Ижара хисоби Бажарди: Тухтабаева о текширди: Кучкаров Х режа


Download 0.52 Mb.
bet1/3
Sana09.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1759855
  1   2   3
Bog'liq
Ijara xisobi Oltinoy


Мавзу: Ижара хисоби
Бажарди: Тухтабаева О
Текширди: Кучкаров Х
Режа:
1. Ижара тушунчаси ва турлари
2. Ижара муомалалари хисоби
Ижара тушунчаси ва турлари
Ижара (лизинг) -- активларнинг эгаси (ижарага берувчи) бошка томонга (ижарага олувчига) маълум бир вакт ичида тулов эвавзига активларни ишлатиш учун эксклюзив хукукни топшириши буйича битимга айтилади.
Ижара 2 хил булади : операцияон ва молиявий .
Операцион ижара битими буйича бино ва асбоб - ускуналарни киска вактга (бир кундан бир йилгача еки купрокка ) ижарага бериш кузда тутилади. Ижарага берувчи асосий воситаларни таъмирлаш ва ижарани амалга ошириш буйича барча харажатларни ижара тулови хисобига амалга оширади. (Масалан: соликлар ва мулк сугуртасини тулашни уз зиммасига олади). Шу сабабли операцион ижарада ижара туловлари ставкаси юкори булади.
Молиявий ижара - бу активларга эгалик килиш хукуки билан боглик булган таваккалчилик ва мукофотлар, активларни ишчи холатда саклаб турадиган ижарачига утказиладиган ижарага айтилади. Молиявий ижара битими буйича ижара олувчи хамма харажатларни узи коплайди. БХХСга мувофик куйидаги шартлардан бирига мос келадиган ижара молиявий ижара хисобланади:
  • Ижаранинг муддати тугагач ижара оркали активларга эгалик килиш хукуки ижарачига утказилади.
  • Ижара активларни бозор нархидан пастрок нархда харид килиш имкониятини беради.
  • Ижара муддати активнинг фойдали ишлатиш муддатининг купрок кисмини ташкил этади (Масалан, 75% еки купрок).
  • Ижара бошида жорий минимал ижара туловлари ижарага олинганмулкнинг ижаранинг бошланиш санасида бозор нархидан катта еки унга тенг булса.

БХМС “Лизинг хисоби” га мувофик, юкорида келтирилган мезонлардан ташкари кушимча яна 3 та мезон киритилган :
  • Ижара муддати 12 ойдан ошиши лозим.
  • Ижара муддати тугаши санасида ижара объектларининг колдик киймати ижара бошланишидаги кийматининг 20 %идан камини ташкил этади.
  • лизингнинг бутун муддати давомидаги туловларнинг жорий киймати ижара объекти кийматининг 90 % идан ортик булса.

  • Ижарани ижарага берувчи ва ижарачитомонларидан бир хил тушунилишини таъминлаш учун куйидаги 2 мезон мавжуд :
  • минимал ижара туловларининг суммаси тахминий асосланган булиши керак.
  • ижарага берувчи уз зиммасига олиши шарт булган копланмайдиган харажатлар (сугурталаш, саклаб туриш, соликларни тулаш харажатларидан ташкари), улчанадиган ва тахминлаштириладиган булиши керак.

  • Бу мезонлардан хеч бири ижара фактини тан олишни узгартирмайди, балким факатгина консерватизм тамойилига диккатни каратади. Бошка томондан бу мезонлар ижара таърифини 2 омил билан тулдириб туради :
  • Эгалик килишдан келиб чиккан риск ва даромадларни утказиш, ва
  • Ижара берувчининг соф дебиторлик карзини бахолашнинг хакконийлик даражаси.

  • Операцион (жорий) ижара - бу молиялаштирилган ижарадан ташкари хар кандай ижара булиб, куйидаги шартларга мувофик булиши керак:
  • Ижарачи хеч кандай таваккалчиликка эга эмас, активларга эгалик килиш билан боглик булган хеч кандай устунликларга эга эмас.
  • жорий ижара шартлари асосида ижарага олииган активлар, ижара берувчининг бухгалтерия балансига киритилади.

Ижаранинг устунликлари ва камчиликлари мавжуд. Ижаранинг устунликлари куйидагилар.
Ижара пул маблаглари билан боглик муаммоларни хал килиши мумкин ,чунки бу холда ижарага олинган актив кийматиниг 100% гача молиялаштирилиши мумкин. Банк кредитлари одатда актив кийматининг 80 % билан чегараланади.
Худди шунингдек ижарада кайд килинган фоиз ставкаси тугрисида келишиш мумкин, банк кредитлари учун эса сузувчи фоиз ставкалари характерлидир.
Ижара битимларини операцион ижара сифатида тузиш мумкин,бу ижарачига карз чегаралари мавжуд булганда, балансдан ташкари булган хисоботни молиялаштиришга йул очади.
Ишга туширилиши узок муддатга тухтаб туришларга эга булган ускуналарни тайёрлашга буюртма беришдан кура, фойдаланишга тайёр булган ускунани ижарага олиш кулайдир.
Баъзида активларга факат вактинча,мавсумий еки бирламчи талаб булади, бундай холда ижара доимо фойдаланишда булган активларга эгалик килиш нокулай булган муаммоларни йук килишга ёрдам беради.
Эгалик килишга нисбатан киска муддат ичида активларнинг ижараси ижарачига янги махсулотнинг ва юкори технологик асбоб-- ускунанинг эскиришидан "мухофаза" килишга имконият беради.
Ижаранинг камчиликлари.
Ижарага олинган активларнинг 100% молиялаштириши шунингдек пулкуринишидаги юкори даражадаги фоизларни англатади.
Мавсумий ижарада асбобускуна керак булган пайтда топиш мумкин булади деб кафолат бериб булмайди. Ундан ташкари чегараланган ижара фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.
Киска муддатли ижара асбоб-ускуна эскиришидан химоя килиши мумкин,аммо киска муддатли ижара хаки одатда узокрок муддатли ижара хакидан баланд булади (ижарага берувчи мумкин булган эскириш рискини коплайди).
Узок муддатли ижарада белгиланган ставка ижарага берувчи--- кредиторнинг фоиз ставкаси кутарилганда, зарарлар риска бошлайди.
Ижара муносабатларига таалукли булган маълумотлар БХМС № 6 " Ижара хисоби "га мувофик очиб берилиши лозим.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling