2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet1/27
Sana12.11.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1768272
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.


2- МОДУЛЬ

ДИНШУНОСЛИК

10-мавзу. Дин маданият феномени
Режа.

1. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художўйлик тушунчаларининг маънолари таҳлили.


2. Миллий динлар ва уларнинг замонавий кўринишлари.
3. Дунё мамлакатлари ва Ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамияти.
4. Буддавийлик динининг пайдо бўлиши тарихи ва асосий таълимотлари.
5. Христианликнинг пайдо бўлиши ва асосий йўналишлари
Мавзу учун таянч сўзлар.
Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, художўйлик, миллий дин, дин структураси, диний онг, диний фаолият, диний муносабат, диний эътиқод, рационаллик, виждон эркинлиги, диннинг сиёсийлашуви, будда, хинаяна, махаяна, виджраяна, дзэн буддизм, христианлик, православие, католицизм, протестантизм, конфессия.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1.Муратов Д.,Алимов М,Каримов Ж.,Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик., ўқув қўлланма., “Complex Print” нашриёти.,Тошкент 2019.,



1-савол. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художўйлик тушунчаларининг маънолари таҳлилининг баёни: «Диншунослик» модули - талабаларга диний ва миллий қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлигини тушунтириш ҳамда диний бағрикенглик маданиятини шакллантиришдан иборат. «Диншунослик» динни тарихийлик, холислик асосида турли халқлар ҳаётида тутган ўрнини илмий жиҳатдан, маънавий ҳаётнинг бир бўлаги сифатида ёндошиб ўрганади.
«Диншунослик» модули вазифаси эса - талабаларга ҳозирги даврдаги динлар ҳақида умумий назарий тушунчалар бериш, давлат ва дин муносабатлари, динлараро бағрикенглик ғояси ва маданияти тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш, шу билан бирга диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, рухий таъсири ҳақида билимлар беришдан иборатдир. Динлар тарихи, улар билан боғлик жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирлашувини ўрганувчи фан «Диншунослик» деб аталади.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling