Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4


Download 0.5 Mb.
bet1/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1570437
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Boynazarov G\'ulom

MUNDARIJA:


КИРИШ 2
Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4
Хом ашёни олдиндан қиздириш 6
1.DA-1102 сатураторда пиролиз печлари хом ашёсини сув буғлари билан тўйинтириш 8
2. Хом ашёни сатурациялаш жараёнини учун ростлаш қонуни танлаш 13
3.Хом ашёни сатурациялаш бўлими автоматлаштириш функционал схемаси 18
4. DA-1102 сатураторда технологик сувнинг циркуляция (айланиш) контури 18
5. ЕА-1120 иситгичга паст босимли буғ бериш ва конденсатни чиқариш 20
Сатуратор кубидан сувни оқова сувлар коллекторига ташлаш 22
ХУЛОСА 24
Адабиётлар рўйхати: 25

КИРИШ


Нефт ва газ саноатида эришилган муваффақиятлар ҳамда ютуқлар мустақил мамлакатимизнинг иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун асос бўлади. Ўз навбатида нефт махсулотларидан полиэтилен ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни автоматлаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини мутассил ошириш, махсулот сифатини юқори даражага кўтариш, харажатларни камайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникасини таъминлаш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади.
Технологик жараёнларга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари:

  • технологик ускуналарнинг ичидаги портлаш ва ёнғинларнинг олдини олиш;

  • технологик ускуналарни бузилишдан ҳимоялаш ва авария ҳолатида зичланганлигининг бузилишида ундан ёнувчи моддаларни атмосферага ташланишини максимал чеклаш;

  • ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар ва ташқи қурилмаларда портлаш ва ёнғинлар чиқиш эҳтимолини истисно қилиш;

  • технологик қурилмаларни емириш (коррозия) га актив реагентлар ва муҳитнинг бошқа салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш;

  • ишловчиларни бошланғич материаллар, тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқиндиларининг бевосита таъсирида бўлишини истисно қилиш;

  • салбий ишлаб чиқариш омилларини бартараф этиш ёки кам зарарли ва хавфсизроқларига алмаштириш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш;

  • хавфсизликнинг техник воситаларини қўллаш;

  • технологик ускуналарни жойлаштириш ва иш жойларини ташкил этиш;

  • хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малакасини ошириш.


Пиролиз печлари учун хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш иссиқлик алмашиш (иситиш, совутиш, конденсациялаш) ва масса алмашиш (аралаштириш, тўйинтириш) технологик жараёнлари усули билан амалга оширилади.
Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш жараёнларини олиб бориш технологик параметрлар (босим ва температура), ажратиладиган аралашмаларнинг таркиби ва фазавий ҳолати билан тавсифланади.
Ажратиладиган компонентларнинг физик-кимёвий хоссаларидан келиб чиқиб, технологик жараёнлар босим остида, температуранинг юқори қийматларида олиб борилади.
Этан хом ашёси ва пиролиз гази таркибига водород ва углеводородлар (метан, этан, пропан, бутан ва бошқалар) киради, улар ҳаво билан портлашдан хавфли аралашмалар ҳосил қилувчи, ёнувчи газлар ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш шароитларида аппаратлар ва қувурўтказгичлар зичланганлигининг эҳтимолий бузилиши, воқеаларнинг ноқулай ривожида, атмосфера ҳавосига газсимон аралашмаларнинг катта миқдорини ташланиши билан кузатилади.
Ишлаб чиқариш объектининг умумий тавсифи
Этилен қурилмасининг иссиқ секцияси Шўртан газ-кимё мажмуасининг этилен цехи таркибига киради, хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш, дисперцияланган мойни (DOX) экстракциялаш, этаннинг пиролиз печлари бўлимларини ўз ичига олади.
Қурилма хом ашёни тайёрлаш, тўйинтириш учун сувни тайёрлаш, этанни пиролизга учратиш ва газларни ажратишдан олдин пиролиз газини тоблаш учун мўлжалланган.
Корхонада ажратиб олинган этан қурилма учун хом ашё ҳисобланади. Пиролиз жараёнида таркибида, этилен ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, компонентлар мавжуд бўлган пиролиз гази олинади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling