5 маъруза. Гель хроматографияси, назарий асослари ва дори воситалари таҳлилида қўлланилиши


Download 1.15 Mb.
bet1/5
Sana28.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1135220
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma\'ruza-5-fizxim


5 - МАЪРУЗА.


Гель хроматографияси, назарий асослари ва дори воситалари
таҳлилида қўлланилиши.
Маъруза вақти - 2 соат


Ўқитиш мақсади: Талабаларни гел хроматографияси усуллари билан таништириш ва усулга нисбий характеристика бериш.


Маъруза режаси: 
а) гел хроматографияси ва уни бошқа хроматография усулларидан фарқи ва назарий асослари;
б) гел хамда эритувчиларни танлаш;
в) гел хроматографиясини қўлланилиши.


Гель-хроматографик таҳлил.

Тақсимловчи хроматографиянинг турларидан фарқли ўлароқ гель-хроматографиясида қўзғалувчи ва қўзғалмас фаза сифатида бир хил эритувчи қўлланилади. Бунда қаттиқ-фаза яъни гель заррачалари устидан оқим бўйича харакатланувчи эритувчи қисми қўзғалувчи фаза вазифасини бажаради ва аниқланувчи аралашма компонентларини колонка бўйлаб харакатлантиради. Қўлланилаётган эритувчининг иккинчи қисми эса гел заррачалари ички ғавакларига шимилади ва шу холда қўзғалмас фаза вазифасини бажаради.


Молекулалар ўлчами турлича бўлган аралашмаларда моддаларни бир-биридан ажралиш содир бўлади, гел заррачаларида ғовакларнинг ўлчами бир хил бўлиб, у ўзидан кичик хажмли молекулаларни, ғоваклар ичига ўтказади. Текширилувчи аралашма гел орқали фильтрланганда кичик хажмли молекулалар гел ғовакларига шимилиб ғовакдаги эритувчида ушланиб қолади, катта йирик молекулалар эса гел заррачалари орасидан гел ғовакларига шимилмасдан қўзғалувчи эритувчи билан бирга харакатланади. Демак аввал йирик хажмли молекулалар ювилади, кичик хажмли молекулалар эса йирик молекулалардан сўнг ювилади. Шундай қилиб гел хроматографияси модда аралашмасини модда молекуласи хажмига ва массасига боғлиқ холда бир-биридан ажратади. Бу усул содда, тез ва энг кераклиги моддалар аралашмаси бошқа хроматографик турларига нисбатан анча енгил шароитда ажратилади.
Модда аралашмасини ажратишда асосий факторлардан ташқари, қўшимча, яъни адсорбция ва кимёвий факторлар хам таъсир этади. Хроматографиялаш шароитини танлангада булар хисобга олиниши лозим.
Гелларни биринчи бўлиб 1959 йилда Порат ва Флодинлар суюқ аралашмалар учун қўллаганлар.
Гел қатламини тоза эритувчи билан ювилганда катта хажмли молекулалар эритувчи суюқлик харакат тезлигига яқин тезликда харакатланади, бир вақтда кичик хажмли молекулалар эса гел ғовакларига шимилган бўлганлиги туфайли секин кечроқ харакат ланади. Шундай қилиб моддалар аралашмаси гел қатламидан молекула хажмига боғлиқ холда бирин-кетин ажрала бошлайди.
Гел хроматография усулини қўллаш аниқланувчи моддалар аралашмаси компонентлари бир хил молекуляр массага эга бўлган холлар учун қулай хисобланади. Бунда аниқланувчи модда билан гел фазани орасидаги ўзаро таъсир фарқи асосида моддалар ажралади. Одатда икки хилдаги ўзаро таъсир намаён бўлади:
1) зарядланган ажралувчи молекуласи зарядланган зарралар ўртасидаги таъсир кучи;
2) гел қобиғидан дисперс кучи холида бўктирилган гел фазасида эриган моддалар билан боғлиқ ионоген гурухлар таъсири.
Гел хроматографияси икки турда, яъни колонкали ва юпқа қаватли усулларда қўлланилади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling