Жиноят иши рақами №1-595/2006


Download 38.01 Kb.
bet1/2
Sana19.02.2023
Hajmi38.01 Kb.
#1214562
  1   2
Bog'liq
13-1360-22 Расулов 165м1 кучида

Жиноят иши рақами № 1-595/2006


Маърузачи судья – О.Арабов

Биринчи инстанцияда ишни кўришда раислик қилган судья – Д.Раджабов

Кассация инстанциясида маърузачи бўлган судья – С.Каримов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ

А Ж Р И М И


2022 йил июль ойининг 7 куни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида,


раислик қилувчи судья: О.Арабов,
ҳайъат судьялари: Ш.Шеркулов ва А.Утаевдан иборат таркибда, Х.Абдуразаковнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори С.Юлдашев, судланган Л.Расулов ҳамда унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Сарикуловнинг иштирокида, Л.Расуловга оид жиноят ишини ўзи томонидан келтирилган шикоят асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни

а н и қ л а д и :


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2006 йил 27 октябрдаги ҳукмига кўра:


1979 йил 20 сентябрь Жиззах вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, Учтепа туман ИИБ профилактика инспектори бўлган, судланмаган, Зомин тумани, Даштобод шаҳарчаси, Улуғбек МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси 1-уй,
1-хонада яшайди, иш бўйича “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган Расулов Лазиз Холмурадович,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддасининг 1-қисми,
205-моддасининг 1-қисми ва 247-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2018 йил 22 майдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Л.Расулов 2006 йил 18 май куни тахминан соат 22.00 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор 23-даҳасида хизмат вазифасини ўтаётганда, шу ҳудуддаги кўчада турган “Нексия” русумли давлат рақами 30 N 4802 автомашинасида ўтирган И.Халилов ва Г.Таш-Ахуновалардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат сўраган. И.Халилов ва Г.Таш-Ахунова бундай ҳужжатлари йўқлигини айтгач, Л.Расулов уларни маънавий бузуқлик ишлари билан шуғулланаётганликда айблаб, Чилонзор 23-даҳасида жойлашган
40-сонли милиция таянч пунктига таклиф қилган. Шундан сўнг, уларни қариндошларига бузуқлик қилаётганлиги ҳақида айтиш билан қўрқитиб, И.Халиловдан 150.000 сўм талаб қилган. Л.Расулов И.Халиловнинг 100.000 сўм пул беришига келишиб олгандан сўнг, И.Халилов унга 50.000 сўм олиб келиб берган, лекин Л.Расулов 2006 йил 19 май куни яна 30.000 сўм пул олиб келишини талаб қилган.
Бундан ташқари, Л.Расулов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилган хизмат текширув натижасига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг 2006 йил 3 июндаги 70-сонли буйруғига асосан ички ишлар органларидан ишдан бўшатилганига қарамасдан, фирибгарлик йўли билан ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда эгаллаш мақсадида 2006 йил 8 июнь куни соат тахминан 01:00ларда ўзи ишлаб келган Учтепа тумани Чилонзор 23-даҳасида жойлашган 40-сонли милиция таянч пунктида туман ИИБ катта профилактика инспектори Г.Цойга бириктирилган
“УД 640-324” рақамли рацияни олиб, ундан фойдаланиб Чилонзор
22-даҳаси профилактика инспектори З.Юлдашев билан гаплашиб учрашув ҳақида гаплашган. Шундан сўнг, шу куни соат тахминан 01:30ларда Л.Расулов Чилонзор 22-даҳасида жойлашган 43-сонли милиция таянч пунктида З.Юлдашев билан учрашиб, пистолетни йиғишда пружинасини қўяолмай гаровда ютқазиб қўйганлигини айтиб уни алдаб, пистолетни йиғишни ва пружинасини тўғри қўйишни сўраган. З.Юлдашев ўзига бириктирилган “ПМ” русумли “МН 4467” рақамли табель қуролини 1 дона ўқдонида жойлашган 8 дона ўқи билан ғилофидан олиб, ўқдонини четга қўйиб, пистолетни ёйиб-йиғган ва пружинасини тўғри қўйишни кўрсатган. Л.Расулов З.Юлдашевга у ҳам пистолетни ёйиб-йиғиб кўришини айтиб, пистолетни З.Юлдашевнинг қўлидан ва четга қўйилган ўқдонни олиб милиция таянч пунктидан (МТП) чиқиб қочиб кетган.
Судланган Л.Расулов кассация шикоятида, ЖКнинг 165-моддаси ва 205-моддалари билан асоссиз айбланганлиги, уни шу айбловлар бўйича оқлашни, унга ва гувоҳ А.Каратаевга нисбатан руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги учун собиқ ИИВ ШТБМИ ходими Зикриллаевга қонуний чора кўриб, иш бўйича адолатли қарор қабул қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича Олий суд судьяси О.Арабовнинг маърузасини, прокурор С.Юлдашевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги, судланган Л.Расулов ҳамда унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Сарикуловнинг шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд, содир этилган жиноят тафсилотлари тўғри аниқланиб, судланган Л.Расуловнинг эълон қилинган айбловга муносабатини ёритиб, ўзини ҳимоя қилиш учун келтирган важларига ҳуқуқий баҳо бериб, судда текширилган далилларни судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатларни аниқланиш учун етарли деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатлари ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказишдаги, товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини жуда кўп миқдорда ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишдаги ҳамда ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини қонунга хилоф равишда эгаллашдаги айби тасдиқланганлиги тўғрисида асосли хулосага келган.
Суд томонидан Л.Расуловнинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддасининг 1-қисми, 205-моддасининг 1-қисми ва 247-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Судланган М.Саидакбаровнинг шикоятдаги ЖКнинг 165-моддаси ва 205-моддалари билан асоссиз айбланганлиги, унга ва гувоҳ А.Каратаевга нисбатан руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги учун собиқ ИИВ ШТБМИ ходими Зикриллаевга қонуний чора кўриш ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Хусусан, жабрланувчи И.Халиловнинг машинада Гулнора билан ўтирганида, машина олдига профилактика инспертири Расулов Лазиз келиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжат сўраганлиги, шунда у Л.Расуловга ҳужжатларини берганлиги, Л.Расулов ҳужжатларини олганидан сўнг уларни милиция таянч пунктига олиб борганлиги, Л.Расулов уларга “Сизлар фоҳишабозлик билан шуғулланмоқчисизлар” деб туҳмат қилганлиги, унга нима сабабдан уларни бу ерга олиб келганлиги, мақсади нима эканлигини сўраганида, Л.Расулов унга “150 АҚШ доллари берасан, шунда мен сенларни қўйиб юбораман ва шармандангни чиқармайман” дегани, у ноилож қолганини, чўнтагида 20.000 сўм пулни чиқариб Л.Расуловга бермоқчи бўлганида олмагани ва “бу кам ҳеч бўлмаса 100.000 сўм тўғрилаб келасан” дегани, бу гапни хонада бўлган Гулнора ҳам, Алишер исмли бола ҳам эшитгани, у уйига бориб акасидан сўраб кўришини айтгани, Л.Расулов унга 100.000 сўм пулни тўғрилаб келганидан кейин паспортини беришини айтгани,
у 50.000 сўм олиб келиб Л.Расуловга бергани ва паспортини сўраганида, унга паспортини Алишердан олишини айтгани, Алишер унга “эртага 30.000 сўм олиб келасан, шунда паспортингни оласан” дегани, эртаси куни Ички ишлар вазирлиги ишонч телефонига қўнғироқ қилиб бўлган воқеани тушунтириб, паспортини олиб беришни ва Л.Расуловга қонуний чора кўришни сўрагани, кейин уни ИИВга чақиришиб ариза ва тушунтириш хати олишгани, кейин улар билан Л.Расулов ишлайдиган МТПга боришгани, ИИВ ходимлари Алишерни ушлаб унинг паспортини қайтариб беришгани ва ҳужжатлар расмийлаштиришгани, ИИВ ходимлари ҳеч кимга тазйиқ ўтказмагани ҳақидаги;
қўшимча гувоҳ А.Зикриллаевнинг ИИВда тезкор вакил бўлиб ишлаши, унга И.Халиловни мурожаатини ўрганиш топширилгани, у мурожаатида Учтепа туман ИИБ ходимлари уни Гулнора исмли таниши билан милиция таянч пунктига олиб, фоҳишалик билан шуғулланаётгани ҳақида танишларига айтиш билан қўрқитаётганини ва пул талаб қилаётганини баён қилганлиги, кейин И.Халиловнинг мурожаати бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, ундаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли хулоса тузилиб раҳбариятга тақдим қилинганлиги, у томонидан ҳеч кимга нисбатан руҳий ва жисмоний нисбатан тазйиқ ўтказилмаганлиги ҳақидаги кўрсатувлари;
гувоҳ У.Якубовнинг маҳалладоши И.Халилов уйига келиб, профилактика инспектори ушлаб олиб, уни ва таниш аёлни фоҳишаликда айблагани ҳамда ишни тинчитиш учун 150.000 сўм пул талаб қилгани, зўрға 100.000 сўмга келишгани, шу пулни бериб туришни сўрагани ҳақидаги, жабрланувчи И.Халиовнинг аризаси, унинг аризасини текшириш юзасидан хулоса, гувоҳ А.Каратаевнинг кўрсатуви, юзлаштириш баённомалари ҳамда мазкур жиноят ишида тўпланган ва суд қарорларида атрофлича муҳокама қилинган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад қилинади.
Шунингдек, жиноят иши ҳужжатларига кўра, дастлабки терговда айбланувчи тариқасида ҳимоячи иштирокида сўралган Л.Расулов сўроқ баённомаси билан ҳимоячи М.Хасанованинг иштирокида танишиб, унга нисбатан тазйиқ ўтказилмагани, баённомани ўқиб чиққани, кўрсатувлари тўғри ёзилгани ҳақида қўлёзма қайдлар киритган.
Шикоятда келтирган бошқа важлари кассация инстанциясида ҳам атрофлича текширилган бўлиб, суд томонидан унинг бу важларини қаноатлантириш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли қонун доирасида рад этилган.
Суд, Л.Расуловга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатилган инсонпарварлик ва одиллик принципларига ҳамда Олий суд Пленуми қарорлари тушунтиришларига амал қилиб, ишдаги барча жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳамда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, адолатли қарор қабул қилган.
Шу сабабли кассация инстанцияси суди, суд қарорларининг Л.Расуловга оид қисмини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят – процессуал кодексининг
498, 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси суди

а ж р и м қ и л д и :


Судланган Расулов Лазиз Холмурадовичга нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2006 йил 27 октябрдаги ҳукми ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2018 йил 22 майдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирмасдан қолдирилсин.



Раислик қилувчи:


Ҳайъат судьялари:



(имзо)

(имзо)

(имзо)


О.Арабов


Ш.Шеркулов


А.Утаев











ажрим аслига тўғри” судья О.Арабов

А Ж Р И М



Download 38.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling