Боланинг ҳар томонлама ривожланишида оила ва


Download 50.83 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi50.83 Kb.
#1625122
  1   2   3
Bog'liq
бола ривожланиши хакор


Боланинг ҳар томонлама ривожланишида оила ва
муассаса ҳамкорлигининг аҳамияти

Болаларнинг баркамол шахс бўлиб ривожланишида таълим муассасаларининг оила билан ҳамкорликни тўғри олиб бориши муҳим аҳамиятга эга.


Мактабгача таълим тизими педагогларининг малакасини ошириш жараёнида оилалар билан ҳамкорликни янада самарали олиб боришнинг турли усуллари, тамойиллари, мезонлари ёритилган мавзуларга кенг ўрин бериш лозим. Масалан, “Оилаларни ўрганиш”, “Ота-оналарни бола таълимига жалб этиш стратегиялари”, “Таълим муассасасига қамраб олинмаган болаларни мактабгача таълим муассасасига жалб этиш стратегиялари”, “Ота-она боланинг биринчи ўқитувчиси” каби мавзулар оилалар билан ҳамкорликни оширишга яқиндан ёрдам беради.
“Мактабгача таълим муассасаси ва оила ўртасидаги самарали ҳамкорлик” мавзусида оилалар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилишнинг қуйидаги мезонларига, ҳамкорликни ошириш йўлларига ва кўрсаткичларига амал қилиш лозимлиги таъкидланади:
Оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигининг учта асосий мезони:
1. Оила билан бола асосий хизматларни олувчи деб ҳисоблаш. Боланинг ҳаётида оила энг юқори ўринда туришини, бола ривожланишида муҳим вазифани бажаришини ҳисобга олган ҳолда, оилага боланинг таълим-тарбиясида етарли даражада эътибор қаратиш.
2. Оила томонидан қабул қилинган қарорларни ҳурмат қилиш ва қўллаб-қувватлаш. Ушбу мезон мутахассисларга оила аъзоларини таълимий жамоанинг муҳим иштирокчилари ва бола таълимининг стратегиясида қарор қабул қилишда асосий инсон сифатида кўришни тавсия этади. Агар ота-оналарга боланинг олти ёши мобайнида унинг таълими ва ривожланишига алоқадор қарорларни қабул қилиш, шунингдек, бола қизиқишларини келажакда қўллаб-қувватловчи малакаларни ўрганиш имконияти берилса, боланинг кейинги ҳаёти давомида унинг таълим-тарбиясида иштирок этиш имконияти ота-оналарда кўпроқ бўлади.
3. Эгилувчанлик ва сезгирликни намоён этиш, бола ва оиланинг ҳаётини яхшилашга қаратилган хизматлар кўрсатиш. Ушбу мезон оиланинг маданий қадриятларига ҳурмат ила муносабатда бўлиш, боланинг ўзгараётган эҳтиёжларини қондириш масалаларига ота-оналарнинг билвосита захираларини йўналтириш, бола расмий жамоат хизматларини (тиббий, ижтимоий) вақтида олишига ёрдам кўрсатишларини назарда тутади. Жамоат захиралари ҳақида маълумот бутун оила учун фойдали бўлиши мумкин, айниқса бу маълумот оилада алоҳида эътибор талаб қилувчи фарзанд бўлса жуда муҳимдир.



Download 50.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling