4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа


Таълим муассасаларининг ташкилий тузилмаси


Download 0.68 Mb.
bet5/10
Sana29.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1306533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 мавзу Таълим муассасаларини ташкилий тузилиши

3. Таълим муассасаларининг ташкилий тузилмаси.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагилардан иборат:

  • давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;

  • таълим тизими ишлаши ва ривожланиши учун керакли тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-педагогик ташкилотлар;

  • таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари шунингдек улар бошқаруви остидаги корxона, муассаса ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикаси таълим тизими ягона ва яxлитдир.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:
Мактабгача таълим ва тарбия;
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
Профессионал таълим;
Олий таълим;
Олий таълимдан кейинги таълим;
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Мактабдан ташқари таълим.





Ўзбекистон Республикасининг ягона ва узлуксиз таълим тизими
Таълимни бошқариш органлари
Таълим тизимининг умумий бошқарувини Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси алоҳида олий таълим муассасаси, Тошкент Ислом Университети, шунингдек xалқаро машҳур xорижий ОТМлар (МДУ, Wестминстер Университети ва ҳоказо) филиалларини бевосита бошқаради.


Таълим тизимининг умумий бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси компетентсиясига қуйидагилар тааллуқли:

  • таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

  • давлат таълим бошқарув органларига раҳбарлик қилиш;

  • таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • таълим муассасаларини яратиш, қайта ташкил этиш ва бекор қилиш тартибларини белгилаш;

  • таълим муассасалари аккредитатсияси, педагогик ва илмий кадрлар аттестатсияси тартибларини белгилаш;

  • бошқа давлатлар таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим кўрсатиш ҳуқуқини берувчи руxсатномалар бериш;

  • қонунчиликка мос равишда xорижий давлатларнинг таълим ҳақидаги ҳужжатларини тан олиш тартибини белгилаш ва тенг-кучли канлигини ўрнатиш;

  • давлат таълим стандартларини белгилаш;

  • давлат намунасидаги таълим ҳужжатларини ва уларнинг берилиш тартибини белгилаш;

  • таълим муассасаларига қабул тартиби ва давлат грантлари миқдорини белгилаш;

  • давлат олий таълим муассасалари ректорларини тайинлаш;

  • таълим олаётганларни бир аккредитатсияланган таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;

  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатлар.

Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Вазирлик тизимига Ўрта маxсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта маxсус таълим, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.
Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВ тизими ташкилий структураси



Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларининг қуйидаги турлари мавжуд: университет, академия, институт (улар билан тенг мавқега эга бўлган ўқув муассасалари).



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling