“Саноат чиқиндилари асосида машинасозлик учун композицион материаллар ва
Download 63 Kb.
|
1 2
Bog'liqТақриз О.Ғ.Абдуллаевга
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Саноат чиқиндилари асосида машинасозлик учун композицион материаллар ва E laeagnus l .
Абдуллаев Олимжон Ғуломжановичнинг 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ва 02.00.07 - Композицион, лок-буёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси ихтисосликлари бўйича “Саноат чиқиндилари асосида машинасозлик учун композицион материаллар ва Elaeagnus l. смоласи асосида бошқа композициялар компонентларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш” мавзуси юзасидан техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишига ТАҚРИЗ Ҳозирги кунда дунёнинг хорижда, кўплаб етакчи илмий марказларда, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўладиган иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича анчагина илмий изланишлар олиб борилмоқда. Айниқса, нефть чиқиндилари, нефтли шламни, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқиндиларни, тоғ-кон саноати чиқиндиларини, озиқ-овқат саноати корхоналарида ҳосил бўладиган мева ва сабзавот чиқиндиларини ва енгил саноат чиқиндиларини қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги кунда жаҳонда лок-бўёқ материаллар ассортименти кундан кунга кўпайиб бормоқда. Машинасозликда қурилишда, транспортда (модифицирланган ва модифицирланмаган) алкид, эпоксид, аминоформальдегид, кремнийорганик ва бошқа смолалар асосидаги материаллар қўлланиб келинмокда. Айниқса бугунги кунда, экологик жиҳатдан зарарсиз материаллар – сувда эрийдиган, сувли эмульсион, кукунсимон, юқори қуруқ қолдиқли материаллар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Булардан ташқари буюмларни лак-бўёқ материаллари билан қоплаш учун электростатик чанглатиш, оқимли қуйиш, электрофорез каби прогрессив усуллар пайдо бўлдики, булар лак-бўёқларни ишлатиш кўламини янада ривожлантирди. Замонавий лок-бўёқлар, ўзининг таркиби, эксплуатацион хоссалари билан қадимдан ишлатиб келинган авлодларидан тубдан фарқ қилади. Лок-бўёқларнинг янгидан-янги турларига эришиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун унинг таркибига кирувчи компонентларни юқори самара билан олиш имкониятини берувчи қурилма конструкцияларини, бу компонентларни юқори сифат билан экологик талабларга жавоб берадиган шаклда олишга йўналтирилган янги технологияларни яратиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Республикамизда табиий ресурслар жадал равишда сарфланаётган бир пайтда, уларни қайта ишлаш натижасида фақатгина асосий маҳсулотгина ҳосил бўлмай, минглаб тонна иккиламчи маҳсулотлар ҳам пайдо бўлмокда. Бундай иккиламчи маҳсулотларни кўплиги ва заҳираси уларни асосий хом ашё сифатида қайта ишлашни, фойдали маҳсулотлар олишни, натижада қатор экологик ва ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилган муаммоларни олдинга сурмокда. Бу муаммоларни ҳал этиш учун яъни, саноатнинг иккиламчи маҳсулотларидан керакли ва юқори сифатли материаллар ишлаб чиқариш учун арзон, энергия тежамкор технологияларни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Диссертант О.Ғ. Абдуллаев томонидан олиб борилган илмий тадқиқот иши юқорида келтирилган муаммоларни етарли даражада ҳал этишга бағишланган. Юқорида келтирилган муаммоларни ҳал этишда диссертант қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган: Спирт саноатида ҳосил бўладиган сивуш мойларининг кимёвий таркибини, уларни қайта ишлаш бўйича дунё амалиётида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, сивуш мойларини каталитик этерификациялаш йўли билан эритиш хусусияти яхши бўлган эритувчи олиш жараёнларини ўрганиш, бунда сивуш мойлари ва ацилловчи компонет – сирка кислотанинг оптимал нисбатларини ва бошқа реакцияга таъсир этувчи омилларни ўрганиш; сивуш мойларидан эритиш қобилияти яхши бўлган эритувчи олиш учун этерификация жараёнларини амалга оширадиган ва реакциядан кейин ҳосил бўладиган маҳсулотларни ҳайдашга имкон берадиган технологик жиҳозлар комплектини, ҳамда этерификация натижасида ҳосил бўладиган ва сивуш мойлари таркибидаги сувни буғлатилганда реакцион муҳитга қайта кирмаслигини таъминловчи флорентна жиҳозини тайёрлаш ва технологияни ишга тушириш; спирт саноатининг навбатдаги иккиламчи маҳсулоти эфироальдегидли фракциядан этилацетат олиш технологиясини мақбуллаш; «Ўзавтосаноат» АЖ га тегишли автомобиллар ва қурулиш учун лак-бўёқлар ишлаб чиқарадиган «Ўз-ДонгЖУ пэинт компани» МЧЖ ҚК ва автомобиллар ишлаб чиқарадиган «Ўзавтомоторс» АЖ ларида суюқ чиқиндиларни ўрганиш ва улардан эритувчи олиш имкониятларини тадқиқ этиш ва олинган эритувчининг эритиш хусусиятини мавжуд лак-бўёқларда синовдан ўтказиш; хом-ашёни тайёрлаш, унинг таркибидаги турли механик аралашмалардан қутилиш учун фильтрлаш тизимини йўлга қўйиш; «Ўзавтосаноат» АЖ нинг суюқ чиқиндиларидан аралаш эритувчи олиш имконини берадиган технологик жиҳозлар комплектини тайёрлаш, монтаж қилиш ва технологияни ишга тушириш; «Фарғонаазот» АЖ ишлаб чиқариш тармоқларида ҳосил бўладиган қаттиқ чиқинди таркибини ўрганиш ва уни композицион материал таркибига тўлдирувчи компонент сифатида қўллаб, тўйинмаган полиэфир асосида автошпатлевка ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйиш; жийда дарахти(Elaeagnus L.)да ҳосил бўладиган елим (полисахарид) нинг кимёвий таркибини тадқиқ этиш, уни тозалаш учун оптимал эритувчи ва чўктирувчи компонентларни танлаш, унинг баъзи бир физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш; плёнка ҳосил қилувчи – полисахаридни олиш учун технологик схемани таклиф этиш. Диссертант О.Ғ. Абдуллаев томонидан юқорида келтирилган вазифалар тўлиқ бажарилган ва ўз олдига қўйган мақсадга эришган. Диссертация иши кириш, 6 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 214 бетдан иборат. Download 63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling