Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва
Download 50 Kb.
|
ватанпарварлик
ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ПЕДАГОГИК ЖАРАЁНИ ХУСУСИЯТЛАРИ Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир. Маълумки, таълим-тарбия жараёни муайян мақсадга йўналтирилган тизим бўлиб, унда баркамол шахсни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Баркамолликнинг муҳим белгиларидан бири эса инсон фаолиятида ватанга эътиқоднинг намоён бўлишидир. Бу борада ёшларга таълим ва тарбия беришнинг асосий омили бўлган дарс жараёнининг аҳамияти катта. Ушбу асосий омил орқали ўқувчилар “Ватан”, “Ватанпарварлик”, “Она-юрт”, “Истиқлол” каби тушунчаларнинг мазмунини англаб, ватанга садоқат, эътиқод руҳида тарбияланиб борадилар. Дарс – таълим ва тарбия ишларининг марказий қисми ҳисобланиб, ўқувчиларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш билан бирга, уларни миллий қадриятларимиз ҳақида тушунчага эга бўлишида, миллий қадриятларда акс этган ахлоқий сифатларни ўқувчиларда ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шубҳасиз, мустақиллик йилларида таълим соҳасидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири ҳам дарс жараёнида миллий қадриятлар намуналарини ўрганиш ҳамда уларда илгари сурилган инсонпарварлик, ватанпарварлик ғоялари орқали ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис қабул қилган қарор, қонун ва фармонлар дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда. Бунда «Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари”, “Мактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишлар концепция”си каби ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга. Қабул қилинган барча юқоридаги ҳужжатларда ўқувчи-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда ватанга садоқат руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор берилган. Ватанпарварликни шакллантириш мақсади ҳам педагогик жараённинг самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: -Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолияти ҳамда миллий истиқлол негизида ифодаланган она-Ватанга эътиқодни шакллантириш ҳақидаги фикрлардан унумли фойдаланиш. -миллий қаҳрамонларнинг айнан ватанга бўлган эътиқодини намуна сифатида кўрсата олиш (Тўмарис, Широқ, Спитамен, Муқанна, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик ва Амир Темур кабилар). -машҳур алломаларнинг ватанпарварлик ҳақидаги фикр-мулоҳазаларидан унумли фойдалана олиш. -ватанга эътиқодсиз инсонларнинг хатти-ҳаракати туфайли содир бўлган воқеаларнинг оқибати натижасида (Тошкент, Андижон воқеалари) халқимиз ва ватанимизга етказилган озорлар тўғрисида маълумот бериш орқали ватанга эътиқоднинг вужудга келиши мумкинлигини мақсад қилиб олмоғи лозим. Бугунги кунда мактабларда синф-дарс шаклидаги машғулотлардан фойдаланиб келинмоқда ва уларга қўйилган талаблар ҳам ўзгариб бормоқда. Дарсларни қизиқарли уюштириш учун ўқитувчилар янгича дарс турларидан, турли-туман интерфаол усул ва воситалардан фойдаланишлари лозим. Ўқитувчилар миллий қадриятлар воситасида ватанга эътиқодни шакллантиришни мақсад қилиб қўйган педагогик жараённи ташкил этишда дарсликдаги мавзулар билан чекланиб қолмаслиги, ҳаётий материалларга кўпроқ мурожаат этиш лозим. Бу каби машғулотлар эртаклар асосида ҳам уюштирилиши мумкин. Эртаклардаги ғояларни болалар онгига етказишда бадиий ифода усуллари, айниқса саҳна дарси тарзида ташкил этиш ҳам жиддий таъсир кучига эга бўлади. Шундай тартибда ўтказилган машғулотлар болаларда ватанган мухаббат хиссини кучайтиради, ахлоқига жиддий таъсир кўрсатади, ёмонлик устидан яхшилик, қўрқоқлик устидан ботирлик, ялқовлик устидан меҳнатсеварликнинг ғалаба қозонишига ишоч уйғотади. “Бошқотирма” (кроссворд) – ўқувчилар билимини текшириб кўриш, мустаҳкамлашга имкон яратадиган дидактик воситалардан биридир. Бошқотирмалар ўқувчилар ёшига мос, содда кўринишда тузиб олинади. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда дарс самарадорлигини оширишда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблаймиз: -миллий ва умуминсоний қадриятлар, уларнинг таркибий қисмлари ҳақида ўқувчиларнинг билим ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, элементар тушунчалар беришни йўлга қўйиш; -“Ватан”, “Ватанпарварлик”, “Ватанга эътиқод” тушунчаларининг мазмун- моҳиятини тингловчилар онгига сингдириш, уларни инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига эътибор қаратиш; -ватанпарвар аждодларимиз фаолиятларини таҳлил қилиш асосида ўқувчилар диққатини ватанпарварлик масаласига йўналтириш; -миллий ва умуминсоинй қадриятларнинг муштараклигини таъминлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган бошқа миллат вакилларига нисбатан ҳурмат ва дўстона муносабатни тарбиялаш. Ўқувчиларда ватанпарликни шакллантиришнинг асосий омили бўлган дарс жараёнида ватанга эътиқодни шакллантириш самарадорлигини оширишда қуйидаги методлардан фойдалиниш зарур деб ҳисоблаймиз: кузатиш ва назорат қилиш, суҳбат ва ҳикоя, тушунтириш, рағбатлантириш ва танбеҳ бериш, маъқуллаш, кўргазмалилик, намуна кўрсатиш, ишонтириш, баҳс, мунозара кабилар. Ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ғоя тушунчаларини шкллантиришда қуйидаги тадбирларни амалга оширишмақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз: -ёш ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўқувчиларнинг ватан ва ватанпарварлик мавзусига бўлган қизиқишларини ўрганиш; -ўқувчилар дунёқарашига таъсир этувчи омилларни аниқлаш; -ўқувчилар қизиқиш билан иштирок этадиган тадбирларни аниқлаш; -тадбир сценарийларини тузишда ўқувчиларни жалб қиладиган томонларга алоҳида эътибор қаратиш; -тарбиявий тадбирлар мазмунини ватанга эътиқод мавзуси билан бойитиш орқали ўқувчиларда ватанга эътиқодни шакллантиришга эришиш. -ўқувчилари онгига миллий қадриятлар мазмунида ифода этилган ватанпарварлик ғояларини сингдириш, уларнинг ватанга эътиқодини аниқлашга эришиш. Фойдаланилган адабиётлар: «Ватан химояси-муқаддас бурч» Тошкент. Ҳарбий нашриёт. 2000 йил. Республика маънавият ва маърифат маркази «Эркин ва фаровон ҳаётни юксак маънавиятсиз қуриб бўлмайди». Тошкент. “Ўзбекистон”. 2006 йил. Download 50 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling