И б о б ўрта осиё ибтидоий тарихининг даври ва босқичлари. Ибтидоий тарихни даврлаштириш


Download 289.92 Kb.
bet1/5
Sana13.04.2023
Hajmi289.92 Kb.
#1353107
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ВАТАНИМИЗ ҲУДУДИДА эНГ ҚАДИМГИ ОДАМЛАРНИНГ ИЗЛАРИ


И Б О Б
Ўрта осиё ибтидоий тарихининг даври ва босқичлари. Ибтидоий тарихни даврлаштириш
1. ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР

Ватанимиз халқлари дунёдаги энг қадимий тарихга эга бўлган халқлари сирасига киради. Бу жиҳатдан Ўрта Осиё ҳудудида яшаб келаётган аждодларимиз Шимолий Африка, Ўрта ер денгизи атрофлари ва Кичик Осиё ҳудудларида яшаб келаётган халқлар билан беллашадилар. Кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, унинг ривожланиши ва тараққиёти тўгрисида фанда ҳар хил ёндошувлар ва қарашлар мавжуд. Биз уларни шартли суратда иккига бўлиб ўрганамиз: биринчиси Диний қараш ва иккинчиси Дунёвий қарашдир. Биз яшаб турган моддий дунё азалдан бўлганми ёки у бирор кимса томонидан яратилганми? Ерда ҳаёт қачон пайдо бўлган ва у ким томо­нидан яратилган каби масалаларда диний ва дунёвий адабиёт бир-бирини инкор этувчи хулосалар билан ёндошади. Якка- худолик ғоясини илгари сурган дунёдаги барча динлар биз яшаб турган ҳаётдаги барча борлиқни, одамзоднинг ўзини ҳам худойи таоло томонидан яратилганлигини башорат қилади. Жумладан, «Библия»да одамзодни худойи таоло бундан етти минг йил аввал «қизил лойдан» яратганлиги таъкидланади. Бу ғоя Қуръони Каримда ҳам ўз аксини топган. Ислом дини ғояси ривоятларига қараганда «Худойи таоло қудрат қўли билан тупроқни ҳамир қилиб Одамнинг шаклини ясаб», унга «қирқ кун бўлганда... жон берди». Одамни тупроқдан яратишда Оллоҳга ҳизмат қилганлар: Жаброил, Мекойил, Исрофил ва Азройил алайҳиссаломлар бўладилар. Диний –тарихий китобларда ҳикоя этилишича, Оламни яратишда асосий мақсад Одам эди. “Лавлокалама холақтил-афлоқ” (“Сен бўлмаганингда мен фалакларни яратмаган бўлардим”, “Моирсилнакул –раҳматилил-аламин” (“Биз сени раҳмат ёғдурувчи қилиб бутун оламга юбордик”). Одамни яратишдан асосий мақсад ва мурод ҳам ана шундан иборат эди1. Момо Ҳавони эса Одам Атонинг «чап биқинидан» яратди. Кишилик жамияти Одам Ато бирлан Момо Ҳаводан тарқалган эмиш. Одам алайхиссалом бир мингу қирқ ёш умр кўрибдилар. Шу давр мобайнида Одам Ато ва Момо Ҳаводан қирқ бир фарзанд дунёга келибди. Мирзо Улуғбекнинг ёзишича:


«Йигирма битта қориндан йигирма бир нафар ўғил ва йигирма нафар қиз ҳамда минг нафар набира кўргани аниқланган»2 . Абулғозий Баҳодирхон «Шажараи турк» асарида «Одам Ато ўз ўғлонлариндин қирқ минг кишини кўриб ўлди»3 деб ёзади. Одамзоднинг биринчи вакиллари Қуръони Каримда Одам Ато ва Момо Хаво, «Библия»да Адам ва Ева, зардуштийлик динида эса Ийим номлари остида берилади.
Борлиқнинг, дунёда тирик мавжудотнинг яратилиши ҳақида дунёвий фан вакиллари ҳам ўз фикр-хулосаларига эгадирлар. Дунёвий фан вакиллари ўз илмий-ғоявий дунё-қарашларига қараб бу масалада икки гуруҳга бўлиндилар. Дунё, бутун борлиқ ва тирик мавжудот ҳеч ким томонидан яратилмаган, у азалдан бор моддий бир нарсадир, деб исботловчи материалист олимлар материяни бирламчи дегувчилар гуруҳини ташкил этдилар. Йўқ ҳар бир нарсанинг ҳам ибтидоси бор, сабабсиз оқибат ҳам бўлмайди, бутун борлиқ, ер, сув, ўрмон, дашт, чўллар ва барча жонзотлар, шу жумладан одам ҳам қандайдир бир илоҳий куч, худо томонидан яратилган, дегувчилар идеалистлар — онг, ғоя, руҳнинг бирламчилигини тарғиб қилувчилар гуруҳига уюшдилар.
Хуллас, одамзоднинг энг улуғ ва доно вакиллари ўз ақлу заковатларини ишга солиб, қадим-қадимдан бошлаб моддий дунё ва унинг яратилиши, ерда тирик мавжудот­нинг, шу жумладан одамзотнинг пайдо бўлиши муаммолари билан шуғулланиб келади ва бу борада талайгина муваффақиятларга эришди. Фан соҳасидаги сўнгги кашфиёт америкалик олимлар қаламига мансубдир. Улар 1959 йилда Шарқий Африканинг Олдувей даррасининг зинж қишлоғидан энг қадимги одам суяги қолдиқларини топдилар. Бу ерда одам суяклари билан бирга ҳар хил ҳайвонлар: тўнғиз, антилопа суяклари ва тош қуроллар ҳам топилди. Бу топилмаларнинг барчасига олимлар Зинжантроп деб шартли ном бердилар. Зинжантроп топилган геологик қатламнинг санаси 3-3,5 миллион йил деб тахмин қилинмоқда.

2. ВАТАНИМИЗ ҲУДУДИДА эНГ ҚАДИМГИ ОДАМЛАРНИНГ ИЗЛАРИ


Ў рта Осиё ҳудуди дунёнинг энг қадимги одамлари яшаган макон бўлганлиги юқорида таъкидланди. Аммо бу ҳудудда одамзоднинг дастлабки авлодларининг пайдо бўлганлигига неча йил бўлди, деган саволга олимлар турли хилда жавоб бериб келдилар. Баъзи манбаларда дастлабки одам излари бундан 500 минг йил илгари топилган дейилса, бошқаларида 800 минг йил санаси тилга олинади. Археологларнинг энг сўнгги хулосасига кўра, энг қадимги одамсимон маймунлар аждоди ҳисобланган зин-жантроплардан кейин пайдо бўлган питекантроплар бундан И миллион йил илгари


яшаганлар. Бироқ на зинжантропларнинг ва на питекантропларнинг излари мамлакатимиз ҳудудида шу пайтга қадар учрамаган. Бундан 500—600 минг йиллар бурун яшаган одам аждодининг излари Хитойдан топилган. Олимлар уни синантроплар деб атаганлар. Улар асосан ғорларда яшаганлар. Синантроп давридан бошлаб одам биринчи марта оловни кашф этди ва ундан ўз ҳаётида фойдалана бошлади. Олимларнинг фикрича, ана шу «Синантропларга замондош ибтидоий одам излари» Ўрта Осиёнинг бир неча жойларида учрайди. Бу даврда одамлар ҳали тўда-тўда бўлиб яшар эдилар. Уларнинг кундалик тирикчиликлари асосан ёввойи дарахтларнинг мевалари, ўсимлик илдизлари, қурт-қумурсқа, майда жониворлардан иборат бўлган. Одамлар биргалашиб йирик ҳайвонларни ҳам ов қилганлар. Аммо бу иш ўта хавфли бўлиб, кўп ҳолларда фожиали оқибатларга олиб келарди.
Бу даврда одамлар ҳали металл ишлатишни билмаганлар, улар оддий махсус тошлардан, йирик ҳайвонларнинг суякларидан, шоҳларидан ва дарахтларнинг қаттиқ шоҳларидан меҳнат қуроли сифатида фойдаланганлар. Шу сабабдан ҳам бу даврни «Қадимги тош даври», яъни палеолит даври деб юритилади. Палеолит даври уч босқичдан иборат: илк палеолит, ўрта палеолит ва юқори палеолит.
Илк палеолит даврининг диққатга сазоворлиги шундаки, бу даврда одамлар ва уларнинг дастлабки меҳнат қуроллари пайдо бўлди. Ачинарли томони шундаки, тош қуролларидан бошқа меҳнат қуроллари бизгача йетиб келмаган. Бу даврнинг тош қуроллари археолог олимлар томонидан йетарли даражада ва яхши ўрганилган. Бу меҳнат қуроллари дастлабки меҳнат қуроли топилган макон — жой номи билан ашелъ (фарангистон) қуроллари деб ном олган. Олимларнинг илмий хулосаларига қараганда ашел даври бундан бир миллион йил бурун бошланган ва милоддан аввалги 200—100 мингинчи йилларгача давом этган. Бу даврда ер куррасида бир қатор табиий географик ўзгаришлар юз берди. Ҳимолай, Тибет, Помир ва Тяншан сингари баланд ва осмонўпар тоғлар қад кўтарди. Геологларнинг ҳисобига кўра, табиатнинг ёзи иссиқ, қуруғ ва қиши совуқ, ёғингарчилик кам бўлган. Натижада Ўрта Осиёнинг ҳозирги чўл ва даштлари шаклланган, шу шароитга мослашган ҳайвонот дунёси вужудга келган, ўсимликлар олами қарор топган. Ашел даврининг охирларида ҳаво кескин совий бошлаган, тоғларда йирик музликлар вужудга келган, улар вақт-вақти билан гоҳ кўпайиб, гоҳ камайиб тўрган. Янги-янги дарёлар вужудга келиб, Чу, Сарисув, Қашқадарё ва Зарафшон дарёларида сув кўп бўлган. Чу билан Сарисув Сирдарёга, Қашқадарё билан Зарафшон Амударёга қуйилган. Пасттекисликларда эса узлуксиз ёмгир ёғиб турган. Ҳаво гоҳ совиб, гоҳ исиган. Натижада ўсимликлар дунёсида ҳам ўзгаришлар юз берган. Чўл минтақасига хос ўсимликлар катта-катта майдонларни эгаллайди. Ўрта Осиё минтақасида бу даврда мастодонт ўрмон фили, ибтидоий от, қадимги туя, бизон, қоплон, кийик, ғорда яшовчи сиртлон ва мамонт каби ҳайвонлар яшаган. Табиатдаги бундай ўзгаришлар минтақанинг айрим туманларида илк аждодларимизнинг макон топишига имкон берган. Ватанимиз ҳудудида яшаган илк аждодларимизнинг манзилгоҳлари Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Селунғур ғоридан ва Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги Кўлбулоқ маконида топиб ўрганилди. Бу борада археолог олимлар А. П. Окладников, У. Исломов, М. Р. Қосимов, В. П. Алексеев, Т. К. Хўжаевларнинг хизматлари каттадир. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Ў.Исломов Селунғур ғорида археологияга оид такрорий ишлар олиб бориб (биринчи марта бу ишни 1958 йилда академик А. П. Окладников бошлаган) янги кашфиётлар қилди. У ғордан топилган тош қуроллари ва ҳайвон суякларини чуқур ўрганиб Селунғурда яшаган аждодларимиз ғорни қадимги тош даврининг юқори палеолит босқичида эмас, балки ашел даврининг биринчи босқичида ўзлаштирганликларини исботлади. Ў. Исломов ўзи очган кашфиётга суяниб, Селунғур ғорида яшаган аждодларимизнинг ёши яқин бир миллион йил атрофида деган хулосага келди. Селунғур одамининг қолдиқлари Фарғона водийси ҳудудидан топилганлиги сабабли унга шартли суратда «Фергантроп», яъни «Фарғона одами» деган ном қўйилди. Қадимги тош даври (палеолит) нинг ўрта босқичи (бундан қарийб 100—40 минг йил аввал) археология фанида Мусте даври деб аталади. Бу даврда музланиш кенг тарқала бошлаган, иқлим шароити анча ёмонлашган. Бу ҳол ибтидоий одамларни табиат кучларига қарши курашга ва ҳимояланишга мажбур қилган. Улар илгаригидек йирик ҳайвонларни овлаганлар, олов чиқаришнинг турли ё`лларини ихтиро қилганлар; турли шароитларда яшаш учун ўзларига бошпаналар излаганлар. Бу даврда янги меҳнат қуролларидан қўл чўқмори пайдо бўлган. Тўда-тўда бўлиб юриш бу даврда ҳам давом этган. Инсоният тарихи шажарасида бу даврнинг одами неандертал одами номи билан юритилади. Неандертал одамлар яшаган маданият маконлари Ўрта Осиё ҳудудининг 50 дан ортиқ жойида топилган. Сурхондарё (Тешиктош), Самарқанд (Омонқўтон, Қўтирбулоқ, Зирабулоқ, Хўжамазгил деб номланган булоқ ёқалари), Тошкент (Обираҳмат, Хўжакент, Палтов номли унгур ва ғорларида Кўлбу`лоқ ёқаси), Навоий (Учтут) ҳудудлари, қўшни Тожикистон (Қорабура, Жарқўрғон) ва Қирғизистон (Тоссар ва Георгий дўнглиги) ҳудудларида мусте даврига оид ёдгорликлар жуда кўплаб топилган. Хусусан, 1938 йилда Бойсун тоғининг Тешик­тош деб аталган ғоридан топилган ёдгорликлар алоҳида қимматга эгадир.
Бу ерда ўтказилган археологияга оид изланиш натижасида кўпгина ашёвий далиллар билан бир қаторда ғор деворининг остидан 9 яшар боланинг қабри топилган. Ундаги суяк қолдиқлари майитнинг cхалқанчасига ётқизилгани ва қабр атрофи ҳайвон шоҳлари билан ўралганлигидан далолат беради. Бундан шу нарса маълум бўладики, неан­дертал одамларнинг асосий машғулоти ҳайвон ови бўлган. Шу сабабдан бўлса керак тешиктошликлар ўзлари учун муқаддас ҳисобланган ҳайвон шоҳлари билан болаларини ўраб, «нариги дунёга» жўнатганлар. Бу ҳол неандертал одамлар яшаган замонда аста-секинлик билан диний тасаввурларнинг дастлабки белгилари пайдо бўла бошлаганлигини кўрсатади.
Тешиктош ғоридан топилган археологияга оид маълумотларни чуқур ўрганиш асосида унинг ёши аниқланди ва олимлар бу ашёлар мусте даврининг илк босқичига тегишлидир, деб хулоса чиҳардилар.
Қадимги тош даврининг сўнгги босқичи бундан 35— 40 минг йил илгари бошланган ва милодимиздан илгариги, 12—10 минг йилликкача давом этган. Бу давр тарихда юқори палеолит номи билан аталади. Юқори палеолит даврида Ўрта Осиё ҳудудида иқлим қуруқ ва мўтадил бўлган. Совуқ иқлим шароитида яшаган ҳайвонлар сержун каркидонлар, ёввойи отлар, кийиклар пайдо бўлган.
Юқори палеолит босқичига келиб, ибтидоий тўда даври­нинг вайроналарида кишилик жамиятининг дастлабки бўғини- ибтидоий жамоа даври таркиб топди. Бу даврда тошдан меҳнат қуроллари ясаш услубида, ибтидоий хўжалик шаклларида, ибтидоий одамнинг турмуш тарзида, уларнинг ижтимоий муносабатларида, одамлар дунёқарашида, ҳатто унинг жисмоний тузилишида ҳам кескин ва жиддий ўзгаришлар юз беради. Жумладан, бу давр одамида росмана пешана ва пастки жағ шаклланди. Бу давр одамларининг суяклари неандертал даври одамлариники сингари йирик эмас, оёқ, қўл ҳаракатларида ҳам чаққонлик пайдо бўлади, ҳозирги замон одамларига хос жисмоний хусусиятлари вужудга келади. Олимлар бу давр одамини замонавий қиёфадаги одам деб атадилар. Антрополог олимларнинг илмий кузатув ва хулосаларига кўра кейинги 35—40 минг йиллар давомида одамзоднинг биологик ва жисмоний тузилишида айтарлик катта ўзгаришлар бўлмаган. Худди шу даврда дунёнинг барча қита`ларида бўлгани сингари Ўрта Осиё ҳудудида ҳам монголоид ирқига мансуб ҳозирги замон кўринишидаги авлод шаклланди. Бу ирққа мансуб вакиллар Шимолий, Марказий ва Шарқий Осиё ҳудудларида яшаганлар. Уларнинг бўйлари паст, бош суяклари думалоқ, қош-кўзлари, сочлари қора, юзлари ва пешаналари кенг, кўзлари қисиқ бўлган. Бунинг асосий сабаби авлод-аждодларимиз яшаган мўтадил географик иқлим шароитининг узоқ йиллар давомида уларнинг танасига табиий таъсирининг натижасидир. Эврўподаги оқтанлилар ва Африка қитъасидаги қора танли негрлар хусусида ҳам худди шу фикр ва ғоя асослидир. Айтмоқчимизки, оқ танлиларнинг «Олий ирқ» эканлиги, уларнинг бошқа ирқ вакиллари устидан ҳукмрон бўлишлари ва бутун дунёга эгалик қилиш хуқуқини даъво қилишлари бутунлай нотўғри қарашдир. Бу ғоя ва қараш фашистик ирқчилик назариясининг асосий ўзагидир. Бу назариясидан фашистлар Германияси 1939—1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши йилларида дунёга ҳокимлик қилишни даъво қилиб фойдаланган эдилар.
Сўнги палеолит даврида Ўрта Осиё ҳудудида яшаган одамларнинг меҳнат қуроллари ҳам анча такомиллашди, суяк ва шоҳдан ясалган буюмлар: игна, қармоқ ҳар хил безаклар шаклланган, тош қуроллар анча ихчамлашган. Парма пайдо бўлган, асосан бу даврда тош ва суякларни пармалаганлар. Бунда 25-30 минг йиллар бурун инсонлар кесувчи, қирқувчи ва пармаловчи қуролларни ихтиро қилганлар.
Сўнги палеолит даврида тасвирий санъат ривож топди. Бу даврда одамлар яшаш учун ўзларига турар жойларни кашф этдилар, тошларга расм солганлар, тош ва суякларга ҳайвонлар, балиқлар ва одамларнинг қиёфаларини ўйганлар. Тош ва суякдан ясалган ҳайкалчаларда она уруғига эътиқод қилинганлиги тасвирланади. Демак бу даврда жамиятда «ибтидоий тўда» ўрнини Матриархат - она уруги жамияти, яъни «уруғчилик жамоаси» эгаллаганлигини кўрамиз. Бу даврга келиб аёллар жамиятда йетакчи мавқени эгаллаганлар. Жинслар ўртасида меҳнат тақсимоти келиб чиққан. Аёллар озиқ-овқатларни сақлаш, овқат тайёрлаш, оилани зарур ёқилги билан таъминлаш, болани боқиш ва тарбиялаш ишлари билан машғул бўлганлар. Эркаклар эса асосан овчилик билан шуғулланганлар, меҳнат қуроллари тайёрлаганлар. Бу даврда қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ тақиқланган, яъни экзогамия пайдо бўлган. Бу эса инсоннинг биологик жиҳатдан такомиллашиб боришини таъминлаган.
Одамлар ўртасида ўтроқ ҳаёт кечириш тобора устун мавқега эга бўла борган. Уруғчилик жамиятида дастлабки диний эътиқодлар ва маросимлар келиб чиққан: Анимизм (руҳга сиғиниш), Тотемизм (аждодлар руҳига сиғиниш), Магия (сеҳргарлик) шулар жумласидандир.
Марказий Осиёда сўнгги палеолит даврига мансуб топилмалар, ёдгорликлар кам, албатта бу тарихий ўтмишимизни йетарли даражада ўрганилмаганлиги оқибатидир. Сўнги палеолит даврида одамлар яшаган маконлар Самарқанд шаҳар истироҳат боғи ҳудудида, Бухоро вилояти Қоратов тоғининг ён бағрида, Охангарон устахоналари, Тўйтепадаги Кўкбулоқ маконлари ва Оқтош ғоридан топилган.
Ўрта Осиё ҳудудида бугунги кунда юқори палеолит даврига оид 30 дан ортиқ ёдгорлик маданиятлари топиб ўрганилди.



Download 289.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling