Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқодининг ўзига хос кўриниши сифатида. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари


Download 24.97 Kb.
bet1/5
Sana25.12.2022
Hajmi24.97 Kb.
#1065807
  1   2   3   4   5
Bog'liq
referat


Давлат ва дин. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати

Режа:




  1. Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқодининг ўзига хос кўриниши сифатида.

  2. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари.

  3. Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги”нинг Конституцион асослари.

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири.

  1. Диний қадриятлар тикланишининг жамият маънавий ҳаёти ривожидаги ўрни ва аҳамияти.

Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқоднинг бир кўриниши сифатида

Эътиқод (арабча “иътақада ” феълидан) ишонч, имон маъноларини англатади. Кенг маънода эътиқод инсон фаолияти учун маънавий асос, йўл-йўриқ ва мўлжал бўлиб хизмат қилувчи, ақли ҳис ва ирода воситасида англанган билим, ғоя ҳамда шу асосда шаклланадиган мақсадлар мажмуини, шунингдек уларнинг тўғрилигига ишонч билан боғлиқ бўлган психологик ҳолатни ифодалайди. Билим ва ғоялар инсоннинг ҳам ақли, ҳам қалби билан ўзлаштирилиб олингандагина эътиқодга айланади. Умуман олганда, эътиқод, шахс, гуруҳ ва оммани жипслаштирувчи, одамларни ижтимоий ҳаётнинг фаол аъзосига айлантирувчи куч ҳисобланади.


Эътиқод инсоннинг фаолияти билан чамбарчамс боғлиқ бўлади. Шу боисдан эътиқодли инсон фақат амалий фаолият жараёнида ўзлигини номоён қилади.
Дунёда кучли эътиқодга эга бўлган кишилар билан бир қаторда эътиқоди заиф кишилар ҳам учрайди. Қатъиятсизлик, журъатсизлик ва бефарқлик эътиқодсизликнинг асосий белгилари ҳисобланади. Бундай кишилар кўпинча бошқаларга эргашиб ёки тақлид қилиб яшайдилар. Шароитга қараб гоҳ у, гоҳ бу томонга оғиб кетадилар. Бундай эътиқодий заифлик, бўшлиқ шахс камолотига салбий таъсир кўрсатади.
Агар эътиқод мутаассиб, ирқий, миллатчилик, тор сиёсий ва иқтисодий манфаатлар билан чекланган бўлса, бундай ҳолда у бузғунчилик, беқарорликка хизмат қилади, ривожланишга тўсқинлик қилади. Ҳозирги даврда ҳар бир кишининг, айниқса, ёшларнинг тараққиёт ва ҳур фикрлиликка етакловчи ишонч ва эътиқод билан бузғунчи, алдамчи, адаштирувчи ва ёлғон “эътиқод”ни фарқлаши ўта муҳимдир.
Эътиқоднинг мазмунини илм ташкил қилади. Чунки киши нимага эътиқод қилаётганлигини, яъни нимага ишонаётганлигини, нимага интилаётганлигини, нимага ўз хулқ-атвори ва ижодини мослаштираётганлигини билиши лозим. Бу илм диний ёки дунёвий ёхуд уларнинг қоришуви бўладими, ундан қатъий назар, эътиқоднинг кенг маънодаги ҳаётий мазмунини ташкил этади. Илмсиз эътиқод йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас.
Эътиқоднинг илғорлиги ёки қолоқлиги, инсонпарварлиги ёки худбинлиги ва бошқа кўплаб хусусиятлари унинг мазмунини ташкил этувчи илмга боғлиқ. Аммо ҳар қандай илм, айниқса, кундалик билимлар эътиқод бўла олмайди.
Шунингдек, амалиётда тасдиғини топмаган, фараз сифатида олға сурилган илмий тушунча ва назариялар ҳам эътиқодга айлана олмайди. Иккиланиш ва шубҳа билан қаралган илм эътиқод эмас. Илгари инсон қаттиқ ишонган тушунчалар, ғояларга нисбатан жамият ва илм-фан тараққиёти натижасида шубҳа туғилса, улар эътиқод мақомини йўқотади.
Эътиқодда ишонч катта роль ўйнайди. Ишонч-эътиқод мазмунини ташкил этувчи тушунчалар, меъёрлар, ғоялар таълимотга-илм (билим) га нисбатан кучли эмоционал (ҳиссий) ижобий муносабатдир.
Ишонч оиланинг тарбияси ва амалиёти натижасида, давлатнинг таълим муассасалари, ташвиқот ва ахборот воситалари орқали киши онгига таъсир этиш оқибатида вужудга келади.
Ҳар қандай эътиқод диний бўлавермайди албатта. Аммо дин ҳам эътиқоднинг ўзига хос кўриниши сифатида жипслаштирувчи хусусиятга эга. Диний эътиқод бу-инсон иродасидан юқори турган зотга имон келтириш, ундан мадад олиш, асотирий воқеа-ҳодисаларнинг такрор содир бўлиши ва унга даҳлдорлик ҳамда муайян тасаввур, ақида, муқаддас китоб, пайғамбар, авлиё ва ҳоказоларга ишонч демакдир.
Диний эътиқодда муайян тимсоллар (буюм, ҳаракат, сўз, матнлар) диний маъно ва мазмун касб этади. Ҳар бир дин ёки диний конфессия (йўналиш) ларнинг ўз собит эътиқодлари мавжуд.
Ислом динида имони муфассал қуйидаги ақидани – Аллоҳ, унинг фаришталари, муқаддас китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши) га ва ўлимдан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади.
Имон фақатгина диний тушунча бўлмай, балки дунёвий ва ҳаётдаги амалий тушунча ҳамдир. Имонли киши тушунчасининг ҳаётий, амалий ва дунёвий мазмунида илм-маърифат эгаси бўлиш, ўзаро ёрдам, сахий бўлиш, тўғрилик, ҳалоллик, яхшилик қилиш, эзгуликни улуғлаш, аҳдга вафо, Ватанни севиш каби юксак маънавий фазилатлар эгаси тўғрисидаги тасаввурлар ётади. Бошқача қилиб айтганда имон маълум дунёқарашга эга бўлган шахснинг ички, рухий оламини англатади.
Имонли одам бошқаларнинг дилига озор бермайди, балки одамларга зиё ва нур улашиб, яхши ва эзгу амалларга ўргатиб, яратувчилик ва тараққиётга ундайди.
1.2. Дин қадимий ва мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсоният маънавий ҳаётининг ажралмас таркибий қисмидир. Шу сабабли ҳар қандай давлатдан динга нисбатан аниқ бир муносабат билдириш талаб қилинади. Демак, дунёвий давлат ўз сиёсатини динга муносабатини аниқлаш орқали ҳам номаён қилади. Бошқача айтганда, дунёвий давлат билан динлар ўртасидаги муносабат мазкур давлат тизими мафкурасининг маълум даражасидаги моҳиятини ҳам белгилайди. Агарда дунёвий давлатда диний эътиқод, маросим ва анъаналарга шароит яратилса, шу мамлакатнинг маънавий-маърифий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади.
Акс ҳолда шўролар даврида бўлгандек, дин ва давлат ўртасида зиддият вужудга келиб, улар бир-бирини ривожига тўсқинлик қилади. Масалан, ўша даврда динсизлик тарғиб қилиниб, Қуръони Карим, Ҳадиси Шарифлар сингари исломнинг муқаддас китоблари таъқиб остига олиниб мадраса, масжидлар йўқ қилинди. 1911 йилда Тошкентнинг ўзида 349 масжид ва 26 мадраса мавжуд бўлса, 1990 йилга келиб 10 масжид қолган эди холос. Республика бўйича жами 80 та масжид номигагина рўйхатда турар, уларнинг ҳам тўлиқ ишлашларига имкон берилмас эди.
Қашқадарё вилоятида 2 тагина масжидга рухсат берилган, Бухоро Мир Араб мадрасасида саноқли талабалар ўқитиларди.
Ўша даврда диний байрам (ҳайит) лар таъқиқланганидан миллий маънавият ва маданиятимиз зарар кўрди, турли норозиликларга олиб келди. Бундай диний эътиқодларнинг чекланиши аста-секин бошқа ижтимоий иллатлар билан қўшилиб, ўша жамиятнинг емирилишига ҳам сабаб бўлди.

Download 24.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling