Эржар мағлубиятидан сўнг Романовский қўлига 22 турли калибрдаги тўп, 670 пуддан зиѐд порох, 220 мингта патрон ва


Download 0.55 Mb.
bet1/5
Sana15.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1093633
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Hujjat (1)


85
Эржар мағлубиятидан сўнг Романовский қўлига 22 турли
калибрдаги тўп, 670 пуддан зиѐд порох, 220 мингта патрон ва
бошқа қурол-аслаҳалар ўлжа сифатида ўтди. Эржар жанги
амирлик ҳарбий аҳволининг ночорлиги, парокандалиги, замондан
қанчалик орқада қолганини, амир ҳукумати ҳарбий ҳаракатларни
замон талаби асосида ташқил эта олмаслиги, саркардаларнинг
ўзбошимчалиги, қурол-аслаҳанинг замонавий жанг қилиш
усулларига жавоб бера олмаслиги амирнинг заиф ва тадбирсиз
саркарда эканлигини намоѐн этди. Эржар жанги бундан аввал
Жиззах остонасида зарбага учраган Россия империяси
қўшинининг руҳини кўтариб юборди. Империя ҳукумати бу
жангдан ўз ризолигини билдириб, ҳатто императорнинг ўзи бу
хусусда махсус табрик телеграммасини жўнатди.
Романовский амир орқасидан таъқиб этиш фикридан воз
кечиб, ўз диққат-эътиборини Сирдарѐ бўйидаги муҳим аҳоли
пункти ҳисобланган, қадимий Хўжанд шаҳрини эгаллашга қарор
қилди. Хўжандни 1866 йил 19 майдан бошлаб қамал қилиш
бошланди. Қаттиқ жанглардан сўнг 1866 йил 24 майда расман
Хўжанд империя томонидан истило этилганлиги эълон қилинди.
1866 йил 28 майда эса Хўжанддан жанубда жойлашган Бухорога
карашли Нов қўрғони ҳам забт этилди.
Шундай қилиб, Хўжанд ва Новнинг эгалланиши Қўқон
хонлиги ва Бухоро амирлигини бир-биридан ажратиб ташлади.
Амир Музаффар Эржар жангидан сўнг гаровда турган империя
элчилари ва савдогарларини озод қилиб, улар 1866 йил 2 июнда
Абдулғаффорбек кузатуви остида Тошкентга етиб келдилар.
Бунга жавобан империя ҳукумати ҳам турган Нажмиддинхўжа бошчилигидаги бухоролик элчиларни
ҳам ватанларига қайтардилар.
Оренбург генерал-губернатори Н.Крижановскийнинг ҳам
ўзи товон пулини дархол тўлаш мумкин эмаслигини яхши
тушунар эди. "Бухорога қарши ҳарбий юришни давом эттириш
лозим" деб ҳисоблаган Н.Крижановскийга товон пулининг тўлаш
муддати кечиктирилиши ва амирнинг жавоб бермаслиги уруш
бошланишига баҳона бўлди, холос. Товон пули вақтида
тўланмаганлиги баҳона қилиниб, шу баҳона Россия
империясининг навбатдаги истилоси учун ниқоб қилинган ҳолда
1866 йил 23 сентябрда полковник Воронцов—Дашков
бошчилигидаги ҳарбий қисм амирлик ҳудудига бостириб кирди.
Генерал Д.Романовский 20 пиѐдалар ротаси, 600 та казак, 28 та
тўп билан ҳамда Н.Крижановский ҳамроҳлигида шу вақтда
Бухорога қарши юришга отланган эди. У Ўратепа атрофларига
қарши юришга отланган, Ўратепа атрофларини текшириб, унинг
икки қатор баланд девори ва миноралари борлигини аниқлаган
эди.
Деярли тўрт минг кишилик мудофаачиларга эга бўлган
Ўратепа 1866 йил 2 октябрда забт қилиниб, шаҳар талон-талож
этилди ва катта ўлжалар қўлга олинади. Империя қўшинларининг
ҳарбий жиҳатдан устунлиги, бухоролик қўшиннинг заиф ташкил
этилганлиги ва ҳарбий жиҳатдан қолоқлиги, Қўқон ва Бухоро
ҳукмдорларининг бефарқлиги, аҳолини тақдир тақозосига ташлаб
қўйганликлари, ўзаро парокандалик мустаҳкам қалъа
ҳисобланган Ўратепанинг империя томонидан босиб олинишига
имкон яратган эди. Ўратепадан Жиззахга йўл олган
Крижановский ва Романовский бошчилигида империя қўшини
йўл-йўлакай Зоминни эгаллаб, Жиззах истилоси учун йўл олди.
Империя қўшини Жиззах томон йўл олганлигини эшитган амир
Музаффар ўз ҳарбий лагерини Самарқанд яқинига кўчирган эди.
Бу пайтда генерал Н.Крижановский бошчилигида империя
ҳарбий қўшини Жиззахга қараб яқинлашиб келаѐтган эди. Жиззах
қалъаси Ўрта Осиѐнинг энг муҳим ҳарбий калъаларидан бири,
Самарқандга боришдаги асосий таянч нуқтаси эди.
Маълумотларга кўра Жиззах мустаҳкам икки қатор деворлар ва
чуқур хандаклар билан ўралган деворларнинг баландлиги 4 метр,
эни 3 метргача бўлган. Жиззахга катта қўшин йиғилиб,
манғитлардан бўлмиш Оллоѐр девонбеги шаҳарга ҳоким этиб тайинланди. Оллоѐр девонбегининг хизматида шунингдек 19
нафар таниқли беклар ҳам бор эди. Жиззахда бўлган амир шахсан
мудофаа истеҳкомларини мустахкамлаш, гарнизон сонини
кўпайтиришни буюради.
1866 йил 11 октябрда генерал Н.Крижановский
бошчилигидаги қўшин Жиззах қамалига киришди. Шаҳарга
борадиган сув йўллари беркитилиб, империя қўшини Самарқанд
ва Ўратепа дарвозаларидан ҳужумга киришди. Капитан
Михайловский 4 та пиѐда рота ва 4 та тўп, подполковник
Григорьев 4 рота ва 4 та тўп билан ушбу дарвозалар остонасидан
жой олдилар. Кейинчалик полковник Воронцов — Дашков
қўмондонлигидаги 2 рота, 200 казак ва 4та тўп шаҳарнинг
жанубий-ғарбий қисмига жойлашди. Жиззах қамали бир ҳафта
давом этди. Шаҳар мудофаачилари, ватанпарвар кучлар шаҳарни
астойдил ҳимоя қилдилар.
Тарихчи Мирзо Абдулазим Сомий Жиззах жангидан аввалги
йигилишда бирон бир фикрга келинмаганлиги хусусида ѐзиб,
қамалнинг иккинчи куниданок, шаҳар тинимсиз ўққа тутила
бошлаганлигини қайд этади. Дарҳақиқат амир бу қалъа мудофаа
иншоотига катта ҳарбий куч юбориб, калъа империя қўшинлари
томонидан забт этилиши мумкин эмас деб ўйлар эди.
Шаҳар мудофаачиларининг сабр-қаноати, жасоратига
империя ҳарбийлари ҳам тан берганлар. Шаҳар талон-тарож
қилиниб, катта миқдордаги бойлик қўлга олинди. Оренбург
генерал-губернатори Н.Крижановский ҳарбий вазир Милютинга
телеграмма юбориб, Жиззах 18 октябр соат 12 ларда
эгалланганлигини қайд этади. Шубҳасиз, Жиззах мағлубияти
амирга ҳам қаттиқ таъсир этди. Бу хусусда муаррих Мирзо
Абдулазим Сомий шундай деб ѐзган эди: "Ҳукмдор муттасил
кайғуриб, ички заифликни тушунган ҳолда чора-тадбирлар кўра
бошлади. Амир Жиззах жангидан қочиб келган хар бир кишини
сийлаб, нимадир бўлса ҳам инъом қилди... омон етиб келган кам
сонли кишиларнинг кўпчилиги ярадор ва ҳатто, отсиз, қуролсиз
эди... Жиззах воқеасидан сўнг ҳукмдор Самарқанддан Кармана
томон йўл олди. Самарқандда эса у Fyзop ҳoкими бўлмиш ўғли -
Абдулмалик тўрани, Ҳисор ҳокими Раҳмонқул парвоначини,
Миѐнкол қўшинини, бухоролик навкарларни, озодлик уруши
тарафдорларини қолдирди. Ўзи эса кўприкни мустаҳкамлаб, у
ерда қўшин колдирди".

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling