4-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Режа


Бошқарув босқичлари вертикал буйича бўлиниши


Download 0.68 Mb.
bet2/10
Sana29.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1306533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 мавзу Таълим муассасаларини ташкилий тузилиши

Бошқарув босқичлари вертикал буйича бўлиниши

Бошқарув буғини - Таълим муассасасини самарали бошқариш нафақат кучли, мажбурий ва кенг камровли таъсир курсатиш каби бошқарув усуллари асосида амалга оширилади, балки ташкил этувчи қисмлар, локал, буғинлар буйича аниқ белгиланган тартибда таъсир курсатиш, таълим муассасасининг барча буғинларининг самарали ривожланишида яхши натижаларга эришишга асос бўлади. Бу бўлимлар ўртасидаги боғланиш ва алоқалар горизонтал характерга эга булади.




2. Таълим муассасаларини бошқариш ташкилий тузилмасининг асосий турлари.
Ташкилий тузилмалар жуда турли-туман, лекин улар умумий изчил боғлиқликка эга ва қонуниятларга бўйсунади.
Бошқаришнинг қуйидаги асосий ташкилий тузилмалари мавжуд
• чизиқли-штабли тузилма;
функционал тузилма;
• чизиқли-функционал тузилма;
• дастурли-мақсадли тузилма;
• чизиқли тузилма;



Бошқаришнинг ташкилий тузилмасининг асосий тури чизиқли ва функционал турларидир. Улар бирикиши асосида турли хил чизиқли-функционал тузилмалар таркиб топади.
Чизиқли тузилма унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги раҳбарга бевосита бўйсунуши билан тавсифланади. Чизиқли тузилмада ҳар бир ходим битта раҳбарга бўйсунади ва юқори тизим билан фақат у орқали боғланган бўлади. Чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, ишончли, камҳаржлигидир. Ҳар бир раҳбар бутун меҳнат жамоаси фаолияти натижалари бўйича жавобгар. Бу стратегик ва жорий қарорларни қабул қилиш хуқуқи марказлашишига олиб келади.
Чизиқли тузилмаларни хал этилувчи масалалар доираси кенг бўлмаган, бу масалалар ечилиши осон бўлган холларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Соф ҳолда чизиқли бошқарув жуда кам, асосан, бригада, бўлим, ширкат, кичик корхоналарда қўлланилади.
Чизиқли тузилманинг асосий камчилиги бўғинлар координацияси пухта бўлмайди. Раҳбар универсал мутахассис бўлиши ва унга бўйсинувчи барча бўғинлар фаолиятининг ҳамма томонини қамраб олиши лозим.





Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling