Мудофаа тўҒрисида ўзбекистон республикасининг қонуни «мудофаа тўҒрисида»


Download 18.39 Kb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi18.39 Kb.
#1498116
1   2   3
Bog'liq
1.3.Мудофаа тўғ қонун

6-модда. Қуролли Кучлар
Қуролли Кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларни ўз ичига олади.
Қуролли Кучлар ўз фаолиятини қонун устунлиги, марказлашган раҳбарлик ва яккабошчилик, жанговар ва сафарбарлик борасида доимий шайлик ҳамда ҳарбий интизомга риоя этиш асосида қуради ва амалга оширади.
Ҳарбий объектлар, бинолар ва иншоотлар, қурол-яроғ, ҳарбий техниканинг барча турлари, бошқа ҳарбий мол-мулклар давлат мулки ҳисобланади ва Қуролли Кучлар тасарруфида бўлади.
Қуролли Кучларнинг комплектланиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-модда. Қуролли Кучларга раҳбарлик
Мудофаага ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони амалга оширади.
Уруш даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бир пайтнинг ўзида Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони ўринбосари ҳисобланади.
Қуролли Кучларнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни ўз бўйсунувида Қуролли Кучларнинг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари амалга оширадилар.
Қуролли Кучлар олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан уларга тезкор раҳбарликни Қуролли Кучлар Бирлашган штабининг бошлиғи амалга оширади.


Download 18.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling