Бино ва иншоотлар ёки уларнинг кисмларини


Download 72 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi72 Kb.
#1643767
  1   2   3   4
Bog'liq
2022 Риштон Бино ижара шартномаси бой


Бино ва иншоотлар ёки уларнинг кисмларини
ижарага бериш шартномаси

____” ________ 2021 йил № ИЖ -_____ Риштон тумани.

Устав асосида иш кўрувчи “Риштон Агропилла Файз” маъсулияти чекланган жамият(кейинчалик “Ижарага берувчи” деб юритилувчи) номидан унинг раҳбари Бойбобоев Гайратжон хамда Устав асосида иш кўрувчи “HIKMAT BUILDING 2020” оилавий корхонаси маъсулияти чекланган жамият(кейинчалик “Ижарага олувчи” деб юритилувчи) номидан унинг раҳбари Обидов М. мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:




I. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
1.1.“Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га Фарғона вилояти, Риштон тумани Оқ-ер қишлоғида жойлашган _______ (_____________________________________) м2 бўлган бинони (кейинги ўринларда “Объект” деб юритилади) ижарага беради, “Ижарага олувчи” эса ушбу “Объект”ни қабул қилиб олади ва белгиланган ижара тўловини “Ижарага берувчи”га тўлайди.


II. “ОБЪЕКТ”НИНГ ТАСНИФИ
2.1“Объект” “Ижарага олувчи”га 01.03.2021 йилдан 31.12.2021 йилгача ижарага берилади.
2.2.Мазкур шартноманинг 1.1. бандида қайд этилган “Объект”дан “Ижарага олувчи” Қурилиш махсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадида фойдаланади.


III. “ОБЪЕКТ”НИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ.
3.1.Мазкур шартнома шартларига мувофиқ “Ижарага берувчи” “Объект”ни шартнома шартларига мувофиқ шартнома тузилган санадан кейин уч кун ичида “Ижарага олувчи”га беради, “Ижарага олувчи” эса ижара муддати тугагач “Объект”ни уч кун ичида “Ижарага берувчига”га қайтаради.
3.2.“Объект”ни бериш ва қайтариш “Ижарага берувчи” ва “Ижарага олувчи”нинг иштирокида “Объект”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган холда, тарафларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади.
3.3.Далолатномада уни тузилган жойи ва санаси, ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами) кўрсатилади.
3.4.“Объект”ни бериш ва қайтариш далолатномаси тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва тарафларнинг мухрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
3.5.“Объект” қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган холлардан ташқари) “Ижарага олувчи” “Объект”ни мазкур шартномада белгиланган муддатларда шартнома-шартларига мувофиқ холатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва “Объект”ни қайтариш-қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга хақлидир.
3.6.“Объект”ни қайтариш ва қабул қилиш далолатномаси тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган ва тарафларнинг мухрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган пайтдан бошлаб “Объект” қайтарилган ёки қабул қилинган деб хисобланади.



Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling