда пенсионерлар пенсия бадалларини тўламайдилар ва ишсизлик суғуртасида иштирок этмайдилар , лекин тиббий суғуртада қатнашадилар .Қатор давлатларда эса пенсионерлар маълум бир ижтимоий мақсадларга мўлжалланган “бирдамлик ” тизимини молиялаштиришда иштирок этадилар . Ўртача ҳисобда ОЕСД давлатларида тўлиқ суғурта стажи билан пенсияга чиққан пенсионерлар даромадининг 10% ини тўғри солиқлар кўринишида тўлайдилар . Ўртача ойлик иш ҳақи олиб ишловчи фуқаролар учун солиқ ва тўловлар (иш берувчи тўловидан қатъи назар ) ойлик иш ҳақининг 26% ини ташкил этади ( Pencion at a glance ...2021. p.144 ).

Download 52.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling