Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун кўрашлари
Download 39.01 Kb.
|
Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун курашлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Филипп ИИ (милоддан аввалги 382336 йиллар)
Ўрта осиё халқларининг искандар зулқарнайнга қарши эрк ва озодлик учун кўрашлари Марказий Осиё ҳудудининг Аҳамонийлар асоратидан батамом озод бўлиши бу ўлканинг македониялик Искандар Зулқарнайн (икки шоҳли) томонидан эгалланниши билан боғлиқдир гап шундаки милоддан аввалги ВИ—В асрларда эрон Аҳамонийлари манфаати билан Юнонистон мавфаати Кичик Осиёда тўқнашиб қолади. Ҳар иккала давлат бу ҳудудда ўз- таъсир доирасини кенгайтириш ва мустахкамлаш учун, иқтисодий ва сиёсий жихатдан юқори мавқеи эгаллаш учун ҳаракат қиладилар. Ана шу эзгу ниятни амалга ошириш илинжида Искаидар Зулқарнайнинг отаси шоҳ Филипп ИИ (милоддан аввалги 382~336 йиллар) зўр бериб эронга қарши урушга тайёргарлик кўра бошлади. Хусусан у милоддан аввалги 338 йилда Херонеяда бўлган жангда юнон аскарларини мағлубиятга учратгандан сўнг эронни забт этишни мақсад қилиб қўйганди, лекин Филипп ИИ ўз ниятини амалга оширолмай 336 йилда уюштирилган фитна оқибатида, сарой базми вақтида ўлдирилади. Филипп ИИ ўлдирилганда элиппа шоҳининг қизи Олимпиададан тугилган ўғли Искандар (милоддан аввалги 356— 323) йигирма ёшда бўлиб, отаси унинг тарбиясига катта эътибор берган эди. Уни 13 ёшда бўлган чоғида буюк олим Аристотел тарбиясига берадилар. Олим Искандарга фалсафа, этика, юнон адабиёти, санъати, тиббиёт фанлари, география ва бошқа фанлардан таълим беради. 340-йиллардан бошлаб Филипп ИИ ўғлини давлат ишларига ҳам аралаштира бошлайди, у дастлабки жангларда қатнашади ва илк ғалабалар нашидасини суради. Филипп ИИ ўлдирилгач, Искандарни лашкарлар йиғини шоҳ қилиб кўтарадилар. Тахтни эгаллаган Искандар ўз рақиблари ва тахтга даъво қилиши мумкин бўлган барча эркак зотини қиличдан ўтказади ва мутлақ ҳоким бўлиб олади. У ўз фаолияти давомида қадимги дунёнинг машхур лашкарбошиси ва буюк давлат арбоби даражасига кўтарилди. Искандар Зулқарнайн 22 ёшида жаҳон салтанатини _ташкил қилишга бел боғлади. Милоддан аввалги 334 йилда 30 минг пиёда, 5 минг отлиқ аскар, 160 кема билан қуролланиб Шарққа юришни бошлайди. Бу юриш қарийиб 11 йил давом этади. Ана шу юриш давомида у Кичик Осиё, Сурия, Миср, эрон ва Ҳиндистонни катта-катта ҳудудларини босиб олади. Искандар эроннинг асосий вилоятларини босиб олгач, милоддан аввалги 329 йилнинг баҳорида Ҳиндикуш тоғидан ошиб Ўрта Осиё ҳудуддарига кириб келади. Бақтрияда бу пайтда Аҳамонийлар уруғидан бўлган Бесс қукмрон эди. У Доро ИИИ ни заҳарлаб ўлдиришда қатнашиб, ўзини Артаксеркс номи билан подшо деб эълон қилган эди. Дастлаб баўтриялик Оксиарт, сўғдлик Спитамен ва форс Датафарнлар Бесснинг ниятини англаб етмадилар ва у билан бирга бўлдилар. Улар Амударёдан ўтиб Термизга яқин бўлган жойда кўприк вазифасини ўтаб келган яккаю ягона кемани ёқиб юбордилар ва Наутак шаҳри (Қашқадарё) томон чекинадилар. Шу ерда улар ўртасида низо келиб чиқади. Сабаби, Бесс ўз иттифоқчилари билан Аҳамонийлар зулми ва Искандарга қарши биргалашиб курашишга сўз берган эди. Энди эса у ўзининг иттифоқчилардан устун қўя бошлайди. Буни сезган Спитамен, Оксиарт ва Датафарнлар у билан алоқани узиб, унинг ўзини кишанлаб Искандарга топширишга қарор қиладилар, Бу пайтда Искандар эронни эгаллаб Бесс томонидан ўлдирилган Доро жасадини топиб, уни иззат-икром билан дафн қилиш учун Персеполга юбориб ўзи Бессни таъқиб қилишга тушган эди. Иттифоқчилар Бессни кишанлаб қалъада қолдирадилар. Искандарга чопар юбориб ўзлари эса мамлакат ички туманларига чекинадилар. Бу билан улар душман истилолаларини шу ерда тўхтатмоқчи бўлган эдилар. Бунинг сабаби шундаки, Искандар эронга қарши юриш бошлаганда у ўз душмани Доро ИИИ ни заҳарлаб ўлдирган Бессдан ўч олиш ниятида эканлигини эълон қилган эди. Искандар Наутакда Бессни қўлга туширади ва Арриан берган маълумотларга қараганда у Птоломейга «Бессни ялангоч қилиб, кўчанинг ўнг томонига боғлаб қўйишни буюради. Шармандаларча яп-яланқоч турган Бесснинг ёнидан Искандарнинг бутун қўшинлари саф тортиб ўтади. Уни шармандали ҳолда яланғоч қилиб, эронга олиб келадида ўлимга маҳкум этади. Ўлими олдидан қўли, бурни ва оёқларини кесиб, қийнайди1». Бу сотқинниг шармандали ўлими эди. Сотқин, хоин ва хиёнатчилардан антик даврлардан эътиборан халқимиз нафратланган. Жумладан, қўл-оёги боғлиқ, Бессни Спитаменнинг ўзи ҳам тутиб Искандарга топшириши мумкин эди. Лекин Бесс ҳар қанча хоин бўлмасин Спитамен уни ўз қўли билан тутиб бермайди. Аррианнинг таъкидлашича, «Бессни ўз қўли билан тутиб беришдан Спитамен ор қилади». У мард ўғлон. Шу боис Спитамен Бессни қўл-оёқини боғлаб она Ватанига бостириб келаётган душмани Искандарга топшириб тиз чўкишни ўзи учун ор деб билади. Юнон босқинчилари Ўрта Осиёни жуда осонликча қўлга киритишни мўлжаллаган бўлсалар-да, улар ҳисоб-китоб ва режада янглишган эдилар. Искандар қўшинларига аввало биринчи зарба Ориёна (хозирги Ҳирот вилояти)да берилди. Шимоли-Шарқий вилоятлар — Гиркания, Ария, Парфия, Дронгиана, Арахозия, Бақтрия ва Сўғдиёнани бўйсундириш учун уч йил вақт керак бўлди. Айниқса, Бақтрия ва Сўғдиёнани қўлга киритиш Искандар учун жуда қийин бўлди. Ўрта Осиё халқлари эрк ва озодлик учун кўрашга отландилар. Аҳамонийларнинг қўшинларини уч марта мағлуб этган. Искандар Ўрта Осиёда мислсиз катта қийинчиликларга дуч келди. Бу қийинчиликлар ҳақида элиан шундай деб ёзганди: «Бессни кетидан қувган Искандар лашкарлари катта машаққатларга ё`лиқадилар, озиқ-овқат етишмайди, ҳаммалари, ҳатто шоҳ ҳам юк ҳайвонлари гўшти билан тамадди қилади. Ёқилғи ҳам ё`қ бўлгани учун гўштни хомлигича ейдилар... Бақтрияда бир қишлоққа ё`лиқадилар, уйларни қор босган эди, фақат қорни тозалабгина уйларга кира оладилар2». Босқинчиларга қарши умумхалқ уруши эълон қилган Бақтрияликлар, Суғдиёналиклар ва скифлар уч йил давомида душман билан мардонавор жанг қилдилар. Юнон адиблари ёзиб қолдирган баъзи манбаларда чуқур маъноли хабарлар ўз аксини топган. Жумладан, Куртсий бундай ёзади: «Лашкарлар аввал ҳеч кўрмаган азобларни, очлиқ совуқ чарчаш, умидсизлик тушкунликни бошдан кечирадилар. Кўплари совуқдан ўладилар... ҳорғинликдан қорга ётиб оладилар». Ёки лашкарларнинг ёз иссигида қийналганликлари қуйидагича ифода этади: «Искандар... Суғдиёна даштларида кечалари ё`л босди. Сув етишмас эди, ташналик сувсагандан эмас, ноумидликдан, ўта мушкул аҳволдан ҳам ё`зага келарди... Ёзги қуёш иссиги даштни алангалатади: бир ўт тушгандан кейин чўлу биёбон гулханга айланади... иссиғидан оғиз ва тананинг ичи қуриб қолгандек туюлади. Жангчилар руҳан тушадилар, кейин ҳолдан тоядилар. Ҳатто бир жойда туриши ҳам қийин, олға босишнинг ҳам иложи ё`қ эди... Шунчалик фалокатдан шоҳ, ташвишга тушади3». Куртсий Руфнинг ҳикоя қилишича Искандар Кирополис шаҳрини ишғол қилаётганида қийналади. Катта тош қирраси бўйнига зарб билан урилиб, яраланади. Кўз ўнгини қоп-қора туман қоплаб олганидан Искандар холсизланиб отдан йиқилади. Унинг жангчилари тахликага тушиб йиғлашади, улар Искандарни ўлди, деб ўйлайдилар. Манбалар берган маълумотларга қараганда Бақтрия ва Суғдиёна халқлари скифлар билан бирга Спитамен, Датафарн, Оксиарт раҳбарлигида Искандар лашкарларига нафас олишга имкон бермасдан кўрашганлар. Айниқса Самарқандни эгаллаш осон кечмаган, бунинг учун икки йил керак бўлган. Дастлаб Македонлар бу шаҳарни сулҳ ё`ли билан эгаллаганлар. Сўнг Искандар бу ерда кичик бир лашкарни қолдириб ўзи Сирдарё томон ё`л олган. У Ўрта Осиёда биринчи бор Уструшонада Самарқанд билан Хўжанд оралирида тоқликларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келади. Тоқликлар билан бўлган жангда Искандар мислсиз даражада шафқатсизлик қилган. Арриан берган маълумотларга қараганда у 30 минг маҳаллий аҳолидан 22 мингини қириб ташлаган. Асирга тушишни истамаган тоғликларнииг кўплари ўзларини ғоялардан ташлаб ҳалок бўлганлар. Бундай даҳшатли воқеалар Спитаменга сабоқ бўлди. У энди Искандарнинг ҳақиқий башарасини кўради ва унга қарши муқаддас курашга отланади. Искандар жанг билан тоғликларни қириб, Сирдарё бўйларига чиқиб олади. Бу ерда Искандарни дўстларча совга-саломлар билан Танаис (Сирдарё) нинг нариги томонидан Download 39.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling