Инвестиция лойихаларини бошқаришни ташкил этиш


Download 32.2 Kb.
bet1/4
Sana08.07.2023
Hajmi32.2 Kb.
#1659181
  1   2   3   4
Bog'liq
1 боб


  1. Инвестиция лойихаларини бошқаришни ташкил этиш

Ҳар қандай мамлакат минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида улар ҳудудида амалга оширилаётган инве­стициявий жараёнлар муҳим роль ўйнайди. Мустақиллик йилларида иқтисодий ўсишда эришилган ютуқлар асосан, Ўзбекистон минтақаларида тўғри ташкил этилган инве­стиция сиёсатига боғлиқ бўлди. Мамлакати­мизнинг барча минтақаларига инвестицион фаолият юритишнинг ҳуқуқий асосини яра­тишга йўналтирилган қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Инвестициянинг иқтисодиётдаги тутган ўрни жуда муҳимдир. Инвестицияга асос­ланган ҳолда мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодий ривожланиш суръатлари, товарлар ва хиз­матлар сифатининг яхшиланиши ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг яхшила­ниши амалга оширилади.Фаол инвестиция сиёсати барқарор иқтисодий тараққиётга эришишнинг энг мухим шартларидан биридир. Шу боис давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019-йил мамлакатимизда “ Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди. 2019-йилги Инвестиция дастурига 16.6 млрд долларлик 3 мингдан зиёд лойиха киритилган. Бу 2018- йилга нисбатан 16 % га кўпдир. Жумладан, жорий йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3.2 млрд доллар бўлган 140 та ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Лойиҳаларни бошқариш услубиятида қуйидагилар режалар тизими шаклланган. Лойиҳа тўртта асосий даражада бошқарилади:

  • концептуал;

  • стратегик;

  • тактик, у ўз навбатида қуйидагиларни ўз ичига олади

  • жорий

  • оператив

Ҳар бир даража учун мос режа ишлаб чиқариш керак. Концептуал даражада лойиҳа мақсадлари, вазифалари аниқланади, белгиланган натижаларга эришиш бўйича харакатларнинг салбий ва ижобий қирраларининг баҳоси билан кўриб чиқилади, фан соҳаси ишлар ва уларнинг ривожланиши йириклаштирилган тузилмасининг тасвирланиши, ресурсларга бўлган эҳтиёж, уларнинг баҳоси ва давомийлигини дастлабки баҳолашни қўшган ҳолда лойиҳани амалга оширишнинг концептуал йўналишлари белгиланади.

Download 32.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling