Диний экстремизим ва тероризмга қарши курашиш
Download 1.3 Mb.
|
ИШИД
ЭКСТРЕМИЗИМ ВА ТЕРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШнинг маънавий ва маърифий асослари.Мавзу: Ироқ ва Шом Ислом Давлати <<ИШИД>> муаммоси ва унинг инсоният бошига солган кулфатлари.Қабул қилди:Кунишева Н.Ж Бажарди: С.М.Одинаева, Б.Э.Пўлатов, Д.Б.Рахманов ва С.Ҳ.Сайдасхонов. МИҒ-103 гуруҳи АНГРЕН УНИВЕРСИТЕТИ РЕЖА: 1. ИШИД нинг ташкил топиши ва олдига қўйган мақсади. 2. ИШИД нинг кенгайиши ва халифалик эълон қилиниши. 3. Суриядаги уруш ва ИШИДнинг қўпорувчилик харакатлари ва талофатлари. 4. ИШИД нинг харакатига муносабат. 5. Хулоса. ИШИД нинг ташкил этилиши ва олдига қўйган мақсади. ИИД 2006 йил 15 октябрда бир гуруҳ қуролли жамоаларнинг йиғилиши натижасида вужудга келади. ИИДга Абу Умар исмли шахс етакчи этиб сайланган. Шунлан сўнг бир қанча қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширади. 2010 йил 19 апрелда Абу Умар Бағдодий ўлдирилгандан сўнг гуруҳга Абу Бакр Бағдодий етакчилик қилади. Манбаларда келишича, Абу Бакр Бағдодийнинг икки нафар асосий ёрдамчиси бор. Булар: Абу Али Анборий; у ҳаракатнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини бошқаради. У Саддам Ҳусайн армиясида собиқ генералдир. Иккинчиси, Абу Муслим Туркмоний; у собиқ Ироқ армиясида етакчи разведка мутахассиси. Ташкилот ташкил этилганидан сўнг улар ўзларини “Ислом динининг ҳимоячилари” деб айтишади ва ўзларининг ташкилотини Ироқ Ислом давлати”, деб номлайди. Хозирги вақтга келиб Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД)” деб номламоқда. ИШИД халифаликни қайтариш ва шариатни татбиқ қилишни мақсад қилади. ИШИД Ироқнинг Мосул ва бошқа минтақаларини эгаллагандан сўнг дунёдаги энг бой террористик ташкилотлардан бирига айланган. Расмий баёнотларда айтилишича, Мосул шаҳридаги Марказий банкидан 500 миллиард Ироқ динорини қўлга киритган. ИШИД нинг кенгайиши ва халифалик эълон қилиниши. ИШИД ўзи учун марказ қилиб олган Раққа шаҳридан бошқа ҳудудларга қараб кенгайди ва Сурия ва Ироқда бир неча муваффақиятли ҳужумларни уюштирди. 2014-йил январ ойида гуруҳ асосан суннийлар яшайдиган Фаллужа ва Рамади шаҳарларини босиб олди. Бундан кейин ИШИД жангчилари ҳукумат ҳарбийларини ҳайратда қолдириб шимолга қараб юриш қилди. Июн ойида Ироқнинг иккинчи енг йирик шаҳри бўлмиш Мосул шаҳрини қаршиликсиз егаллади. ИШИД олға силжир екан, ижтимоий ахборот воситалари ёрдамида ўз жангчиларининг қўлга олинган Ироқ аскарларини қатл қилганини кўрсатувчи сурат ва видеоларни тарқатди. 2014-йил июн охирида гуруҳ ўзи босиб олган ҳудудда халифалик еълон қилингани ва Бағдодий унинг халифи еканлиги ҳақида аудиоёзувни тарқатди.Ўша еълондан кейин гуруҳ ўзини шунчаки Исломий Давлат деб атай бошлади. Гуруҳнинг бутун дунёдаги мусулмонларга йетакчилик қилиш ҳақидаги иддаоларини бошқа мусулмон гуруҳлар тан олмади. ИШИДнинг Ироқда жуда тез кенгайиши халқаро жамиятни ташвишга солди ва Бағдодда Маликининг ағдарилиши билан якунланган сиёсий кризисга олиб келди. Халқаро аралашувга чақирувлар кучайди ва 8-августда AҚШ ИШИДнинг Ироқдаги автоном курд ҳудудига бостириб киришининг олдини олиш учун ҳаво ҳужумларини бошлади. Ҳужумлар ИШИДнинг янада кенгайишининг олдини олди, аммо улар гуруҳни аллақачон егаллаб олинган йерлардан чиқара олмади. ИШИД даҳшатли ва провакацион тарғибот қилишда давом етди. Aвгуст ва сентабр ойларида ғарбий журналистлар ва ёрдам ишчиларининг ИШИД жангчилари томонидан боши олингани тасвирланган видеолар тарқатилди. Бу тасвирлар ИШИДнинг глобал хавф еканлиги ҳақидаги қўрқувларни кучайтирди. 23-сентабрда AҚШ, Иордания, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Баҳрейн ва Саудия Aрабистонидан иборат коалицияга бош бўлиб ўзининг ҳаво ҳужумларини Сурияга кенгайтирди. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling