Дори воситалари билан чакана савдо қилиш қоидалари


Download 0.72 Mb.
bet1/10
Sana21.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1106302
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 Чакана савдо қилиш қоидалари (3) (1)

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана савдо қилиш қоидалари

Режа:

  • Режа:
  • 1, Фармацевтика фаолияти, кадрлар лавозим номенклатураси, штатлари.
  • 2, Фармацевт кадрларга қўйиладиган замонавий талаблар, касб тавсифномаси.
  • 3, Дорихона хоналари ва жиҳозларига қўйиладиган санитар тартиб қоидалари
  • 4, Дорихона ходимлари учун санитар-гигиеник талаблар

Фармацевтика фаолияти, кадрлар, лавозим номенклатуралари, штатлари

  • Фармацевтика фаолияти, кадрлар, лавозим номенклатуралари, штатлари
  • Ўзбекистон Республикасида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш “Дори воситалар ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Унга кўра фармацевтика фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:
  • -дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий тадқиқот ишлари;
  • -дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;
  • -дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
  • -дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
  • -дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
  • -дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
  • -доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.

Фармацевтика фаолияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

  • Фармацевтика фаолияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
  • Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия муддатини узайтириш учун фармацевтика ташкилотининг раҳбаридан 144 соатдан кам бўлмаган хажмдаги малака оширганлиги тўғрисида сертификат талаб этилади.
  • Дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот ташкилотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling