Истиқлол йилларидагина она тилидан таълим мазмуни, мақсади ва усули масаласи кун тартибига қўйилди ва ҳал этилди. Бу улкан янгилик бўлди


Download 62.81 Kb.
bet1/8
Sana09.03.2023
Hajmi62.81 Kb.
#1255974
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
когнитив


Истиқлол йилларидагина она тилидан таълим мазмуни, мақсади ва усули масаласи кун тартибига қўйилди ва ҳал этилди. Бу улкан янгилик бўлди. Таълим мазмуни она тилининг табиатидан келиб чиқилган назарий билимлар силсиласидан ташкил топди. Таълим мақсади “ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини такомиллаштириш, фикр маҳсулини оғзаки ва ёзма шаклларда нутқ шароитига мос равишда тўғри ифодалаш малакасини шакллантириш” мазмунини олди. Таълим усули эса репродуктив(қайта баён қилиш)дан когнитив-прагматик(мустақил ва ижодий фикрлаш ва уни нутқ шароитига мос ифодалаш)га ўтди. Буни она тили таълими тарихидаги бемисл ҳодиса сифатида баҳолаш мумкин.

Албатта, ҳар қандай муаммонинг ечими янги муаммоларни вужудга келтиради. Аслида, тараққиёт мантиғи мана шунда. Она тили таълими ҳам бундан мустасно эмас. Кераксиз назарий масалаларга беҳад чуқур кириб кетилганлиги, грамматика таълимига устунлик берилиб, сўз таълими кейинги ўринларга тушиб қолганлиги, дарсликлардаги хатоликлар, назарий чалкашликлар, ўқувчи эгаллаган кўпгина билимларнинг аслида компетенциявий моҳиятга эга эмаслиги кабилар бугун она тили таълимидаги муаммолардандир.

– Ҳаммамиз мактабда физика, кимё, математика, биология предметларини ўқиганмиз. Улардан қойиллатиб беш баҳо олганмиз. Аммо кўп ҳолларда оддийгина электр чироғи патронини ўрнатишни ҳам, дарахтни пайванд қилишни ҳам, юлдузларга қараб вақтни аниқлашни ҳам, жароҳатга қандай малҳам қўйишни ҳам, бирор нарсанинг ҳажмини ҳисоблашни ҳам эплай олмаймиз. Ҳатто оддийгина иситиш тизимидаги сувнинг айланма ҳаракатини ҳам тушунмаймиз. Нега? Чунки биз олган таълим ҳаётдан узилиб қолган. Ҳамма ҳам физик, математик, биолог бўлавермайди-ку! Шунинг учун ўқувчида ҳаётий компетенция биринчи ўринга чиқиши лозим эди.


Энди ўзимизнинг «Она тили»мизга келайлик. Она тили таълимининг аҳволи қандай? Боши ҳам, адоғи ҳам йўқ, бунинг устига дарсликдан дарсликка ўтиш, синфдан синфга кўчиш билан ўзгариб турадиган сон-саноқсиз илмий (лингвистик) қоидаларни ёдлатамиз. Матннинг, берилган гапларнинг авра-астарини чиқариб, ипидан игнасигача таҳлил қилдирамиз. Бироқ бу «билим»лар оғзаки ва ёзма нутқимизга қай даражада таъсир қилиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Болаларимизнинг нутқи қандай? Тутилади, дудуқланади. «Анақа», «ҳалиги», «нима десамикин», «ўша-де» кабиларни ҳар икки сўз орасида гўё «боғлама» сифатида қўллайди ва бундан ҳижолат ҳам бўлмайди. Аризани қойиллатиб ёзиб, фикрини лўнда ва аниқ тушунтириб бера олмайди. Давраларда микрофон тутқазиб қолишса қочиб, таъзияларда марҳумнинг яқинларига «бандалик» ифодасидан бошқа бирор сўзни ёлчитиб айтолмайди.
Биз, ўқитувчилар эса унли товушнинг тил олди ва тил орқалиги, лабланган-лабланмаганлиги, қуйи кенг, ўрта кенг, юқори торлиги, тил ундошнинг лаб-лаб, лаб-тиш, тил олди, тил ёни, тил ўрта, тил орқа товушининг яқин тил орқа, чуқур тил орқалиги ҳақидаги билим шахснинг тилдан фойдаланиш малакасини қандай ва қанчалик таъминлаши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Она тили предмети тўла-тўкис тилшунослик фанига айланиб бўлди. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам она тили таълими деганда тилшунослик қоидаларини ёдлаш ва уларга доир машқ ва топшириқларни бажаришдан бошқа нарсани тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолди. Биринчи планда туриши керак бўлган оғзаки ва ёзма нутқ бўйича саводхонлик, нутқ ва мулоқот маданияти, бой сўз захираси, нотиқлик энг охирги ўринларга тушиб кетди.
Ўқувчиларнинг қўлида ўқув луғатларининг йўқлиги, ҳатто тузук-қуруқ имло луғатининг мавжуд эмаслиги, она тили дарсларида луғат дафтарлари юритилмаслиги – бунинг инкор қилиб бўлмайдиган далили. Ҳатто иншо ёзишни ўргатадиган технология ҳам, манба ҳам йўқ. Ҳар қандай ўқитувчи иншо мавзусини бериш, шаблон режа тузиш ва эпиграф танлашдан бошқа тавсия бера олмайди. Ўқувчиларда матн яратиш кўникма ва малакаси мутлақо шаклланмасдан қолаяпти. Айрим иқтидорли болалар ўқиган матнларига тақлид қилиб, мустақил равишда ёзма нутқларини такомиллаштирадилар, холос.
Бундай она тили таълимини болаларни, ўзимизни, жамиятни алдашдан бошқа нарса эмас! Уни тубдан ислоҳ қилмас эканмиз, бу алдов яна кўп йиллар давом этади.
Бу борада ютуқлар ҳам борми? Балки, соҳага ижобий нигоҳ ҳам ташлаш керакдир?
– Албатта. Мустақиллик йилларида она тили таълими тизимида айрим жиҳатлардан катта ютуқларга эришилди. Фидойи устозларимиз, таълим жонкуярлари профессорлар Ҳамид Неъматов, Абдуҳамид Нурмонов, Низомиддин Маҳмудов, Раъно Сайфуллаева, Аскар Ғуломов, Муҳаммаджон Қодиров, Муҳаббат Абдураимова ва бошқаларнинг ватанпарварлик, миллатпарварлик ҳисси билан йўғрилган машаққатли меҳнатлари, миллий тил ривожи ва она тили таълими учун фидойиликлари натижасида:
– таълим олувчиларда миллий тафаккур ва дунёқарашни, мустақил мантиқий, ижодий тафаккур соҳибини тарбиялашга қаратилган таълим мақсади ишлаб чиқилди;
– миллий тилимизнинг ўзига хос қурилиши талқинини ўз ичига олган таълим мазмуни йўлга қўйилди;
– тафаккур салоҳиятини ривожлантиришнинг энг самарадор таълим усули жорий этилди.

Download 62.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling