4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа
Download 0.68 Mb.
|
4 мавзу Таълим муассасаларини ташкилий тузилиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Бошқарув ташкилий тузилиши ҳақида тушунча.
4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа: Бошқарувнинг ташкилий тузилиши хамда вертикал ва горизонтал алоқалар. Таълим муассасаларини бошқариш ташкилий тузилмасининг асосий турлари. Таълим муассасаларининг ташкилий тузилмаси. 1. Бошқарув ташкилий тузилиши ҳақида тушунча. Таълим муассасалари олдида турган мақсадларга эришиш таълим муассасалари педагогик ходимлари ва бошқа техник ходимларнинг биргаликдаги самарали фаолиятини назарда тутади. Бу жараён таълим муассасаларида фаолиятни мувофиқлаштиришни, муайян ички тартиб-қоидалар ўрнатилишини талаб қилади. Мазкур тартиб-қоидалар ташкилий тузилиш шаклида намоён булади. Ташкилий тузилиш таълим муассасаси педагогик ходимлари ва раҳбар ходимлар бажарадиган вазифалар йуналишини ва бажариладиган вазифалар ўртасидаги нисбатни (узаро буйсунишни) белгилаб беради. Ташкилий тузилиш бошқарув фаолиятида анча қулайликлар яратади ва уни самарали ташкил этишнинг асоси хисобланади, чунки муассасадаги таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳамда умумий фаолиятга ички барқарорлик бағишлайди. Бошқарувнинг таркибий тузилиши деганда бошқарув бўғинлари ва босқичлари миқдори ва таркиби тушунилади. Бошқарув ташкилий тузилишининг оддий ва тушунарли бўлиши унинг иш қобилияти юқори бўлишини кафолатлайди, яъни бошқарув ташкилий тузилмасида босқич ва бўғинлар қанча кам бўлса, бошқарув шунчалик самарали бўлади. Бошқарув бўғинлари - бу битта ёки бир-қанча вазифаларни бажарувчи мустақил таркибий унсурлардир. Тузилма элементлари, уларнинг бўлинмалари ва бошқарув аппаратида ишловчилардир. Бошқарув босқичлари - бу бошқариш бирор даражасидаги маълум бўғинлар йиғиндисидир. Белгисига кўра бошқарувнинг ташкилий тузилмалари - кўп босқичли (кўп бўғинли), уч, икки босқичли (бўғинли) бўлади. Босқичлар ва бўғинлар ўртасидаги алоқа вертикал ва горизонтал бўлиши мумкин. Вертикал бўғинлар раҳбарларнинг уларга бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатларни, горизонтал алоқалар бошқарувнинг тенг хуқуқли бўғин ва унсурлари ўртасидаги муносабатларни билдиради. Бошқариш боскичи - таълим тизимининг бошқарув органлари таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашиши, тузилиши булган ташкилий структураларни хосил қиладиган бир бошқариш буғинининг иккинчисига, яъни куйи буғиннинг юқори буғинга изчиллик билан буйсунишини курсатади. Ташкил этувчи қисмларнинг юқоридан қуйига караб йуналган тартибда ҳамда раҳбарлар билан ходимларнинг лавозимига, яъни бўйсунишига кўра юқоридан қуйига қараб жойлашуви грекча (hierarchia) иерархия деб аталади. Иерархияни ташкил этувчиларининг ўзаро бўйсуниш тартиби, ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда уларнинг узаро муносабатлари тартиби бошқариш тизимини ташкил қилади. Бу вертикал буйича бўлиниш ҳисобланади, масалан: Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling