Ассалому –алайкум хурматли мехмонлар! Фахрийлар


Download 35.5 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi35.5 Kb.
#1633729
Bog'liq
ХОТИРА СЦЕНАР


ТАБРИК СУЗИ


Ассалому –алайкум хурматли мехмонлар! Фахрийлар


Мана бугун Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби бизнинг мактабимизда хам 9-май “Хотира ва кадирлаш” куни кенг нишоланмокда.
Иккинчи жахон урушининг тугаганига мана 78-йил буляпти уруш инсоният бошига ёғилган улкан баъло эди орадан шунча йиллар ўтган булсада унинг дахшатлари офатлари хамон унитлгани йўқ унитилмайди ҳам. Ахир уша уришда қон кечиб жон кечиб қурбон бўлган хоки пойлари ўзга юртларда қолиб кетган ота боболаримизни хотираси бир умир қалбимизда.
Уша пайтда она юртимиз Ўзбекистонда қарийб уч ярим миллион ахоли истиқомат қилган бўлса, улардан тахминан бир ярим миллион нафари уришга сафарбар этилган эди. Ўз Ватанинг эркинлиги ва озодлиги учун, бугун биз кечираётган осуда хаёт учун 400 минг нафардан зиёд ватондошимиз уруш майдонларида қурбон бўлган, яна қанчадан қанча кишиларимиз бедарак кетган. Жангларда халок бўлган, урушда ортирган жарохати туфайли хаётдан эрта кетган ота боболаримизни армон билан ханус қумсаймиз.
Мамлакатимизда уруш қурбонлари хотирасини эзозлаш, уруш қатнашчиларининг хурматини жойига қуйиш борасида куплаб эзгу ишлар амалга оширилди мамлакатимиз ташаббуси билан Мустакил Давлатлар Хамдустлиги мамлакатлари орасида илк бор Ўзбекистонда иккинчи жахон уруши қурбонлариниг номлари зикир этилган кўп жилдли «ХОТИРА КИТОБИ» чоп этилди. Уруш фахрийлари куплаб ижтимоий мухофаза турларидан бахраманд бўлишмокда.
Биз Ватан озодлиги йулида ўз хаётларини фидо қилган барча ватандошларимиз номларини миннатдорчилик ва эхтиром билан эсга оламиз. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш ишига сафимизда бўлиб, салмоқли хисса қушиб келаетган уруш, мехнат ва Қуролли Кучлар фахрийларининг фидойиликлари, мардонаворликларни муносиб хурмат-иззат қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси мустакиллиги ва халкимизнинг тинч хаётини химоя қилишда халқаро тероримиз, диний экстремизм ва фундаментализм тудаларига қарши курашда халок бўлган Ўзбекистон харбийлари хотирасига бағишлаб Ўзбекистон мактабларида «Жасорат бурчаглари »ташкил қилинди. Бизнинг мактабимизда хам бу бурчакни шаккилантириш бўйича ишларп бошланмоқда. Азиз мехмонлар Ўқитувчи ва уқувчилар «ХОТИРА ва ҚАДРЛАШ» кунида Ватанимиз мустақил химоясида туриб ўз йигитлик бурчини бажариб шаҳид бўлган сафдошларимиз хотирасини доимо ёдимизда сақлаймиз.
Чунки халқимиз эсласа эслайдиган буюклари бор, 1999 йил Тошкент вилоятининг Ангрен, Бустонлиқ туманларида, 2001 йиллари Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида жанговар вазифаларни бажаришида мардларча халок бўлган жангчилар.

  1. катта лейтенант Махмуджон Жалилов

  2. лейтенант Бобуржон Ганиев

  3. катта лейтенант Чори Раджабов

  4. лейтенант Сайёр Садинов;

  5. катта лейтенант Алишер Салимов

  6. катта лейтенант Камолиддин Тошпулатов;

  7. катта лейтенант Исматилло Ходжаев;

  8. сержант Дилшод Асанов;

  9. сержант Улуғбек Барнаев;

  10. старшина Отабек Мухаммадиев;

  11. старшина Қахрамон Мамадалиев;

  12. катта лейтенант Асилбек Мирзаев;

  13. кичик сержант Юнус Охунов;

  14. катта сержант Эламон Отажонов;

  15. старшина Маруфжон Раджабов;

  16. сержант Дониёр Тожибоев;

  17. катта сержант Хайриддин Холбоев

  18. к-к с-нт Анвар Атабеков

  19. кичик сержант Абдуллаев Пахлавонлар

Азизларим шу муносабот билан сизларни чин қалбимдан қизғин табриклайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва келажакдаги хизматларингизда ўлкан зафарлар тилайман!


ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.
Download 35.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling