Чоризм хукмронлиги


Download 14.28 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi14.28 Kb.
#1324784
Bog'liq
Чоризм хукмронлиги даврида Туркистондаги архивларнинг ахволи


Чоризм хукмронлиги даврида Туркистондаги архивларнинг ахволи
Туркистон ўлкасидаги бош муассаса 1867 йилда тузилган генерал-губернаторлик махкамаси эди. 1870 йилга кадар махкамада ҳужжатларни каерда ва кай тарзда саклаш, умуман саклашга зарурат борми, деган масала билан хеч ким кизикмаган. Фақат, 1870 йили махкамада штатларнинг ошиши билан “журналист” (хам архившунос, хам экзекутор) лавозимини таoсис этиш таклиф этилди. Худи шу йили 1867-1869 йилларга тегишли бир кисм ҳужжатларни архивга топшириш мўлжалланади. Аммо ҳужжатлар топширилмасдан колади, чунки бунинг учун махсус хона йук эди. Ҳужжатлар етти йил мобайнида босмахона биносида кайд-ёзувларсиз ётади, фойдаланишга эса йўл куйилмайди. 1877 йил махкамада кушимча бинолар курилиши биланок иккита хона архив учун ажратилади. 1882 йили махкама амалдорларидан тузилган махсус комиссия 1867-1882 йилларда тўлГазилган 9968 та ҳужжатни бўлимлардан олиб архивга топширади. Архивга конун-коидаларга биноан хар йили тугалланган ҳужжатлар кабул килиниши лозим эди. 1904 йилда махсус комиссия генерал-губернаторлик идорасининг архивини текшириб чикиб, ҳужжатлар бўлимлардан бетартиб келтирилгани, муковалари йиртик экани, кайд-ёзувлар нотўғри тўлГазаётганини кайд этган эди.

Муаммоли савол: Мустамлака Туркистонда архив ишида ыандай нуысонлар мавжуд эди?

Туркистон ўлкаси даги бошка йирик муассасаларнинг архивлари хароба холда эди. 1907 йилда Сирдарё вилоятининг архиви жойлашган хона яроксиз ва бузишга лойик, деб топилди. Бу архивдаги 2 мингдан ортик ҳужжатларнинг аксар кисми вилоят амалдорлари хамда ҳужжатларни саралаш ва йукотиш учун тузилган махсус “комиссия” томонидан нобуд килинади.


Колган вилоятларда хам архив ишлари ўлда-жўлда эди. Вилоят бошкармалари махкамаларида, гарчи материаллар сони ва салмоғи анча бўлса-да, архивлар учун махсус одамлар ажратилмаган эди. Фа-кат, 1881 йилда Кауфманнинг “ожизона хисобот лойиха”сида вилоят бошкармалари махкамаларида журналист-архивчи лавозимини таoсис этиш масаласида куйилади.
Граф К. Пален 1908-1909 йилларда Туркистон ўлкасини тафтиш этиб, ўз хисоботида уезд идораларида хам архив ишлари ёмон ахволда эканлигини кайд килади. Жумладан, Андижон уезд бошкармасида архив ҳужжатлари пастак, томи лойсувок, зах саройда жойлаштирилган экан. Бу бинонинг омонатлиги боис 1902 йилнинг декабрида содир булган зилзила пайтида томи аГанаб тушиб, ҳужжатлар лой ва тупрокка коришиб коладики, уларни ёкиб юборишдан бошка чора колмайди.
Тафтиш бўйича хисоботда айрим ҳужжатлар, хатто баoзи уезд бошкарма махкамаларида бутун-бутун ишлар йўколаётгани айтилади. Тафтишчилар Самарканд, Фарғона ва бошка вилоятларда кўпгина волост махкамалари мирзолари махкамавий тартиб хакида хеч кандай тасаввурга эга эмас, деган хулосага келди. Келган ва кетган хатлар рўйхат килиб борилмаган, тугалланган ишларга кайд-ёзувлар куйилмаган эди.
Махаллий ташкилотлар – козилар, бойлар, оксоколлар ҳужжатлари жойларда 1917 йилга кадар сакланиб колди. Лекин бундан кейинги вокеалар, яoни инкилоб, фукаролар уруши ва истиклолчилик харакати даврида уларнинг кўпи йук бўлиб кетди.
Шундай килиб чор Россияси мустамлакачилиги даврида ҳужжатларни саклаш иши яхши йўлга куйилмаган эди. Лекин бундан катoи назар, бизгача етиб келган ҳужжатли материалларда Туркистон улкаси губернаторлик сиёсий-иктисодий ва маданий хаётининг барча томонларини камраб олган маoлумотлар мавжуд. Бу хакда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивининг инкилобдан олдинги фондлари гувохлик беради. Улар XIX асрнинг иккинчи ярмидан то 1917 йилгача бўлган Ўрта Осиё халклари тарихини ўрганишда бебахо манба бўлиб хизмат килади. Мазкур фондлар ўлканинг ўша даврдаги маoмурий тузилиши, Россиянинг Афғонистон, Эрон, Бухоро ва Хива билан дипломатик ва иктисодий муносабатларини, ўлкада тоГ-казилма бойликлари ва пахтани кайта ишлаш саноатининг вужудга келиши ва халк маорифи ахволини теран ўрганишга имконият беради. Архив фондларининг катта кисми ўлкада инкилобий харакатнинг ўсиши, 1905-1907 йилги вокеалар, 1912 йилги сапёрлар кузғолони, 1917 йил февралГ инкилоби, Тошкентдаги сентябрь вокеалари хакида хикоя килади. Архивдаги Ўрта Осиё халкларининг миллий-озодлик кураши, илғор рус олимларининг Туркистондаги фаолияти хакидаги материаллар, шунингдек генерал-губернаторлик фондидаги кўплаб бошка ҳужжатлар илмий-тарихий жихатдан нихоятда кимматлидир.
Download 14.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling