Аудиторлик фаолияти тугрисида маълумот


Download 21.34 Kb.
bet1/10
Sana14.09.2023
Hajmi21.34 Kb.
#1677668
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аудиторлик фаолияти тугрисида маълумот


Аудиторлик фаолияти тугрисида маълумот.
Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади.
АУДИТОРЛИК ХИЗМАТИкомпания, корхона, ташкилот ва б. нинг молия хўжалик фаолияти ҳолатини холис текширувчи фирмалар. Бу фирмаларнинг хизматчилари белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун ҳуқуқи бўлган ва аудиторлик касбкор рўйхати (реестри)га киритилган мутахассислар бўлиб, аудиторлар деб аталади. Аудиторлик хизмати хўжалик юритувчи субъектлар билан аудиторлик фирмалари ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бундай фирмалар Аудиторлик хизматини бажариш учун тегишли компания, корхона ва ташкилотлар фаолиятини назорат қиладиган давлат органлари (Ўзбекистонда Адлия, Молия вазирликлари)дан махсус рухсатнома (лицензия) оладилар. Аудиторлик хизмати Аудитор меҳнат шартномаси бўйича ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича фақат битта аудиторлик ташкилоти билан ишлаши мумкин.Аудиторлик хизматининг асосий вазифаси текширилаётган корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида холис хулоса беришдан иборат. Бу хулоса ушбу корхонанинг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботда шу корхонанинг расмий баланси ҳамда фойда ва зарари ҳисоблари билан биргаликда қонун билан белгиланган тартибда эълон қилинади. Аудиторлик хизмати хулосаси ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар корхонанинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи мустақил ҳужжат ҳисобланади. Аудиторлик хизмати назорат ишлари билан бирга маслаҳат хизматларини ҳам бажаради.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини aмалга ошириш тақиқланади.Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, эркинлик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади.Аудиторлик фаолияти стандартлари аудиторлик текширувини ўтказиш, профессионал хизматлар кўрсатиш ва аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди.Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.
Аудитор — аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир. Аудитор меҳнат шартномаси бўйича ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича фақат битта аудиторлик ташкилоти билан ишлаши мумкин.Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади.
Аудиторнинг малака сертификати — аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Download 21.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling