Давлат метрологик хизмати, текширув ва назорат, метрологик таъминот хизматларнинг таркибий ва ташкилий асосларини таҳлили


Download 61.03 Kb.
bet1/3
Sana17.03.2023
Hajmi61.03 Kb.
#1279465
  1   2   3
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ-2


Амалий машғулот 2:
Давлат метрологик хизмати, текширув ва назорат, метрологик таъминот хизматларнинг таркибий ва ташкилий асосларини таҳлили
Метрологик таъминот – ўлчашлар бирлилигига ва талаб қилинадиган аниқликка эришиш учун техник воситалар, қоида ва меъёрларни ҳамда илмий ва ташкилий асосларини белгилаш ва жорий этишдан иборатдир. Демак, метрологик таъминот илмий, техник ва ташкилий асосларга эга (1 - расм).
Корхонанинг метрологик таминотига асосан қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқаришда ва маҳсулотни синашда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;

  • маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини, технологик жараён параметрларини, технологик жиҳозларнинг тавсифларини назорат қилишда ўлчанадиган параметрларнинг рационал номенклатурасини ва ўлчаш аниқлигининг оптимал меъёрларини таҳлил қилиш ва белгилаш;

  • ўлчаш воситаларига метрологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва таъминлаш: рўйхатга олиш, сақлаш, текшириш, калибрлаш, юстирлаш (юстировка қилиш), созлаш, таъмирлаш;

  • ўлчашлар ҳолатини таҳлил қилиш;

  • ўлчанадиган катталикларнинг рационал номенклатурасини белгилаш ва мос келадиган аниқликдаги ўлчаш воситаларидан (ишчи ва эталон) фойдаланиш;

  • ўлчаш воситаларини текширувдан ўтказиш ва калибрлаш;

  • белгиланган аниқлик меъёрларини таъминлаш учун ўлчашлар усулиятини ишлаб чиқиш;

  • конструкторлик ва технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш;

  • реал ўлчаш шароитларида назорат, ўлчаш ва синов воситалари ҳамда белгиланган метрологик қоида ва меъёрларга амал қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

  • юқори аниқликдаги ўлчашларни ташкил этиш ва ўтказиш;

  • моддий, хом ашёвий ва иссиқлик-энергиявий ресурсларнинг аниқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш;

  • замонавий ўлчаш усуллари ва воситалари, автоматлаштирилган назорат-ўлчов асбоблари, ўлчаш тизимларини жорий этиш;

  • ўлчашда йўл қўйиладиган хатоликларнинг техник ва моддий оқибатларини баҳолай олиш;






Download 61.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling