- Мавзу: Ислом минтақа маданияти такомилида тасаввуф тариқатлари ва ирфон босқичи
- Асосий саволлар:
- 1. Тасаввуф назариясининг шаклланиши.
- 2. Мовароуннаҳрда тасаввуф тариқатлари: Яссавия, Кубровия, Нақшбандия.
- 3. Ирфон тушунчаси.
Дарс мақсади: Талабаларда тасаввуф, тариқат, ирфон ҳақида тушунча ҳосил қилиш. Марказий Осиёда тасаввуф тариқатларининг шаклланишини, уларнинг халқ ҳаётидаги аҳамияти, ўзига хос хусусиятларини ёритиш. - Дарс мақсади: Талабаларда тасаввуф, тариқат, ирфон ҳақида тушунча ҳосил қилиш. Марказий Осиёда тасаввуф тариқатларининг шаклланишини, уларнинг халқ ҳаётидаги аҳамияти, ўзига хос хусусиятларини ёритиш.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: - Таянч иборалар: тасаввуф, тариқат, ирфон, ошиқлик, орифлик, зоҳидлик, риёзат, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Яссавия, Нақшбандия, Кубровия, Мавлавия
Тасаввуф, суфий ёки мутасаввиф сўзларининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Суфийлик муаллифлари кўпинча унинг келиб чиқишини «свф» («соф бўлмоқ») ўзагидан ёки «аҳл ас суффа» (Пайғамбарнинг Мадинадаги уйи яқинидаги суффага йиғилувчи зоҳид кишилар)га тегишли деб таъкидлайдилар. Ғарбий Европа тадқиқотчилари то ХХ асрга қадар уни юнонча – «ҳикмат» (sophia) сўзидан келиб чиққан деган фикрга мойил бўлишган. Эндиликда бу сўзнинг «суф» (жун чопон) сўзидан келиб чиққанлиги ҳақидаги ўрта аср мусулмон олимлари таъкидлаган фикр умумқабул қилинган фикр ҳисобланади. Чунки суфийларнинг асосий белгилари уларнинг дағал жундан кийим кийишлари эди. - Тасаввуф, суфий ёки мутасаввиф сўзларининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Суфийлик муаллифлари кўпинча унинг келиб чиқишини «свф» («соф бўлмоқ») ўзагидан ёки «аҳл ас суффа» (Пайғамбарнинг Мадинадаги уйи яқинидаги суффага йиғилувчи зоҳид кишилар)га тегишли деб таъкидлайдилар. Ғарбий Европа тадқиқотчилари то ХХ асрга қадар уни юнонча – «ҳикмат» (sophia) сўзидан келиб чиққан деган фикрга мойил бўлишган. Эндиликда бу сўзнинг «суф» (жун чопон) сўзидан келиб чиққанлиги ҳақидаги ўрта аср мусулмон олимлари таъкидлаган фикр умумқабул қилинган фикр ҳисобланади. Чунки суфийларнинг асосий белгилари уларнинг дағал жундан кийим кийишлари эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |