Ичак харакатини стимулловчи, Ахлатни юмшатувчи, Ичакдаги массанинг хажмини оширувчи сурги воситаларини хусусиятлари?


Download 17.94 Kb.
Sana22.06.2023
Hajmi17.94 Kb.
#1649741
Bog'liq
Вазифа 7.1


Ичак харакатини стимулловчи, Ахлатни юмшатувчи,
Ичакдаги массанинг хажмини оширувчи сурги воситаларини хусусиятлари?


Ичак харакатини кучайтирувчи воситалар сурги препаратлари ичида енг катта гурух хисобланади. Бу препаратларнинг асосини антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар ташкил етади.
1.1. Антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар препаратлари, юқон ичак шиллиқ қавати 
хеморецепторларини қитиқлаб, перисталтикани кучайтиради. Ингичка ичак мушакларига таъсир етмагани сабабли хазм қилиш ва сўрилиш жараёнларини ўзгартирмайди. Бу гурух препаратлар 8-12 соат давомида таъсир етади.
1.2. Дифенилметан хосилалари бўлган препаратлар - туқри ичак шиллиқ қавати билан бевосита таъсирлашиб, ичак девори рецепторларини қузқатади, натижада шиллиқ ишлаб чиқарилиши ва перисталтика кучаяди.
1.3. Синтетик препаратлар (натрий пикосулфат) туқри ичакда бактериал сулфатазалар таъсирида фаоллашади, бунда хосил бўлган модда 
ичак нерв охирларини қузқатиб, унинг харакатини кучайтиради. Бу препаратлар кўкрак ёшидаги болаларда наф бермайди.
1.4. Осмотик фаол сургилар - туз сургилари бутун ичак буйлаб таъсир етади. Тузлар таркибида ёмон сурилувчи анион ва катионлар булиб, ичакдаги осмотик босимни оширади. Осмотик босим ичакда сувни қайта сурилишига монелик қилади. Ичак таранглашиб, унинг харакати 
рефлектор равишда кучаяди, ингичка ичак шиллиқ қаватида холецистокинин ажралиши хам бунга ёрдам беради. Тузли сургилар узоқ вақт ишлатилганда ичак шиллиқ қаватида атрофик ва яллиқланиш жараёнларини чақиради. Лактулоза - синтетик дисахарид булиб, ингичка ичак дисахаридазаси томонидан парчаланмайди, сўрилмайди ва туқри ичакда бактериялар ёрдамида кичик халқали ёқ кислоталар (сут, сирка, пропион, ва ёқ кислоталар) хосил қилади. Бу юқон ичакда пҲ-ни пасайиши ва перисталтикани қузқалишига олиб келади. Бундан ташқари ёқ кислоталар осмотик босимни хам оширади. Форлакс - осмотик фаол сурги воситаси бўлиб, бутун ичак буйлаб таъсир етади. Ичакдаги массанинг хажмини ошириб, уни юмшатади. Кимёвий таркибига кўра форлакс макрогел 4000 булиб, молекуляр массаси катталиги учун ичакда сурилмайди ва метаболизмга учрамайди.
1.5. Кастор мойи ингичка ичак липазаси ёрдамида рицинол кислота ва глицеринга ажралади, бу еса ичак рецепторларини қузқатиб, перисталтикани оширади. 
Шунингдек, бу моддалар електролитлар ва сувни сурилишини камайтиради ва ичакдаги массани хажмини оширади. Кастор мойининг бир қисми глицерин холида чиқарилиб, ахлатни юмшатади. Ични сурилиши 5-6 соатдан сунг кузатилади.
Ичакдаги массанинг хажмини оширувчи воситалар - улар қаторига ўсимлик толалари ва гидрофил каллоид моддалар киради. Бу моддалар юқори молекулали ўсимлик полисахаридлари сақлаб, ошқозон-ичакда сув таъсирида 
букади ва хажми ортади, ичак шиллиқ қавати рецепторларини қитиқлаб, ични суради.
Ичак шиллиқ қаватини ёқловчи ва ахлат массаларини юмшатувчи воситалар.
Ўсимлик ёқлари ахлат массалари юришини енгиллаштиради. Вазелин мойи (суюқ парафин) 
- минерал мой булиб, ичакда сурилмайди ва парчаланмайди. У суюқликларни сурилишини камайтиради, ингичка ва юқон ичакдаги массани харакатини жадаллаштиради. Узоқ ишлатилганда ёқда ерувчи витаминларни узлаштирилишини ёмонлаштиради. Юмшатувчи сурги воситалари тез самара олиш керак булганда, захарланишларда, жаррохлик муолажасидан кейин, ичакни диагностик текширувга тайёрлашда ишлатилади.
Download 17.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling