Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби бўйича й ў р и қ н о м а


Download 53.65 Kb.
bet1/5
Sana03.11.2023
Hajmi53.65 Kb.
#1744308
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Қарорга илова (Йўриқнома)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг
2023 йил “___”______даги _____-сон қарорига
ИЛОВА

Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида


хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан чора-тадбирларни
амалга ошириш тартиби бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А

1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллалари (кейинги ўринларда – маҳаллалар)да ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёхуд ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар (кейинги ўринларда – ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар) билан кунлик якка тартибда ишлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Маҳаллаларда ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлашни амалга оширувчи субъектларга (кейинги ўринларда – ижтимоий профилактика субъектлари) қуйидагилар киради:
маҳалла фуқаролар йиғини раиси (кейинги ўринларда – маҳалла раиси);
ички ишлар органи таянч пункти (ҳуқуқ-тартибот маскани) профилактика (катта) инспектори (кейинги ўринларда – профилактика инспектори);
маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчиси);
маҳалладаги хотин-қизлар фаоли (кейинги ўринларда – хотин-қизлар фаоли);
маҳалладаги ёшлар етакчиси (кейинги ўринларда – ёшлар етакчиси).
3. Маҳаллаларда “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ–350-сон ҳамда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида” 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ–371-сон қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ–27-сон, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” 2021 йил
3 декабрдаги ПФ–29-сон, “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла
ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ–81-сон, “Оила
ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 мартдаги ПФ–87-сон фармонлари ҳамда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон қарорига асосан амалга оширилади.
4. Маҳаллаларда “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги ишларни мувофиқлаштириш ва бу борада амалий-услубий ёрдам кўрсатиш туманлар (шаҳарлар) миқёсида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида эса ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
2-боб. “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлашни
ташкил қилиш тартиби ва амалга ошириш механизмлари

5. “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги ишлар маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан профилактика инспекторининг ташаббусига кўра ва бевосита мувофиқлаштирувида амалга оширилади.
6. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар тоифасига қуйидагилар киради:
а) ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар:
бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган шахслар;
фарзанд тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар;
алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилувчи (меъёридан ортиқ ичувчи) хотин-қизлар ва ёшлар;
қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган ёшлар;
низоли оилалар аъзолари (умумий рўзғор асосида яшовчилар);
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган шахслар;
узоқ вақт давомида ўзаро низо ва адоватда бўлиб келаётган шахслар (қўшнилар, қариндошлар ва бошқа шахслар);
назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар;
турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар;
ғайриижтимоий хулқ-атворли ёшлар;

б) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар:


ёлғиз яшовчи аёллар ва қариялар;
қонуний никоҳсиз яшовчи шахслар;
судхўрлик билан шуғулланувчи шахслар;
ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизлар.
7. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар тоифасини аниқлаш профилактика инспектори томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
аҳолини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш орқали;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва маълумотлари асосида;
хизматга оид маълумотлар асосида;
маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан тақдим этилган маълумот асосида;
интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали олинган маълумотлар асосида.
8. Профилактика инспектори ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар юзасидан маълумотларни таҳлил қилиб, уларнинг турмуш-тарзи ва хулқ-атворини ўрганиб, амалга оширилган бирламчи профилактик ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари самара бермаётганлиги тўғрисида тўхтамга келганида, улар билан манзилли ишлашни ташкил этиш мақсадида ҳар бир шахс бўйича мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги асослантирилган хулосани камида икки нусхада тузади.
Ушбу хулосани мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги “Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёхуд ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар бўйича тузилган хулосаларни қайд этиш”да рўйхатга олади.
9. Профилактика инспектори рўйхатга олинган хулосанинг нусхасини уч кунлик муддат ичида тегишли журналга имзо қўйдирган ҳолда қуйидагиларга тегишлилиги бўйича якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш (кўмаклашиш) учун тақдим этади:

Download 53.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling