Ишлаб чикариш хоналари учун т.ё. к. ( е) киймати


Download 95.34 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi95.34 Kb.
#1543089
Bog'liq
Ян хвф


  1. Ишлаб чикариш хоналари



Ишлаб чикариш хоналари учун т.ё.к. ( е) киймати


Куриш иши разряди

Аниклик даражаси буйича иш тури

Детал улчами, мм

т.ё.к. меёрий киймати,%

Ен томондан,
еmin

Икки томондан еур

I

Урта аник

0,1 ва кичик

3,5

10

II

Юкори аник

0,1-0,3

2,5

7

III

Аник

0,1-1,0

1,5

3

IV

Кам аник

1-10

1,0

3

V

Купол ишлар

10 дан катта

0,5

2

VI

Умумий кузатиш талаб килинадиган ишлар

-

0,25

1

2-илова
Дераза ёруглик характеристикаси киймати, ( )



Хона узунлигининг девор буйламаси буйига, энига нисбати, L/B

Хона энининг (B) ишчи юзадан дераза юкори нуктасигача булган масофага (h1) нисбати, B/ h1

0,5

1

1,5

2

3

4

5

6

4 ва куп

-

-

7,0

9,0

12

15

17

20

3

9,6

8,5

9,5

11,5

16

19

23

26

2

11,5

10

11

13

18

22

26

30

1,5

13

11,5

12,5

15

20

25

30

35

1,0

16

15

17

19

25

35

42

45

0,5

2

-

22

27

43

-

-

-

3-илова
Умумий ёруг утказувчанлик коэффициенти киймати, ( )



Хавонинг ифлосланиш шароити буйича хоналар характеристикаси

Хонанинг тури

Ойна солинишининг холати

Панжара ёгоч ва темир бетон булганда

Панжара пулат ва алюмин булганда

Ойна урни шиша темир-бетон билан тулгазилганда

Бир қатлам

Икки қатлам

Икки катлам

Бир қатлам

Икки қатлам

Икки катлам

А гурух
Хаддан ташкари чанг, тутун ва курум ажралиб чикадиган хоналар (чанг ва бошка аэрозоллар Э.Ю.К. 5 мг/м3 ва юкори)

Темирчилик, куйиш цехлари, цемент заводи, цехлари, озукаларни кайта ишлаш ва ишлов бериш хоналари ва хоказо

Вертикал

0,4

0,25

0,3

0,5

0,3

0,4

0,3

Кия

0,3

0,2

0,25

0,4

0,25

0,3

0,2

Б микдорда
кам микдорда чанг, тутун ва курум ажралиб чикадиган хоналар (Э.Ю.К. 5 мг/м3 кам)

Металларга совук ишлов бериш, асбоб-ускуна цехлари, механик ишлов бериш цехи, яшаш ва жамоат бинолари хонаси ва бошкалар

Вертикал

0,5

0,35

0,4

0,6

0,4

0,4

0,4

Кия

0,4

0,25

0,3

0,5

0,3

0,3

0,4








  1. Ишлаб чикариш санитариясининг вазифалари.

Ишлаб чиқариш санитарияси – санитариянинг бир бўлими; соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга қаратилган санитария-соғломлаштириш чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ҳаётга татбиқ этади. Касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек, корхона ва у жойлашган ҳудудда санитария-гигиена меъёрларига бекаму кўст риоя қилиш, ишчи-хизматчиларнинг иш жойларини ёритиш, иситиш, шамоллатиш (вентиляция) ва ҳ. к. нинг гигиена талаблари даражасида бўлишини таъминлаш масалалари билан шуғулланади. Булардан ташқари, и. ч. омиллари, масалан, ҳаводаги чанг, кимёвий моддалар миқдори, шунингдек, вибрация кучи, шовқин ва ҳ. к., шунингдек, ҳарорат, намлик ва бошқа(лар)нинг маромида бўлишини назорат қилади. Корхона кўрилиши ва и. ч. га топширилишигача бўлган жараёнларда санитария меъёрлари ва гигиена қоидаларига асосланган ҳолда иш юритади. Ишчи-хизмачиларга зарарсиз ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, и. ч. да хавфсизлик техникасининг замонавий воситаларини қўллаш корхона раҳбарияти зиммасида бўлиб, улар давлат томонидан белгиланган махсус меъёрларга асосланган ҳолда иш кўришлари талаб этилади. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг гигиена нормларига, санитария-гигиена қоидалари ва бошқа(лар)га қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат санитария назорати органлари, асосан, соғлиқни сақлаш идоралари ва вазирликлари, шунингдек, касаба уюшмалари ҳамда техника ва ҳуқуқ меҳнат инспекциялари назорат қилади.



  1. Ёнғинни инерт газлар ва кўкин моддалар билан ўчириш.

Ёнғинни ўчириш услублари ва ўт ўчиргич моддаларнинг хусусиятларига мос равишда ёнғинни ўчириш воситалари танлаб олинади.
Улар асосий, махсус ва ёрдамчи воситаларга бўлинади.
Асосий воситалар - ёнғинга ўт ўчиргич моддаларни (сув, кўпик, кукун, карбонат ангидрид гази ва бошқ.) сепиш учун белгиланган. Буларга автомобиль, автоцистерна, мотопомпа, ўт ўчиргичлар ра бошқалар киради.
Махсус воситалар - ёнғинни ўчиришда махсус ишларни бажариш учун ишлатилади. Уларга автонарвонлар ва тирсакли кўтаргичлар, ёритиш ва алоқа автомобиллари, шунингдек оператив автомобиллар киради.
Ёрдамчи воситалар - ёнғинни ўчиришдаги ишларни бажариш учун етарли шароит яратади. Буларга автосув қуйгичлар, юк автомобиллари, автобуслар, трактор ва бошқа машиналар киради.
Бирламчи ўт ўчириш воситалари ёнғин бошланганда алангани кенг тарқалиб кетмаслигини тўхтатиш ва ўчириш учун қўлланилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарига ва қишлоқ хўжалиги машиналари учун зарур бўлган бирламчи ўт ўчириш воситаларига талаб Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг 1998 йил 12 июндаги № 44 3-5-21 сонли қарорига асосан аниқланади.
Ўт ўчиргичлар - ёнғин бошланиш вақтида ўчириш учун қўлланилади. Ўт ўчирувчи моддаларнинг таркибига қараб ўт ўчиргичлар кўпикли, газсимон, суюқ, кукунсимон гуруҳларга бўлинади.
Кўпикли ўт ўчиргичлар - кимёвий кўпикли ва механикавий-ҳаво турларга бўлинади. Кимёвий кўпикли ўт ўчиргич ОХП-10 ёна бошлаган қаттиқ материалларни, майдони 1 м2 дан ошиқ бўлмаган турли ёнувчи суюқликларни ўчириш учун қўлланилади. ОХП-10 ўт ўчиргич пайвандланган пўлат идишдан иборат. Унинг усти чўян қопқоқ беркиткич тузилма билан кавшарланган. Шток пружинасига резинали клапан қўйилган бўлиб, қўл ушлагич берк вазиятида кислотали стакан оғзига клапанни сиқиб туради. қўл ушлагич ёрдамида клапанни кўтариб туширилади. Ўт ўчиргичнинг пуркагичи махсус мембрана билан беркитилган бўлиб, ундан заряд тўла аралашмасдан чиқмайди.
Заряднинг кислота солинган стакани ўт ўчиргичнинг оғзига ўрнатилган. Ўт ўчиргични ишлатиш қоидалари ва унинг асосий маълумотлари корпусга ёпиштирилган ёрлиқда баён этилган. Кимёвий кўпик ўт ўчиргичлар бир йилда камида бир марта қайта зарядланади. Ўт ўчиргичнинг ишлаш вақти 50-70 сек, сочиш узунлиги 6-8 м, кўпик миқдори 40-55 л, кенгайиш даражаси 6 марта ва турғунлиги 40 дақиқа.
ОВП-5 ва ОВП-10 ҳаво-кўпикли қўл ўт ўчиргичлар турли моддалар ва материаллар ёна бошлаганда ўчириш учун белгиланган. Уни ишқорий металлар, моддалар, ҳавосиз ёнувчи жисмлар ва ток остида бўлган электр қурилмаларни ўчиришда қўлланилмайди. Уларнинг ўт ўчириш самарадорлиги бир хил ҳажмдаги кимёвий кўпикли ўт ўчиргичларга нисбатан 2,5 марта ортиқ. Нейтрал зарядни амалий қўлланилиши ёнғинни ўчиришдаги ўт ўчиргичнинг атрофидаги жисмлар учун зарарсиздир. Чунки ёнғин ўчирилгандан сўнг ҳаво-механикавий кўпик бутунлай изсиз ёъқолади. ОВП-5 ва ОВП-10 бир-биридан фақат корпуснинг ҳажми билан фарқ қилади.


Карбонат ангидрид газли ўт ўчиргичларда (ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 кўл ва ОУ-25, ОУ-80 аравачага ўрнатилган кўчма) карбонат ангидрид (СО2) ўт ўчиргич заряди ҳисобланади. Уларнинг тузилиши бир-бирига ўхшаш. Белгидаги сон қиймати идишнинг ҳажмини литрда ифодаланишини кўрсатади. Ўт ўчиргичлар сиқилган газ билан тўлдирилган бўлиб, ток ўтказмайди. Шунинг учун улар ток остида бўлган электр қурилмаларни ва катта бўлмаган ёнғинни ўчириш учун мўлжалланган. Ўт ўчиргич пўлат идишнинг конусли резьбасига сифон най билан латун вентил бураб қотирилган. Ўтни ўчиришда уни ишлатиш учун вентил маховикни ўнг томонга охиригача буралади. Унинг трубкасидан чиқаётган газ ёнувчи жисмга вентилни очишдан олдин рўпара қилинади.

  1. Кукунли ўт ўчиргичлар. Саноатда ОП-1 "Спутник", ОП-1 "Турист", ОП-2 ва ОП-10 кукунли ўт ўчиргичлар кўп ишлаб чиқарилади. Уларда заряд сифатида қуруқ кукунлар олинади. Кукунлар ёниш доирасида кислородни сиқиб чиқариб алангани механик равишда ўчиради. Улар автомобиллар, ишқорий тупроқ, металлар, ток остида бўлган электр қурилмалар, бирданига тез алангаланувчи ва ёнувчи суюқлик ва газларни ўчиришда қўлланилади. Кукуннинг камчилиги- совитиш хусусияти паст. Шунинг учун кукун билан ўчирилганда қизиган жисмлар яна алангаланиб ёниши мумкин.

Ёнғин ўчириш воситалари чорвачилик бинолари жойлашган майдонда махсус тахталарга (шитларга) териб қўйилади. Тўсиқлар иморатлар орасидаги масофадан 100 м ўтга хавфли материаллар сақланадиган жойдан 50 м оралиқда қўйилади. Ёнғин ўчириш воситалари қизил рангга бўялади,
ундаги ёзувлар эса оқ ранг билан ёзилади. Ҳар бир объектда албатга бирламчи ўт ўчириш воситалари бўлиши керак. Ишлаб чиқариш биноларида ва омборларда ёнғин инвентарлари билан таъминлаш ташкилотларининг рақбарларига ёки бошқа жавобгар шахсларга топширилади. Ёнғин инвентари ва қурилмаларининг ўт ўчиришга боғлиқ бўлмаган ишларга қўллаш қатъий ман этилади. Ёнғин ўчириш воситалари объектнинг майдони ва технологик жараёнларга қараб ҳисобланади.
Спринклер қурилмалари сув қувурлари тармоқидан иборат бўлиб, иморатни шипига пуркагич-каллаклар (форсункалар) қувурларга бураб маҳкамланади. Бу тармоққа сув қувурлар ёки идишдан насослар ёрдамида сув берилади. Қуршшанинг асосий қисми - спринклер пуркагич-каллак ҳисобланади. Ҳарорат белгиланган қийматдан ошиб кетганда унга ўрнатилган осон эрувчи металл эриб кетади ва сув йўли очилади. Сув спринклер лаппагига урилиб майдаланиб атрофга сочилади. Лаппақдаги ўрнатма 72°, 95°, 141° ва 182° ҳароратга мўлжалланган. Бу мақсадда суюқлик тўлдирилган шиша капсула ўрнатгичлар ҳам ишлатилади. Спринклерларни шундай жойлаштириш керакки, ҳар бир каллак 12 м2 пол юзасига ва ёнғин хавфи юқори бўлган жойларда 9 м2 юзага сув сочилишга мўлжалланган бўлиши керак.
Download 95.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling