Холмурзаев Мансур – Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали доценти


Download 15.04 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi15.04 Kb.
#1292082
Bog'liq
Холмирзаев


Холмурзаев Мансур – Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали доценти

Алиқулов Самар Абдурашидович 1953 йил 8-мартда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган, 1974 йил Тошкент қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Тошкент

давлат аграр университети)ни иқтисодчи-бухгалтер мутахассислиги бўйича тугатган. 1986 йилда иқтисод фанлар номзоди (08.00.01-иқтисодиёт назарияси) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган, 1993 йилда доцентлик унвони Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган (СамДУ Иқтисодиёт назарияси кафедраси бўйича).
СамДУ Амалий математика ва информатика факултети қошида ташкил этилган иқтисод йўналиши бўйича декан ўринбосари лавозимида 1992 йилдан 1997 йилгача фаолият кўрсатган ва Самарқанд давлат университетида янгидан ташкил этилган Иқтисодиёт факултетида ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида ишлаган. Иқтисодиёт факултети ташкил этилишининг асосчиларидан бири бўлган. 1999 йили Иқтисодиёт факултетида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасини асослаб факултет базасида шу ном билан кафедрани очган ва шу кафедранинг мудири лавозимига 25 июн 1999 йилда танловдан ўтган.
Доцент С.Алиқулов факултетнинг ва кафедранинг моддий-техника базасини юксалтиришда ҳамда юқори малакали кадрларни тайёрлашда катта ҳисса қўшган.
2005 йилдан яна иқтисодиёт факултети декан ўринбосари ва бир йўла кафедра мудири лавозимида ишлаган.
2007 йилдан 2011 йилгача иқтисодиёт факултети декани лавозимига тайинланган, шу давр мобайнида факултетнинг моддий-техника базасини янада юксалтирди, кўплаб ёш мутахассис кадрларни факултетга ишга жалб этиб, илмий даражага эга бўлган мутахассис кадрларни ишга қабул қилган, жумладан доцентлар Р.Қўшатов, Т.Рахмонов, У.Ҳатамов, Х.Қосимов, Б.Бозоров, Н.Буматов, Т.Бакаев, шунингдек факултетни битирган ёш иқтидорли ва аъло баҳоларга битирган талабаларни ишга қабул қилган.
Доцент С.Алиқуловнинг бевосита таклифи, тавсияси ҳамда ҳамкорлигида тайёрланган кадрлардан бугунги кунда профессорлар Баҳодир Сафаров, Баҳодир Тўраев, Нурали Арабов, Рифат Сеитмурадов, фан номзодларидан Д.Усмонова, С.Алибекова, Д.Насимов, А.Таниев, Ш.Қувондиқов, И.Эргашевлардир, шунингдек илмий ишларни давом эттириб якунига етказаётган шогирдлари Акмал Амиров, Собир Абдужабборов ва бошқалардир.
Деканлик лавозимида ишлаган даврда доцент С.Алиқулов битта Президентлик совринига, олтита Навои номли стипендиатлар, бир қанча фан олимпиада ғолиблари тайёрланди, шу даврда факултетнинг илмий салоҳиятини 42 фоиздан 62 фоизгача кўтарди ва факултетда кўплаб халқаро ва республика конференциялари, симпуозимлари, семенар ва илмий тренинглар ташкил этди, нуфузли олийгоҳлардан етук олимларни таклиф қилиб турди, натижада ҳамкорликда дарслик, ўқув қўлланмалар, монографиялар ва кўплаб илмий мақолалар чоп этилган.
2012-2013 йилларда нафақада ва 2014-2017 йилларда Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказида доцентлик лавозимида ишлаган.
2017 йилдан ҳозирги давргача Самарқанд давлат архитектура қурилиш интитути Ижтимоий фанлар кафедрасида доцентлик лавозимида ишламоқда, педагогик фаолияти давомида 150 дан ортиқ илмий, ўқув ва ўқув-услубий ишлари чоп этилди. Шу жумладан битта ўқув қўлланма, битта монография, 10 та услубий қўлланма ва кўплаб ОАК, халқаро SCOPUS ASCC, Times Higher Edication, Web of Seience идентификацияланган халқаро нуфузли журналларда илмий мақолалар чоп этган.
2021 йилдан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедрасида доцентлик лавозимида ишлаб келмоқда.
Доцент Алиқулов Самар Абдурашидович етук олим, меҳрибон устоз, ажойиб жамоатчи-ташкилотчи, маъсулиятни қалбан сезадиган, ўз касбининг етук мутахассиси, ўз устида тинимсиз ишловчи ажойиб инсон.

ТДИУ Самарканд филиали доценти Холмирзаев М
Download 15.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling