Эссе ва реферат тайёрлаш, уларни расмийлаштириш тартиби


Download 1.6 Mb.
bet1/12
Sana19.04.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1367374
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 mavzu Эссе ва реферат тайёрлаш, уларни расмийлаштириш тартиби

Эссе ва реферат тайёрлаш, уларни расмийлаштириш тартиби

Фан ўқитувчиси: З. Шодмонов

РЕЖА

  • ЁЗМA НУТҚ ВA УНИНГ ХУСУСИЯТЛAРИ
  • ЭССЕ ВА ИНШО ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШИ
  • ЭССЕНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЭССЕ ЁЗИШДАГИ ТАЛАБЛАР
  • РЕФЕРАТ ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ
  • РЕФЕРАТ УСТИДА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
  • РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ

ЁЗМA НУТҚ ВA УНИНГ ХУСУСИЯТЛAРИ

  • Тилнинг барча қоидаларига (орфографик, морфологик, синтактик, лексик, орфоепик, лингвистик, фонематик, флексив ва ҳоказо), қонуниятларига, механизмларига (жонли ифодаларни мужассамлаштирган ҳолда) асосланган тарзда, муайян шартли аломатлар (графиклар) ёрдамида шакл, тузилиши, маъно, мазмун ва моҳиятни узлуксиз, тадрижий равишда ахборотларга айлантириб берувчи нутқ тури ёзма нутқ дейилади.
  • Ёзма нутқ ҳам оғзаки нутққа ўхшаб алоқа вазифасини бажаради. Бироқ оғзаки ва ёзма нутқларда фикр алмашиш ҳар хил усул ва воситалар билан амалга оширилади. Оғзаки нутқ аниқ товушларга суянади. Ёзма нутқ ёзув белгилари (ҳарф) ёрдамида чизма (график) шаклида тасвирланиб, уларнинг ҳар бири оғзаки нутқнинг айрим товушларини билдиради.

Ёзма нутқ жамият тарихида ва кишилар ҳаётида ҳам оғзаки нутқдан сўнг вужудга келади ва унинг асосида шаклланади. Ёзма нутқ ҳар хил текстларни тузиш, кўчириб олиш ва баён қилишни ва уларни ўз ичида ёки товуш чиқариб ўқишни ўз ичига олади. Ёзма нутқнинг хусусияти шуки, у бошқа вазиятда, айни шу жойда йўқ бўлган талабага қаратилган бўлади ва у ёзилган нарсани фақат бир қанча вақтдан сўнг ўқийди.

  • Ёзма нутқ жамият тарихида ва кишилар ҳаётида ҳам оғзаки нутқдан сўнг вужудга келади ва унинг асосида шаклланади. Ёзма нутқ ҳар хил текстларни тузиш, кўчириб олиш ва баён қилишни ва уларни ўз ичида ёки товуш чиқариб ўқишни ўз ичига олади. Ёзма нутқнинг хусусияти шуки, у бошқа вазиятда, айни шу жойда йўқ бўлган талабага қаратилган бўлади ва у ёзилган нарсани фақат бир қанча вақтдан сўнг ўқийди.
  • Ёзувчи ва ўқувчи ўртасида бевосита алоқанинг бўлмаслиги ёзма нутқ тузишда маълум қийинчиликларни вужудга келтиради. Ёзувчи фикрларини яхши тушунтириш учун ифодалаш воситаларидан (оҳанг, мимика, ишора) фойдалана олмайди. Ёзувчи ўз атрофини ўраб олган вазиятга суяна олмайди, чунки у талабанинг идрок қилишига оғирлик қилади. Шунинг учун ёзма нутқ ҳар қандай оғзаки нутқ формасига нисбатан анча мукаммал ва равон бўлади.


Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling