4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа


Мактабгача таълим муассасаларининг асосий мақсадлари


Download 0.68 Mb.
bet9/10
Sana29.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1306533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 мавзу Таълим муассасаларини ташкилий тузилиши

Мактабгача таълим муассасаларининг асосий мақсадлари
Мактабгача таълим, олиниш шакли ва усулларидан қатъий назар, қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўяди:
Мактабгача таълим мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ижтимоий ва хайри ташкилотлари, маҳалла, халқаро фондлар фаол иштирок этадилар.
Ўзбекистонда мактабгача таълим давлат тилида ҳамда қорақалпоқ, рус, тожик, қирғиз, қозоқ ва туркман тилларида олиб борилади.

  • Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муссасаси (болалар боғчаси-мактаб).

  • Тарбияланувчиларни бир ёки бир нечта йўналишда (тил, бадиий эстетик, спорт ва бошқалар) тарбияловчи мактабгача таълим муассасалари.

  • Тарбия жисмоний ва рухий ривожланишдаги оғишларни квалификацион яхшиловчи тикловчи турдаги болалар боғчаси.

  • Тиббиёт гигиена, профилактика ва соғломлаштириш, тадбир ва проседураларини амалга оширувчи заифлашган болаларни назорат қилиш ва соғломлаштириш боғчаси.

  • Бирлаштирилган турдаги болалар боғчаси (бирлаштирилган турдаги болалар боғчасига ривожлантирувчи, тикловчи ва соғломлаштирувчи гуруҳлар умумлаштирилган кўринишда киради).

  • Болаларни мактабда ўқишга мақсадли ва тизимли тайёрлаш;

  • Болаларнинг шахсий қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантириш;

  • Болаларни миллий, умуминсоний ва маданий қадриятлар билан таништириш, болани интеллектуал ривожлантириш;

  • Болаларда юқори маънавий ва одоб ахлоқ асосларини шакллантириш;

  • Болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлигини мустаҳкамлаш.

Мактабгача таълим мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ижтимоий ва хайрия ташкилотлари, маҳалла, халқаро фондлар фаол иштирок этадилар.
Мактабдан ташқари таълим
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ барча ҳудуд (шаҳарчалар, туман, шаҳар, вилоятлар ва республика)ларда мактабдан ташқари муассасалар тегишли ҳокимликнинг қарорига мувофиқ очилади. Мактабдан ташқари муассасалар мустақил равишда ёки илмий-ишлаб чиқариш, ўқув-тарбия комплекси (маркази) таркибида фаолият кўрсатиши мумкин.
Болалар ва ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этадилар.
Мактабдан ташқари муассасалар халқ таълими тизимининг таркибий қисми ҳисобланадилар ва улар таълим-тарбия беришга мўлжаллангандир.
Мактабдан ташқари муассасалар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Таълим тўғрисида"ги Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда “Мактабдан ташқари муассаса тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширадилар.
Мазкур Низом мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини, вазифалари ва функцияларини, бошқарувини тартибга солади ва иштирокчиларнинг (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, мактабдан ташқари муассасаларнинг педагогик ходимлари ва тарбияланувчилар) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling