Dividend siyosati va ichki moliyalashtirish


Download 1.7 Mb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1374030
  1   2   3
Bog'liq
13 ДИВИДЕНД СИЁСAТИ ВA ИЧКИ МОЛИЯЛAШТИРИШ

ДИВИДЕНД СИЁСAТИ ВA ИЧКИ МОЛИЯЛAШТИРИШ

Режа:

1. Дивидендларни тўлаш ва фирманинг даромадларини сақлаш (реинвестициялаш) ўртасидаги мувозанат

2. Компаниянинг дивиденд сиёсати қиматли қоғозлари нархига тасир кўрсатадими?

3. Дивиденд сиёсати мажбуриятлари, энг кўп қўлланиладиган дивиденд сиёсатлари ва тўловларни амалга ошириш жараёнлари

4. Фирманинг дивидендларга пул кўринишида бўлмаган тўловларни амалга оширишлари

5. Пул кўринишидаги дивидендлардан фойдаланиш ва улушларни қайта сотиб олиш ўртасидаги фарқни аниқлаш

Дивидендларни тўлаш ва фирманинг даромадларини сақлаш (реинвестицялаш) ўртасидаги мувозанатни изоҳлаш

Дивидент нима?


Дивиденд (лотинча: дивидендум - тақсимланадиган нарса) маъносини бериб - акциядорлар жамияти фойдасидан акция эгасига ҳар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисми ҳисобланади.
Дивиденд миқдори акциядорлар жамиятининг соф фойдаси, акциялар сони ва қийматига боғлиқ.
Дивиденд ҳар йили (солиқлар тўланиб, ишлаб чикаришни ривожлантириш учун ажратмалар чиқарилиб, захиралар тўлдирилгач, облигациялар бўйича фоизлар ва директорларга бериладиган мукофот ҳақи тўлангандан сўнг) акциядорларнинг қўлидаги акция миқдори ва турига мувофиқ тақсимланади. Тақсимланадиган ҳисса дивиденд массаси, акциялар номинали қийматларига кўра фоизларда ифодаланган даромад эса дивиденд ставкаси деб аталади.
Дивиденд миқдори оддий акциялар бўйича жамиятнинг ўша йилда кўрган фойдасига боғлиқ. Имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига қатъий фоиз ставкаси миқдорида олдиндан белгиланади. Энг юқори Дивиденд олинганда баъзан уларнинг бир қисми қўшимча чиқарилган бепул акциялар тарзида акциядорларга тўланади.
Қўлида акцияларнинг асосий ҳиссасини тўплаган акциядорлар ва корпорациялар дивиденднинг энг кўп қисмини олади. Амалда дивиденд йилда бир марта берилади.
РЕИНВЕСТИТСИЯЛAШ
Реинвестиция (ре... ва инвестиция) - инвестициялар бўйича даромадлар кўринишида олинган ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун йўналтирилган маблағлар.
Реинвестиция икки турга яни молиявий ва реал реинвестицияларга бўлинади.
Реинвестициялаш нима?

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling