Дипломатия университети Халкаро хукук факультети 1-5а-20-гурухи талабаси Мирзаакбаров Фариднинг Жиноят хукуки буйича вазифалари


Download 38.91 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi38.91 Kb.
#1385820
TuriДиплом
Bog'liq
жиноят


Жахон иктисодиети ва
Дипломатия университети
Халкаро хукук факультети
1-5а-20-гурухи талабаси
Мирзаакбаров Фариднинг
Жиноят хукуки буйича вазифалари.
1-вазифа: (Муслима Исматуллаева)
Атроф-мухитни мухофаза кили шва табиатдан фойдаланиш сохасидаги жиноятлар институти буйича УзР жиноят конунчилигининг Козогистон Республикаси билан киёсий-хукукий тахлили.
Постсовет давлатлар булганимиз сабабли, бу икки давлатнинг конунчилиги бир мунча ухшашдир. Масалан, икки давлатнинг ушбу сохадаги жиноят конунчилиги бир хил модда билан бошланади, хатто жазолар хам ухшаш: «Саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларни норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши» - БХМнинг 100-200 бараваридан, 3 йилгача озодликдан махрум килиш\чеклаш билан жазоланади.
Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш учун, атроф табиий муҳитни ифлослантириш каби жиноятлар учун хам икки давлат ЖКларида деярли бир хил жавобгарлик:жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан чеклаш\махрум килиш жазолари белгиланган.
Умуман олганда, Узбек ва козок жиноят конунчилиги бир-бирига жуда ухшаш, шунинг учун хам 1-2 та моддалар мисоли билан кифояланишни афзал билдим, негаки, узингиз шу институт буйича икки давлат ЖКларидаги моддалар диспозиция ва санкцияларини кузатсангиз, деярли фарк курмайсиз. Демакки, Узбекистон ва Козогистон Республикалари нафакат тарих ва худуд жихатдан якин, балки уз конунчилиги билан хам бир-бирига хакикий дуст давлатлар. Айнан шуни аниклаш учун хам Козогистон Республикасини тахлил учун танлаган эдим. Энди амин булдимки, Козогистонга бориб юристлик фаолиятини бошласам хам, хеч кийналмас эканман!


2-вазифа: (Мирзаакбаров Фарид)
Гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан конунга хилоф равишда муомала килишдан иборат жиноятлар институти буйича УзР жиноят конунчилигининг ХХР билан киёсий-хукукий тахлили.
Хитой Халк Республикасининг Жиноят Кодексининг 7-бобида гиёхвандлик воситаларининг контрабандаси, муомаласи, ташиш ва ишлаб чикариш жиноятлари бериб утилган. Шуниси ахамиятлики, бу боб буйича улим жазоси, умрбод озодликдан махрум килиш жазолари тайинланган жиноятлар мавжуд. Албатта, бу каби жазолар гиёхвандлик воситаларининг контрабандаси, муомаласи, ташиш ва ишлаб чикариш жиноятларнинг энг юкорисида турган рахбарлар ва хавфли рецидивистлар каби ашаддий наркобаронларга нисбатангина кулланилади. Лекин Уз ЖК 270-моддасининг ХХР ЖК даги аналоги 351-моддага кура, таркибида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш мажбуран йук килинади, хеч кандай жазо берилмайди; ушбу килмишни давлат органи томонидан аниклангандан сунг такрор содир этган ёки бу экинларни жуда катта микдорда етиштирганлар ёхуд бундай экинларни йук килишдан бош тортганлар бундан мустасно. Ушбу истиснодаги шахслар жаримадан ташкари 5-10 йилгача озодликдан махрум килинадилар. Бизнинг конунчиликда эса такикланган экинни етиштирганлик учун энг камида БХМнинг 25 бараваридан энг купида 5-10 йилгача озодликдан махрум килиш жазоси белгиланган.
Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятлари буйича хитой конунчилиги 3 йилгача камок жазоси ва (ёки) жарима жазоларини куллайди: АГАР гиёвандлик воситаларининг микдори куп булса. УзР ЖКда эса ушбу жиноят энг ками 3-5 йилгача озодликдан чеклаш билан, энг купида ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ХХР ЖКдаги «Гиёвандлик воситаларини кабул килиш ёки инъекция килиш учун бошкаларни гижгижлаш, алдаш» жинояти эса УзР жиноят конунчилигида топилмайди. Аммо бунга ухшаш «Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш» номли жиноят Кодексимизда мавжуд булиб, бу икки жиноятлар учун жазо деярли бир хил: 3 йилгача озодликдан махрум килиш, огирлаштирувчи холатлар бундан мустасно.
Яна бир эътиборли жихати шундаки, УзР ЖКда гиёвандлик воситаларини истеъмол килиш такикланмаган, аммо ХХР ЖКда гиёвандлик воситаларини истеъмол килувчиларни яширганлик учун 3 йилгача озодликдан махрум килиш жавобгарлиги белгиланган.
Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш буйича УзР ЖКда энг купида 5 йилгача озодликдан махрум килиш жазоси белгиланган булса, ХХР ЖКда жарима билан биргаликда 3-10 йилга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланган.
ХХР ЖКнинг бу бобида яна бир биз учун янгилик хисобланган жиноят хам борки, у хам булса Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни контрабандаси, савдоси, ташиш ва ишлаб чикариш билан конунга хилоф шугулланганларни яширганлик учун 3 йилдан 10 йилгача максимум жазо тайинланган экан.
Хулоса урнида, ХХР жиноят конунчилигида гиёхвандлик воситалари билан конунга хилоф муомалада булиш буйича улим жазоси кулланиши билан, купчилик бу сохадаги жиноятлар учун тайинланадиган жазолар УзРжиноят конунчилигига караганда енгилрок экан. Шубхасиз, жазо инсонни жамиятдан узоклаштириш учун эмас, балки уни кайта тарбиялаб, халк учун фойдали бир шахс сифатида шаклланиши учун кулланилиши доим узининг ижоюий натижасини курсатиб келган.
Download 38.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling