К. С. Санақуловга Самарқанд в. Нуробод т да яшовчи Амирқулов Маматқул Давир ўғли томонидан


Download 15.36 Kb.
Sana11.02.2023
Hajmi15.36 Kb.
#1189085
TuriДиплом
Bog'liq
ариза


НКМК АЖ бошқарув раиси-бош директори
К.С. Санақуловга
Самарқанд в. Нуробод т. да яшовчи Амирқулов Маматқул Давир ўғли томонидан
АРИЗА
Ҳурматли Қувонди Санақулович!
Мен 2020-йил Навоий давлат кончилик институтининг “Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (қаттиқ фойдали қазилмалар) йўналишини тугатиб бакалавр даражаси дипломини олдим. Дипломни олгач менга, НКМК кадрлар бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 7 июлидаги 575-к сонли “НДКИнинг 2020 йилги битирувчиларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги” буйруғига мувофиқ НКМК Жанубий кон бошқармасига йўлланма берилди. НКМК кадрлар бошқармаси бошлиғининг юкорида келтирилган буйруғининг ижроси таьминланмаганлиги туфайли мен ишга қабул қилинмадим. Аммо шу йили мен Ўзбекистон Республикаси муҳтарам Президенти ташаббуси билан янги ташкил этилган “Геология фанлари университети”га магистратурасига ҳужжат топшириб, имтиҳон натижалари бўйича давлат гранти асосида талабаликка қабул қилиндим ва 2022-йил май ойида “Руда ва норуда фойдали қазилма конларини излаш ва қидириш” мутахасислиги бўйича МАГИСТР даражаси Муҳандис геолог квалификацияси берилган дипломни қўлга киритдим.
ЖКБ га ишга қабул қилиш тўғрисида НКМК кадрлар бошқармаси бошлиғининг юқорида келитирилган буйруғига мувофиқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сон фармонида мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Айниқса, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларини тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизларни муносиб иш ва даромад манбаи билан таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар, IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга ошириш кўрсатилганидек мени ўзим ўқиган касб бўйича иш билан таьминишимда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Бундан ташқари НКМК нинг меҳнат кодексида кўрсатилганидек НКМК ишчи ходимлари пенсия ёшига етганида уларнинг фарзандлари НКМК давлат корхонаси иш билан таьминлаши кўрсатилган. Менинг отам НКМК нафақахўри. 2022 йил май ойидан нафақага чиққан.
Ҳурмат билан Амирқулов М.Д.
Download 15.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling