Бор назарияси Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Download 52.5 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1568453
  1   2
Bog'liq
atom




Атом ядроси тузилиши ва хоссалари
Режа:



  1. Атом тузилиши назариялари.

  2. Атом тузилишининг

  3. Бор назарияси

  4. Хулоса

  5. Фойдаланилган адабиётлар

Атом, ядро, кимёвий заррачалар. Атом тузилиш назарияси. Бор назарияси. Электронларнинг атомдаги ҳолати.
Атом тузилиши назариялари.
Атом ҳар доим электронейтрал система. Атомда электронлар бўлганлигидан, уларни нейтраллаб турадиган қандайдир мусбат зарядли қисм бўлса керак деб тахмин қилинарди.1911 йилда инглиз олимлари атомни шундай қисмини борлигини тажрибада аниқладилар ва уни атом ядроси деб атадилар. Резерфорднинг шогирди Чадвик мис, олтин ва платина пластинкаларни сиртини а-заррачалар билан бомбардимон қилганда қизиқ ҳодисани кузатди; а-заррачаларнинг кўпчилик қисми пластинкалардан тўппа-тўғри ўтиб кетди. Бироз қисми ўз йуналишини сал ўзгартирди. Лекин баъзибир зарралар (100 мингдан биттаси) тамомила орқага қайтиб кетди. а-заррачаларни ўз йуналишини ўзгартиришга ва ҳатто орқага қайтишига сабаб уни атом ядроси билан тўқнашишидир.Табиийки а- заррачалар ўз йўлида атомни электронлари билан ҳам тўқнашиши мумкин. Лекин электроннинг массаси а-заррачани массасидан 7360 марта кичик бўлганидан у (Х-нинг йулини ўзгартира олмайди.)
Шуларга асосланиб Резерфорд ўзининг атом тузилиш назариясини яратди. Уни планетар назарияси деб ҳам аталади. Унга биноан: ҳар қандай элементнинг атомини марказида жуда кичик ҳажмли ядро жойлашган, унинг атрофида эса электронлар худди планеталар қуёш атрофида ҳаракат қилгани каби ўз орбиталлари бўйлаб айланиб туради.
Шуни таъкидлаш жоизки атомнинг массасининг деярли ҳамма қисми ядрога тўғри келиб, у мусбат зарядланган. Ядрони зичлиги жуда катта, чунки у атомнинг асосий кисмини ташкил қилишига қарамасдан жуда кичик ҳажмни эгаллайди. Масалан, атомнинг диаметри 10-8 см га тенг бўлса, ядронинг диаметри 10-13-10-14 см га тенгдир. Бунда атом электронейтрал бўлгандаги ядро атрофидаги электронларнинг умумий сони ядронинг мусбат зарядига тенгдир.
Кейинчалик текширишлар натижасида атом ядросининг мусбат заряди ўша элементнинг Менделеев даврий системасидаги тартиб номерига тахминан тенглиги топилди. 1920 йилда Чадвик ҳар хил металл пластинкаларни а-заррачалар билан бомбардимон қилиб мис атомининг заряди 29,3 га, кумушники 46,3 га ва платинаники 77,4 га тенглигини топди. Менделеевнинг даврий системасида миснинг тартиб номери 29, кумушники 47 ва платинаники 78 га тенг.
Резерфод назариясига биноан мусбат ядро билан электронлар орасидаги тортишиш кучи электронларнинг марказдан қочиш кучига доим тенгдир. Яъни улар мувозонатда бўлади ва қуйидаги тенглама


mv2 е2
билан ифодаланади: — = —— (m-электрон массаси, v-электрон
Г г
тезлиги, е-уни заряди, r-электрон билан ядро орасидаги масофа).
Резерфорд назариясининг камчилиги: электродинамика назариясига биноан, агарда бирорта электр зарядига эга жисм ҳаракат қилса у ўзидан электромагнит нурлар чиқариб туради ва бунинг натижасида унинг энергияси камаяди. Лекин буни атомдаги электронларда кузатилмайди.

Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling