ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
МУДОФАА
ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
«МУДОФАА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 80-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 398-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 11 май,
211-II-сон
МУДОФАА ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ушбу Қонун мудофаани ташкил этишнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини (бундан буён матнда Қуролли Кучлар деб юритилади) бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокини аниқлаб беради.
2-модда. Мудофаа тушунчаси
Ушбу Қонунда мудофаа деганда Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади.
3-модда. Мудофаа тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Мудофаа тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |